Ўзбекистон республикаси олий ва ўрт а махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/16
Sana22.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1221972
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
O\'quv qo\'llanma

Саволлар
1. 
Декаденс сўзи нима маънони ифодалайди? 
2. 
Декаденс қараши пайдо бўлишига қандай омиллар таъсир 
кўрсатди? 
3. 
Нимага символизм ва натурализмни модернисм арафаси деб 
тушунилади? 
4. 
Декадентларниниг ижтимоий ҳаѐтга бўлган муносабати 
қандай? 
Адабиѐтлар: 
1.Хализев В.Е. Теория литературе. М, 2005 
2.Естетика теории литературе. М, 2005 
3.Умаров Н, Соатжонов И. Франсуз адабиѐти тарихи. Тошкент 
2002 
 
Қўшимча адабиѐтлар
4.История зарубежной литератури ХИХ века. Страин Европи И 
США. М. 1983 
5.Волков И.В. Творческие методи И художесвенние системи. 
М., Искуство, 1989 
 
 


19 
МОДЕРНИЗМ 
Дарснинг мақсади - Модернизм ва унинг тамойиллари ҳақида 
тушунча бериш 
 
Режа: 
1. 
Модернисм тушунчаси 
2. 
Модернисм билан декаденснинг мутаносиблиги 
3. 
Модернисм кўринишлари ва оқимлари 
4. 
Модернисм дунѐ қараши 
Таянч сўзлар ва иборалар: модернисм, декаденс, 
нореалистик йўналиш ва оқимлар, бирламчи асос, футурисм, 
кубизм, экспрессионизм, импрессионисм. 
ХХ аср модернисм атамаси кўп маънода ишлатилади: 
1. Бу атама билан И Жаҳон уруши арафасида ѐки 
давомида вужудга келган санъат ва адабиѐтдаги турли нореалистик 
оқимлар ҳам атала бошланди. Булар экспрессионизм, кубизм, 
футурисм, акмеизм, имажинизм ва ҳоказолар. 
20-30 йилларда сюреализм ва абстраксионизм 
Абсурд адабиѐти, янги роман – ИИ Жаҳон урушидан сўнг. 
2. Нореалистик оқимлар санъаткорларнинг бадиий 
тизимини янгилашга бўлган эстетик тамойиллари. Уларнимнг 
назарида бадиий тизим эскириб қолган бўлиб, уни айниқса шаклан, 
ҳар хил тажрибалар ўтказиб янгилаш кераклиги ҳақида бонг ура 
бошлашди. Шу маънода модернизм авангардизм билан бир 
тушунчани ҳосил қилади.
3. Совет даврида модернизм декаданса тушунчаси 
билан биргаликда кўрилиб уни кўпроқ мафкуравий томони назарда 
тутиларди. Декаданс ХИХ аср охиридаги нореалистик адабиѐт ва 
санъат бўлса, ХХ асрда асрда модернизм деб аталар эди. Декаданс 
чириб бораѐтган буржуа жамияти санъати деб таърифланди. Аммо 
бундай қараш назарий соддалаштиришдир ва зиддият туғдирувчи 
омил, чунки модернизм ХХ аср энг буюк танқидий реализм 
ижодкорлари бўлмиш Э. Ҳемингуей, Фолкнер, Пол Элюар, Б.Бехт, 
П.Нерудаларга катта таъсир кўрсатди, улар ҳатто ижодларининг 
биринчи босқичида модернистиc оқимда бўлишди. 


20 
Модернизм буюк намоѐндалари Жонс, Пруст, Кафка, ХХ 
асрнинг энг буюк кўринишларидан бўлиб, уларнингижодисиз 
замонавий адабиѐтни тасаввур қилиб бўлмайди. 
Модернизм ХХ асрда намоѐн бўлиши жуда кенг кўламни 
қамраб олади- Кафка ижодида сюреализм, Сартр ва Камюларда эса 
экзистенсионизм. 
Модернисм 
сюреалистик 
образларда, 
маъносизликни эътироф этган экзистенсионизм фикрларида
инсоннинг яшаши абсурд деб топишида, ѐлғизликдан чиқишга 
нажот тополмасликда, одамлар ўртасида ўзаро тушуниш 
воситалари йўқолганда мана шу сифатларнинг ҳаммаси модернист 
адабиѐтга ҳосдир. 
Янги бадиий шакллар ва кескин руҳдаги воситалар орқали, 
уларни ҳар хил вақтда вужудга келган адабий оқимлардан танлаб 
олган ҳолда, ҳикоячилар (адиблар) содир бўлган воқеани ўзлари 
қандай тушунишган бўлса, шундай намоѐн қилдилар. Ижтимоий 
жараѐн уларни қизиқтирмайди. Улар ўзларини бу ўзгараѐтган 
оламдан топиб олишга уринадилар. 
Шундай 
қилиб 
модернисм 
эстетик 
ва 
мафкуравий 
кўринишларнинг мажмуаси. 
Модернизмда шаклан янгиланиш тамойиллари туркуми 
дунѐқараш билан чамбарчас боғланиб кетган. Улар ижодий 
яратувчанлик фаолиятига ишонмайди, олам улар учун чуқур 
нуқсонлар билан тўла. Улар оламни яхшилик томон ўзгартиришга 
ишонмайдилар, инсон эса мақсадсиз умр кечиради. Воқелик улар 
учун тартибсиз бир дунѐки инсон унда ғам-алам учун яшаб 
келмоқда. Модернизмнинг энг асосий оламни ҳис қилиш – бу унинг 
бу оламдаги ғариблиги узилганлиги, ѐлғизлиги. 
Романтизм – мисолий дунѐ ва воқелик, кучли шахс 
Танқидий реалисм – шахсий илтимоий муҳит билан 
боғланганлиги ва уни ўзгартира олиши.
Одамзотни бу дунѐда ғариблиги, яккалиги, узилганлиги 
айниқса кейинг адабий фалсафий таълимот- экзистенсионизмда ўз 
ифодасини топди. 
Модернисм демак, оламдаги иллатларни пайқайди, адоларсиз 
жамиятда инсон қийналганлигини билади. Лекин у жамият 
иллатларини ҳис қиладию уларни ўрганмайди, сабабини 
қидирмайди. Бу сифатлар танқидий реализмга хосдир. 
Модернисм намоѐндалари мураккаб шакилй тажрибаларга 
алоҳида мойиллик сездилар. Мисол тариқасида модернисм 


21 
адабиѐтнинг бир кўриниши – абстраксионизм. Бу санъатда ҳаѐт 
қадри қиммати умуман қолмаган, у бир-биридан узилган шакллар 
орасида қолиб кетган санъат. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling