Ўзбекистон республикаси олий


Download 1.14 Mb.
bet18/26
Sana10.11.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1764812
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26
Bog'liq
Қурилиш ғишти

Қолиплаш


Бу босқичда масса ёки ярим маҳсулотга маълум шакл ва ўлчам берилади. Тайёрланаётган маҳсулотнинг шакли ва унинг ўлчамлари кейинги куритиш ва пишириш жараёнларида содир буладиган хажмий ишларни хисобга олган холда тайёрланади. Шу билан бирга шакл берган хом ашёга маълум даражадаги зичлик, унинг тилишига бир хиллилик, кейинги технологик жараёнларга чидаш учун керакли булган механик мустаҳкамликни таъминлаш керак.

Керамик массанинг донадорлик таркиби.


Майдаланган (донадорлик) даражасига қараб массалар йирик донали (дағал) ва майда заррачали бўлади. Дағал заррали масса деб, таркибидаги заррачалари и 0,5 дан 1 мм гача ва ундан бўлган массага айтилади. Майда заррачалик масса таркибида заррачаларнинг и 0,05-0,1 мм гача бўлади. Ундан ташқари яна десперс массалар бўлади, уларда заррачалар микрон ва микроннинг бир неча бўлакларидан иборат бўлиб, бундай массалар техник керамикада ишлатилади. Дағал заррали массалар пишириш жараёнида яхши зичланмайди. Йирик заррачалар физик-кимёвий жараёнларда иштирок этиб, материалнинг ўзгармас таркибини ташкил этади.
Майда заррали массалар чинни саноатида, техник керамика ишлаб чиқаришда ишлатилади. Кукуннинг майдаллиги компонентларни бир-бирига кимёвий таъсирини ва материалнинг жипислашувини осонлаштиради, махсулотни пишириш вақтида катта хажмий ишлар содир бўлади (10-20% гача қисқаради). Турли катталикдаги заррачаларнинг миқдори кукуннинг жипслашув ёки жойланиш даражасига катта таъсир кўрсатади, ғовакликни камайтириш учун заррачаларнинг жойлашишида асосий принципларга амал килиш керак:
а) узлуксиз жойлашиш - бунда хажм барча катталикдаги заррачалар (энг йирик дан то энг майда ўлчамгача) билан узлуксиз тўлади.
б) узлуксиз жойлашиш – бунда энг катта ва энг майда заррачалар орасидаги маълум миқдордаги заррачалар таркибига кирмайди.
Узлуксиз жойлаштириш учун фракцияларни оптимал нисбатини топиш керак. Оптимал нисбатни топиш учун Андерсон формуласидан фойдаланилади:

V=100 (d/D)g ,%


d - ўртача
V – d дан кичик бўлган катталикдаги фракциянинг сони, D – Доначаларнинг максимал размери,
G – кукуннинг тури ва жойлашиши шароитини хисобга олувчи коэффицент, g к 0,33 – 0,5.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling