35
Мунозара - тортишув, фикр олиш маъноларини билдиради.
Поэтик атама сифатида эса форс-тожик ва ўзбек поэзиясида маълум
жанрнинг номидир. Мунозарада турли нарса, ҳодиса, тушунча,
ҳолат ва бошқалар конфликтга киришади. Образлар кўпинча
рамзий моҳият
касб этиб, мунозара қиладилар.
Мунозара
насрда ҳам, назмда ҳам ѐзилиши мумкин. Мунозара қиссадан ҳисса
чиқариш ѐки муаллифнинг асар асосида ѐтган масала юзасидан
чиқарилган хулосаси билан якунланади
Публицистика – ижтимоий-сиѐсий ҳаѐт
масалаларини
ѐритадиган барча турдаги асарлар: публицистик мақолалар, очерк,
памфлет, мурожаатнома, прокламация, фельетон ва ҳ.к.
Рамзийлик – тушунча ва ҳис-туйғуларнинг шартли белгилар,
рамзлар ѐрдамида
ифодалаш
Фабула – асар воқеаларининг мантиқий жиҳатдан узвий
боғлиқликдаги яхлит силсиласи.
Do'stlaringiz bilan baham: