Ўзбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети иқтисодий таълимотлар тарихи фанидан мавзусида тақдимот


Фанни ўрганиш услубиёти (методологияси)


Download 0.97 Mb.
bet2/2
Sana17.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1529206
1   2
Bog'liq
1-мавзу Иқт таълимот тарихи

2. Фанни ўрганиш услубиёти (методологияси)
    • иқтисодий таҳлилнинг илғор методлари йиғиндисидан иборат бўлиб, тарихий, индукция, мантиқий абстракция ва бошқа усуллардан кенг фойдаланади

Методик жиҳатдан бу
    • қадимги археологик топилмалар, моддий неъматлар, қояларидаги чизмалар ва халқ оғзаки ижоди намуналари қўлёзмалар, давлат арбоблари, олим, донишманд, мутафаккирларнинг ёзиб қолдирган китоблар

фанни ўрганиш манбалари
«Иқтисодий таълимотлар тарихи» фани «Иқтисодий назария» фани билан чамбарчас боғлиқ, лекин ундан катта фарқ қилади.
«Иқтисодиёт назариясида» фанида энг муҳим иқтисодий категорияларнинг сўнгги давр учун таҳлили берилади, аммо бу назариялар ҳар доим ҳам турғун бўлмайди ва вақт давомида, айниқса кескин ўзгаришлар даврида эволюцияда бўлади.
«Иқтисодий таълимотлар тарихи» фанида айрим олимлар, давлат арбоблари томонидан илгари сурилган ғоя, қараш, назария, қонун, таълимот, концепциялар инсоният тараққиётининг турли босқичларидаги ижтимоий қатламлар, синфлар ва бошқа гуруҳларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан тарихий ривожланиши тадқиқ этилади.
Иқтисодий тафаккур тарихи фанининг амалий хўжалик объекти билан чамбарчас боғлиқлигини намоён этади. «Эскирган назарияларни улар фақат инкор этилганлиги сабабли принципда илмий эмас дейиш мумкин эмас» деб ёзади таниқли иқтисодчи Т.Кун. Чунки кейинги, нисбатан янги қарашлар аввалгилар асосида, уларни қабул қилиш, ривожлантириш ёки инкор этиш натижасида пайдо бўлган.
Баъзи мутахассислар фақат янги назарияларнигина ўрганишни таклиф этишади, аммо бу сўнгги назария аввалги кўп йиллик илмий, амалий тадқиқотларнинг якуний хулосаси сифатида намоён бўлади ёки бугун биз «янги» деган фикр маълум вақтдан кейин ўзгариши мумкин.
Таниқли иқтисодчи олим Ж.К.Гэлбрейт: «Амалда иқтисодий ғоялар ўз даври ва вужудга келиш жойининг маҳсули бўлиб, улар билан чамбарчас боғлангандир; бу ғояларни улар тушунтириб бераётган дунёдан мустақил равишда ажратиб қараш мумкин эмас; бу дунё эса доимо ўзгаришда бўлади, агар бу ғоялар ўз мақсадларига тўла жавоб беришни кўзласалар, доимо шунга мос равишда ўзгариб туришлари керак», деб ёзган эди.
Капитализм даврида хўжалик ва ижтимоий ҳаётда байналмилаллик (интернационализм) кўчайганлиги туфайли, иқтисодий фикрнинг ривожланиши ҳам ягона жаҳон жараёнига айлана бошлади. Оқибатда, классик иқтисодий мактаб асосчилари А.Смит ва Д.Рикардонинг қарашлари қисқа вақт ичида бутун жаҳонга маълум бўлди, ваҳоланки ундан аввалги кўпгина назариялар айрим мамлакатларда кўпчиликка маълум бўлмасдан «ўлик мол» сифатида ётган.
Fарб мамлакатларида юзага келган «Экономикс» ва бошқа тадқиқотлар барчанинг диққат-эътиборини жалб қилмоқда.
Аммо ҳозирги давргача жамланган барча иқтисодий ғояларни маълум системага солиш ва шу асосда ўрганиш мақбулдир. Аммо ўтган давр ҳодисалари ва ғояларини ҳозирги замон қарашлари «қолипи»га зўрма-зўраки келиштириш, мослаштириш мумкин эмас. Бу тарихни вульгар замонавийлаштиришга, ўрганилаётган даврнинг хусусиятларини инкор этишга олиб келади.
Бу фан доим ривожланишда бўлиб, бир-бирини тўлдирувчи эволюцион (мавжуд ғояларнинг янада чуқурроқ такомиллашуви) ва инқилобий (бутунлай янгича концепциялар вужудга келиши) йўллари мавжуд. Инқилобий ўзгаришга мисол сифатида А.Смит ва унинг издошлари ғоялари, маржиналистик тўнтариш, янги классик йўналиш (А.Маршалл), Ж.М.Кейнснинг иқтисодий қарашларини келтириш мумкин. Ўтиш даври иқтисодиёти бўйича ғоялар ҳозирги даврнинг муҳим қарашлари мажмуасига киради ва ниҳоятда долзарбдир, бу масала Ўзбекистон мисолида қараб чиқилди.
Таниқли давлат арбоби Уинстон Черчилл
(1874-1965)
«Қаерга боришимизни билиш учун, қаердан чиққан эканлигимизни билишимиз керак», деб айтган эди.
Бу ғоя ниҳоятда аҳамиятли бўлиб, босиб ўтилган йўлни тўғри баҳолаш ва келажак истиқболни кўзлаш ҳақида гап боради.
    • - жамият, инсоният, айрим шахсларнинг бойлиги масаласидир. Мақсад бир, лекин унга элтадиган йўллар ниҳоятда хилма-хил эканлигини кўрамиз.

Иқтисодчиларнинг тадқиқотларидаги асосий бош ғоя
Илк капиталистик муносабатлар вужудга келган давргача (XV аср) бўлган иқтисодий ғоялардаги умумийлик шуки, барча донишмандлар ва уларнинг ёзган асарларида меҳнат ва ер бойликнинг асосий воситаси эканлиги турли йўллар билан талқин этилади, уларда ишлаб чиқариш соҳаси асосий деб ҳисобланган.

ЭТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!


Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling