Ўзбекистон республикаси олий ва ўрт а махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/16
Sana22.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1221972
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
O\'quv qo\'llanma

Адабий танқид – адабиѐтшуносликнинг асосий соҳаларидан 
бири, ҳозирги адабий жараѐн муаммоларини ўрганиш, янги пайдо 
бўлган асарларни бугунги кун нуқтаи назаридан ғоявий-бадиий 
таҳлил ва талқин этиш, баҳолашни мақсад қилиб қўяди. 
Антология – бирор миллий адабиѐт, давр, адабий йўналиш ва 
шу кабиларга мансублиги жиҳатидан танланган ижодкорлар 
асарларидан намуналарни жамловчи тўплам. 
Миф – миф, асотир, ривоят, ҳикоя, масал. Халқ оғзаки 
ижодининг энг қадим даврларида пайдо бўлган, воқелик (олам) 
ҳақидаги тасаввурларни конкрет образлар воситасида акс 
эттирувчи ровиявий асарлар. 
Мифологик образлар – асотир образлар. Санъат ва адабиѐтда 
мифология негизида яратилган образлар бўлиб, улар реалистик 
асосларга эга, яъни врқеликнинг фантастик тасвири ва халқ орзу-
умидларининг бадиий ифодасини ташкил этади. 
Монолог – бадиий асрда иштирок этувчи шахсларнинг ўз-ўзига 
ѐки ўзгаларга қаратилган нутқи. 


35 
Мунозара - тортишув, фикр олиш маъноларини билдиради. 
Поэтик атама сифатида эса форс-тожик ва ўзбек поэзиясида маълум 
жанрнинг номидир. Мунозарада турли нарса, ҳодиса, тушунча, 
ҳолат ва бошқалар конфликтга киришади. Образлар кўпинча 
рамзий моҳият касб этиб, мунозара қиладилар.
Мунозара 
насрда ҳам, назмда ҳам ѐзилиши мумкин. Мунозара қиссадан ҳисса 
чиқариш ѐки муаллифнинг асар асосида ѐтган масала юзасидан 
чиқарилган хулосаси билан якунланади 
Публицистика – ижтимоий-сиѐсий ҳаѐт масалаларини 
ѐритадиган барча турдаги асарлар: публицистик мақолалар, очерк, 
памфлет, мурожаатнома, прокламация, фельетон ва ҳ.к. 
Рамзийлик – тушунча ва ҳис-туйғуларнинг шартли белгилар, 
рамзлар ѐрдамида ифодалаш 
Фабула – асар воқеаларининг мантиқий жиҳатдан узвий 
боғлиқликдаги яхлит силсиласи. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling