Ўзбекистон республикаси олий ва ўрт а махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'quv qo\'llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар ва иборалар
Дарснинг мақсади - Адабий жараѐн ҳақида тушунча бериш
Режа: 1. Адабий жараѐннинг умумий қонуниятлари. 2. Адабий жараѐнни ташкил этувчи унсурлар. 3. Миллий адабиѐт тарихида адабий жараѐнни ажратиб олиш Таянч сўзлар ва иборалар: адабий жараѐн, бадиий ижодиѐт, адабий асар, адабий қонунлар, бадиий тафаккур Бадий ижодиѐтга таалуқли адабий жараѐн тушунчасига унинг ўзига хос хусусиятлари, ижодий таъсир ва ўзаро алоқаларнинг роли, эстетик категориялар, адабий турлар ва жанрлар, метод ва ѐзувчининг шахсий услуби масалалари киради. Маълумки, бадиий адабиѐт анвойи жанрларда ѐзилган, хилма- хил адиблар қаламига мансуб, турли туман даврлар, халқлар, табақалар ва қатламлар ҳаѐтини акс эттирган минглаб адабий асарлардан иборат. Ҳар бир адабий асар ижод жараѐни деб аталмиш жуда мураккаб ва кўп қиррали тараққиѐт босқичларидан ўтади. Муайян адабий асарнинг ғоя ва мазмуни, жанри ва қаҳрамонларини танлашда ѐзувчига тарихий шароит, замон талаби, адабиѐтнинг умумий аҳволи ва бошқа жуда кўп омиллар таъсир кўрсатади. Масалан, араб адабиѐтида Тоҳа Ҳусайн, Тауфиқ ал-Ҳаким, Нажиб Маҳфузнинг етук асарлари катта ҳодиса бўлиб, нафақат миллий адабиѐтнинг ривожини таъминлайди, балки жаҳон адабиѐтида ҳам катта ҳодисага айланиб, умуминсоний аҳамият касб этади. Шу билан бирга, бадиий адабиѐтнинг таркибига кирган алоҳида асарлар бир-бирлари билан ва воқелик билан доимий узвий боғланишда бўлади. Агар биз адабий асарни ўрганганда унинг бадиийлигига, образларига, характер, сужет, конфликт (зиддият), композитсия (тузилиш), тил каби назарий масалалар нуқтаи назаридан ўргансак, адабий жараѐн билан чамбарчас боғлиқ бўлган эпос, лирика, драма, сатира жинс ва жанрлар, эстетик категориялар, адабий таъсир ва алоқалар, анъана (традитсия) ва янгиланиш (новаторлик), услуб ва 6 метод масалаларига кўпроқ эътибор берамиз. Аммо бу тарзда гуруҳлаш, албатта, маълум бир шартлиликдан ҳоли эмас. Чунки, адабиѐтнинг ижтимоий роли ва ўзига ҳослиги, бадиийлик критериялари ва эстетик категориялар фақат адабий асаргагина эмас, ѐки фақат адабий жараѐнга алоқадор бўлмай, уларнинг ҳар иккаласига ҳам таалуқлидир. Ижод жараѐни муайян асарга қанчалик боғлиқ бўлса, бутун адабий ҳаракатга ҳам шунчалик таалуқлидир. Фақат ѐзувчининг алоҳида асар устида ишлаши ҳаѐтдаги воқеалар, тарихий шароит, замон талаби китобҳоннинг эҳтиѐжлари билан шундай аралашиб кетдики, бунинг ҳаммасини кўпроқ адабий жараѐннинг умумий қонуниятлари асосида тадқиқ қилиш зарур бўлиб қолади. Бадиий адабиѐт қадимги замонларда мифлар, эртаклар, халқ қўшиқлари ва достонлари қадимги (антик) дунѐ эпослари ва драмматик асарлари тарзида падо бўлгандан бери неча минг йиллар давомида жуда кўп тарихий ўзгаришларни бошдан кечирди, унинг мазмуни, бадиий шакли ҳам жуда кўп тараққиѐт босқичларидан ўтди. Адабиѐтнинг ривожи тинимсиз бир жараѐнга айланди. Адабий жараѐннинг миллийлиги устида гап олиб борсак, ҳар бир адабиѐтнинг миллий хусусиятлари унуниг тилида, қаҳрамоннинг ҳаѐти ҳаѐт тарзида, урф-одатларида, характерларида намоѐн бўлади. Ёзувчи бунинг ҳаммасини тасвирлаш орқали асарда иштирок этувчи персонажлар образини индивидуаллаштиришга ва типиклаштиришга эришади (реализм методида ѐзилган асарларда). Адабий жараѐннинг миллийлиги унинг ҳар бир халққа ўзига хос шаклларда тараққий этиши ва жаҳон миқѐсидаги ранг-баранглиги, бойлигини таъминловчи омиллардандир. Шу билан бирга, адабий жараѐн фақат биргина адабиѐтнинг қобиғга ўралиб қололмайди, балки доимо халқаро миқѐсда ривожланади. Шунинг учун ҳам биз жаҳон адабий жараѐн тушунчасини қўллаймиз. Чунки барча халқлар тажрибалар бир- бирига ўхшаб, бирлашиб, мана шу адабий жараѐнни ташкил қилади. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling