Ўзбекистон республикаси олий
Керамик масса компонентларини майдалаш
Download 1.14 Mb.
|
Қурилиш ғишти
Керамик масса компонентларини майдалашТупроқли моддаларни майдалашда валли майдалагич ва дезинтеграторлардан фойдаланилади. Дезинтеграторнинг мехнат унумдорлиги ва тежамлидир. У намлиги 12-13% бўлган тупроқни майдалайди (2-3 мм дан 0,5 мм ли фракция и 80% гача миқдорда). Шарли тегирмонларда майин майдалаш амалга оширилади. Тебранма тегирмон шарли тегирмондан афзал хисобланади. Майдалаш вақти 10-20 мартага кам бўлиб, электр энергия сарфланиши камроқ. айдалаш жараёнининг кинетикасини миқдорий ифодаловчи бир неча формулалар бор, улардан бири Товаров тенгламасидир. Бу тенглама энг юқори ўлчамли заррачанинг камайишини кўрсатади: Rt=Ro.e-ktm R – t вақтдан сўнг энг катта зарранинг миқдори, R0 – майдалаш бошланишдаги энг катта зарра миқдори, K – майдалашни солиштирма тезлигини характерловчи коэффицент. m – шу солиштирма тезликни вақт ўтиши билан ўзгаришини кўрсатувчи коэффицент e – 2,71828 натурал логарифм асоси Л.П. Корпиловский тенгламаси солиштирма юзанинг иш кинетикасини характерлайди. St = Sо + bt /et + 1 S – вақт ўтгандан сўнг солиштирма юза S0 – майдалашдан олдинги юза b – солиштирма юзанинг ортиш тезлиги e – вақт утиши билан солиштирма юзанинг ўсишини камайишини кўрсатади. Майдалаш жараёнининг асосий кўрсаткичларидан бири майдалаш даражаси i дир, хом ашёнинг дастлабки ўртача ва катта ўлчамлари dk майдалашдан кейин зарра ўлчами dn нисбати билан ўлчанади: I= dn / dk Майдалаш тавсифини жадвалда кўриш мумкин.
Тупроқ намлигининг сиқилиш коэффициентига боғлиқлиги. Жадвал
Қуритиш - мураккаб ва маъсулиятли жараён бўлиб, керамик масса таркибидан сувни чиқариб, шаклни маълум даражада мустаҳкамлайди. Қуритиш жараёнининг асосий вазифаси қисқа вақт ичида ярим маҳсулот намлигини камайтириш, бунда дефект ҳосил бўлишига йўл қўймаслик. Қуритиш 2 хил бўлади: 1.Табиий. 2.Сунъий. Табиий қуритиш анча кўп вақтни талаб этади. Сунъий қуритиш қуритгичларда олиб борилади (кеамерали, туннель) Қуритиш вақти иккита асосий шарт билан аниқланади: Қуритгичга берилаётган иссиқлик ва ҳавонинг миқдори; Маҳсулот ўз намлигини дарзларсиз ва деформацияга учрамасдан чиқариши. Қуритиш жараёнини схематик тарзда қуйидагича кўриш мумкин. Иссиқлик юргазувчи (ҳаво, газ) буюмни ўраб, уни юзасидан намликни ютади. Бу ҳолат ташқи диффузия дейилади, чунки намлик буюмдан ташқари чиқади. Буюм ички қаватларидан юзаси томон капиллярлардан янги порциядаги намлик ҳаракатлана бошлайди. Бу - ички диффузия. Намликни буюмдан чиқа бошлаши қисқаришни юзага келтиради. Критик намликка етганда, қисқариш тўхтайди. Қисқариш жараёнида парланган намлик қисқартирувчи намлик дейилади ва унинг миқдори ўзгарувчи катталик ҳисобланади. Қисқартирувчи намлик чиқиш жараёнида буюм ҳажми камайиши парланган намлик ҳажмига яқин бўлади. Қуритиш усуллари (яъни, иссиқлик бериш усуллари ва парланган намликни ажраб чиқиши) ва унинг режимлари (иситиш температураси, атроф-муҳит намлиги) шундай танланадики, қуритиш тезлигини оширмасдан, жараённи умумий давомийлигини иложи борича камайтириш. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling