Ўзбекистон республикаси олий ва ўрт а махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/16
Sana22.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1221972
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
O\'quv qo\'llanma

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


31 
ГЛОССАРИЙ 
 
Сурия Ёзувчиоар уюшмаси – 1951-1958 йиллар давомида 
Сурияда фаолият юритган адиблар уюшмаси, улар ижоди араб 
адабиѐтида реалистик методнинг шаклланишида муҳим роль 
ўйнаган 
Экзистенциализм – бу фалсафий қараш бўлиб, унга кўра 
инсон хаосли (тартибсиз) дунѐда ѐлғиз бир ўзи ўлимига ҳар бир 
яшаган куни яқинлашмоқда ва ҳаѐтида масъулият фақат ўзига 
тушади, бошқа ҳеч ким уни на ҳаѐти учун масъулиятни ўз 
зиммасига олмайди. 
Рихла –– сафарнома 
Янги мавж – Мисрда ХХ асрнинг 60- йилларида пайдо бўлган 
адабий оқим, ―Янги мавж‖ намоѐндалари кўпроқ жамиятни эмас
балки шахсни асосий ўринга чиқаришга уринишган ва шу туфайли 
бу даврдаги бадиий тасвир воситалари, услуб ва ҳикоянинг 
композицион шакллари ҳам ўзгариб борди. Тасвир объектида 
оламда шаклланган инсон эмас, балки инсон онгида унинг 
ҳиссиѐтлари орқали шаклланган олам ҳақидаги тушунча асосий 
ўринга чиқади.
Ал-расаил-ал-ихвания –– биродарлик ѐзишмалари 
Адабий йўналиш-адабий жараѐн билан боғлиқ категория. Бу 
тушунчахаѐтни бадиий акс эттириш принциплари, метод, услуб 
тушунчалари билан бевосита боғлиқ, у бадиий тафаккур тарзи, 
метод, кслкб кесишга нуқтада юзага келади. 
Адабий оқим- муаян давр адабиѐтидаги адабий йўналишнинг 
бир кўриниши, ўзига хос бир йўналиш. 
Бадиий образ - адабиѐт ва санъатнинг фикрлаш шакли, олам ва 
одамни бадиий идрок этиш воситаси, бадииятнинг умумий 
категорияси. Луғавий маъносида ҳар қандай аксни билдирувчи 
"образ" сўзи турли фан соҳаларида (фалсафа, психология) муайян 
терминологик маънода қўлланади. Жумладан, эстетика ва адаби-
ѐтшунослиқда у "бадиий образ" маъносида тушунилади. Б.о. де-
ганда, борлиқ (ундаги инсон, нарса, ҳодиса ва ҳ.)нинг санъаткор 
кўзи билан кўрилган ва идеал асосида ижодий қайта ишланган ак-
си тушунилади. Албатта, бу аксда борлиқнинг кўплаб таниш излари 
бор, бироқ энди у биз билган борлиқнинг айни ўзи эмас, балки ун-
дан шартлилик асосида ажралган янги мавжудлик - бадиий 


32 
борлиқдир. Худди шу ҳол Б.о.ни объектив ва субъектив ибтидолар 
бирлигига айлантиради.
Б.о.нинг муҳим хусусиятларидан яна бири унинг кўп 
маънолили-ги бўлиб, бу унинг метафориклиги ва ассоциативлиги 
билан бел-гиланади. Б.о.га хос "метафориклик"ни "ўхшашлик" 
билангина боғлаб қўймаслик лозим. Яъни "метафориклик" деганда, 
Б.о.нинг бир нарса моҳиятини бошқа бир нарса орқали очишга 
интилиши, санъатга хос фикрлаш йўсини тушунилади. Чинакам 
санъаткор нигоҳи моҳиятга қаратилади, у нарса-ҳодисалар 
орасидаги ташқи ўхшашликка эмас, нигоҳимиэдан яширин ички 
ўхшашлигига таяниб
мазмунни ифодалашга хизмат қилади.
Диалог – икки ѐки ундан ортиқ шахс орасидаги узлуксиз нутқ 
шаклларидан 
бири. 
Драмада 
диалог 
драматик 
ҳолатни 
ривожлантирувчи асосий воситалардан бири ҳисобланади. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling