Ўзбекистон республикаси олий ва ўрт а махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'quv qo\'llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшимча адабиѐтлар
- Дарснинг мақсади
- Таянч сўзлар ва иборалар
Саволлар:
1. Метод, жанр,адабий йўналиш каби адабий истилоҳларни биласизми? 2. Ўрганилаѐтган миллий адабиѐтингизда қандай асосий адабий жараѐнларни ажрата оласиз? 7 3. Жаҳон адабий жараѐнидан қандай йўналиш ва оқимларни эслай оласиз? Адабиѐтлар: 1. Хализев В.Е. Теория литературе. М, 2005 2. Эстетика теории литературе. М, 2005 3. Борееев Ю. Эстетика. Теория литературе. Энсиклопедический словар терминов М. 2003 Қўшимча адабиѐтлар: 4. История зарубежной литературе ХИХ века. Страин Европи И США. М. 1983 5. Волков И.В. творческие методи И художесвенние системи. М., Искуство, 1989 8 АДАБИЙ ЖАРАЁН КОМПОНЕНТЛАРИ Дарснинг мақсади - Адабий жараѐн компонентлари ҳақида тушунча бериш Режа: 1. Ижодий метод тушунчаси 2. Бадиий услубнинг кенг ва тор маъноси 3. Жанр ва унинг такомили 4. Адабий ѐналиш тушунчаси 5. Адабий оқим тушунчаси 6. Янги давр миллий адабиѐтда оқимлар ва йўналишларни ажратиш Таянч сўзлар ва иборалар: ижодий метод, бадиий услуб, адабий оқим, адабий йўналиш Адабий жараѐн – катта тарихий давр ичидаги адабиѐтнинг ҳаракати, у адабий ҳаѐтда рўй берган ва аҳамият касб этган ўзгаришларни, умумий жараѐнни англатади. Адабий жараѐннинг моҳиятини англашда ижодий метод, услуб, жанр, турли бадиий оқимлар ва йўналишлар хизмат қилади. Улар воқеликни эстетик англашга ѐрдам берувчи бадиий тизимлардир. Адабий ѐналиш – маълум тарихий даврда ўз мафкураси ва тажрибаси билан бир-бирига яқин турган бир неча ѐзувчилар ижодидаги ғоявий-бадиий хусусиятлар-мавзу, ғоя, бадиий тасвир ва ҳ.к.бирлиги. Адабий оқим- адабий йўналишга нисбатан торроқ тушунча болиб, у ѐки бу умумадабий доирада ҳаракат қила олмайди. Масалан, романтизм йўналишининг бир нечта оқимлари бор: Лондон романтизми(Кирс,Шелли, Хезшт ва бошқалар), ―Кўл мактаби‖ (Соути, Колриж, Вардеборт), Немис романтизми ва бошқалар. Албатта, адабий йўналиш бирлик, яхлитлик (методда) ҳар бир ѐзувчининг ўзининг қаламига эгалигини инкор қилмайди, ўз таланти, истеъдоди, дунѐқараш доирасида ижод қилади у, аммо бадиий яхликлик, воқеликни акс этишда шахсият консепсиясини янгича ўзлаштиришда. 9 Европа класситсизмида - ақл-заковатли инсон консепсияси, романтизмда - ҳиссиѐтга берилган инсон консепсияси, реалисм – ижтимоий инсон, сотсиум ва шунингдек зиддият кўриниши ҳам аҳамият касб этади: масалан, класситсизмда – бурч ва ҳиссиѐт, романтизмда – идеал (мисол/инсон) ва воқелик, реализмда – характер ва ҳолат. Агар биз ѐзувчининг ижодини бадиий метод, услуб, жанр нуқтаи назаридан тавсиф этсак, биз уни адабий ѐналишлар ва оқимлардан иборат бўлган умумий адабий жараѐн контекстида англашга қадар бўламиз. Адабий жараѐнни ўрганганда даврнинг тавсифига аҳамият бермасдан ўтиш мумкин эмас – муайян маданий давр, бадиий давр, адабиѐт ривожи босқичи, тарихий-адабий жараѐн ва ҳоказо. Араб адабиѐтида - Жоҳилия даври, янгиланиш даври, анъанага қайтиш даври, Нахда, маърифатпарварлик даври ва бошқалар. Европа адабиѐтида - ХВИИ-ХИХ асрларда бадиий ривожнинг 3йиллик босқичи маълум. Улар адабий йўналиш бўйича ном олишда – класситсизм даври, романтизм даври, реалисм даври. Бу учта даврда улар коинот, мавжудот тўғрисида муайян тасаввурга эга бўлишда – инсонни маънавий юксалишида коинот хайрлик кўрсатади. ХХ асрда Европа адабиѐтида маданият янги кўринишда пайдо бўлди. У ҳам бўлса хайрлик бағшловчи космос тўғрисидаги тасаввурни, олам тўғрисида янги таассурот – тартибсиз инсонга қарши қаратилган олам тўғрисида тасаввур пайдо бўлди, ва инсон бу оламда унинг билан мувозанатда бўла олмади. Бу янги типдаги маданият – модернисм номини олди. У бадиий онгни ривожланишига катта туртки бўлиб, катта адибларнинг ижоди ўзига ҳослигини таъминлади. Аммо ХХ асрда реалисм ҳам ривожланиб борди, у ҳам ўзгарди, янгича тус олди. Мумтоз (анъанавий) ва модернистик ѐналишларни ўзаро таъсирлиги бадиий ривож ҳаракатини таъминлайди. Шу ҳаракатларни кузатар эканмиз, ҳар бир адабиѐтда бўлган ўзгаришлар ижодий дастурларда ўз ифодасини топади. Масалан араб адабиѐтида Ибн Мумтознинг ―……‖ асарида бу тамойил ривожланиб борган. 10 Класситсизм дастури Н.Буалонинг ―Шеърий санъат‖ асарида ифодасини топди – шакл ва мазмун ўртасидаги мувозанат, ақл ва ҳиссиѐт муносабати (ақл ҳақиқат ва гўзаллик мезони эди, адабиѐтни тарбиявий аҳамияти ва бошқалар). Модернизм пайдо бўлишидан олдин Европа адабиѐтида натуралисм адабий йўналиш вужудга келиши кузатилди, айниқса Франсуз адабиѐтида. Бу йўналиш ҳаѐтни аниқ, ҳиссиѐтсиз акс этиш тамойили асосида ХИХ аср 70-йилларида пайдо бўлди. Реализмдан фарқли ўлароқ у ҳаѐтий ҳодисаларни танқидий танлашсиз, ижтимоий-фалсафий англашга асосланмасдан, бадиий умумлаштирмасдан ва баҳо беришдан воз кечиб, қандай бўлса шундай тасвир этиш билан ажралиб туради. Адабиѐтда бу йўналишда Эмил Золя натурализм назариѐтини ишлаб чиққан, намояндалари Ги Де Мопассан, А.Доде, де Гонкур ва бошқалар. Натуралистлар бадиий тасвирни илмий тажрибага ўхшатишади, жисмоний томонларига кўп аҳамият беришарди. Улар учун факт ва кузатиш ижоднинг муҳим тамойили эди. Ижтимоий жараѐн уларни қизиқтирмайди. Улар ўзларини бу ўзгараѐтган оламдан топиб олишга уринадилар. Шундай қилиб модернисм эстетик ва мафкуравий кўринишларнинг мажмуаси. Модернизмда шаклан янгиланиш тамойиллари туркуми дунѐқараш билан чамбарчас боғланиб кетган. Улар ижодий яратувчанлик фаолиятига ишонмайди, олам улар учун чуқур нуқсонлар билан тўла. Улар оламни яхшилик томон ўзгартиришга ишонмайдилар, инсон эса мақсадсиз умр кечиради. Воқелик улар учун тартибсиз бир дунѐки инсон унда ғам-алам учун яшаб келмоқда. Модернизмнинг энг асосий оламни ҳис қилиш – бу унинг бу оламдаги ғариблиги узилганлиги, ѐлғизлиги. Романтизм – мисолий дунѐ ва воқелик, кучли шахс Танқидий реалисм – шахсий илтимоий муҳит билан боғланганлиги ва уни ўзгартира олиши. Одамзотни бу дунѐда ғариблиги, яккалиги, узилганлиги айниқса кейинг адабий фалсафий таълимот- экзистенсионизмда ўз ифодасини топди. Модернисм демак, оламдаги иллатларни пайқайди, адоларсиз жамиятда инсон қийналганлигини билади. Лекин у жамият иллатларини ҳис қиладию уларни ўрганмайди, сабабини қидирмайди. Бу сифатлар танқидий реализмга хосдир. 11 Модернисм намоѐндалари мураккаб шакилй тажрибаларга алоҳида мойиллик сездилар. Мисол тариқасида модернисм адабиѐтнинг бир кўриниши – абстраксионизм. Бу санъатда ҳаѐт қадри қиммати умуман қолмаган, у бир-биридан узилган шакллар орасида қолиб кетган санъат. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling