Ўзбекистон республикаси олий ва ўрт а махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/16
Sana22.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1221972
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
O\'quv qo\'llanma

 
 
 
 
 
 
 
 



КИРИШ 
Мазкур курс XX аср жаҳон адабий жараѐнини ташкил қилган 
йўналишлар ва оқимлар, уларнинг майдонга келиши, босқичи, 
ўзига хос хусусиятларининг негизларини кузатишни мақсад қилиб 
олади. Жаҳон адабий-маданий жараѐнини чуқур ўрганиш учун 
турли миллат ҳалқларининг адабиѐти ва санъатидаги бадиий ва 
фалсафий 
оқимларни 
билиш 
замон 
талабига 
кирувчи 
масалалардандир.
Маълумки, XX аср жаҳон адабий жараѐнини ўрганиш учун, 
санъат ва адабиѐтдан ўрин олган адабий оқимларнинг мохиятини 
тушуниш ва яхши билиш лозим. XX асрда ривож топган турли 
йўналишдаги бадиий тизимларни ўрганиш ўз миллий қадриятлари 
ва маънавий меросига таяниб ўсган талабаларда ўзгача бадиий 
тафаккур ва бадиий онгнинг шаклланишига сабабчи бўлади. Турли 
миллий 
адабиѐтларни 
таққослаш 
имконияти 
талабада 
умуминсоний қадриятларни англаш қобилиятини шакллантиради 
ҳамда адабий жараѐндаги ўзаро таъсир масалалари бўйича билим 
хосил қилади. 
Дастур мазмуни, асосан, XX асрда пайдо бўлган ва шу кунгача 
турли кўринишда етиб келган адабий оқимлар ва йўналишлар 
ҳақидаги назарий қарашларни ўзида қамраб олади. Дастурда ўз 
ижодида янгиланиш тамойилларини акс эттирган, новаторлик ва 
услубий методларни ўзлаштирган адибларнинг портритига алоҳида 
эътибор берилади.
Мазкур курсни магистратуранинг 2 курс 2 ярим йиллигида 
ўқитиш режалаштирилади. 
Курсда 
адабий 
жараѐнлардаги 
бадиий 
ходисаларни 
умумназарий моҳияти билан ҳамда ушбу ходисаларнинг асосий 
хусусиятларини 
ўз 
ижодида 
мужассамлаштирган 
таниқли 
адибларнинг асарлари билан танишилади.
XX аср жаҳон адабий жараѐнлари бир неча босқичлардан 
иборат бўлиб, ҳар бир босқич алоҳида ўрганилади. Унда романтизм 
ва реализм каби универсал бадиий тизимлар, бу тизимларнинг 
кейинги босқичлардаги янги кўринишлари бўлган неореалистик, 
модернистик адабий йўналишлар ва оқимларнинг пайдо бўлиши, 
уларнинг турли ижтимоий – тарихий шароитларда турли 
кўринишларда намоѐн бўлишига ва ўзига хос хусусиятларига 
алоҳида эътибор қаратилади.



АДАБИЙ ЖАРАЁН ТУШУНЧАСИ 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling