Ўзбекистон республикаси олий ва ўрт а махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/16
Sana22.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1221972
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
O\'quv qo\'llanma

Саволлар: 
1. 
Модернизм шаклми ѐки дунѐқараш? 
2. 
Модернизм оқимлари қачон пайдо бўлди? 
3. 
Истиқболга интилган қандай модернистиc оқим? 
4. 
Унга қарама-қарши бўлган қандай оқим? 
5. 
Қайси модернистик оқим мавжудотни заррачаларга бўлиб 
кўради? 
Адабиѐтлар: 
1.Хализев В.Е. Теория литературе. М, 2005 
2.Естетика теории литературе. М, 2005 
3.Борееев Ю. Эстетика. Теория литературе. Энсиклопедический 
словар терминов М. 2003 
4.Дудова Л.В., Михаилская Н. П, Триков В.П, Модернисм в 
Зарубежной литератури
 
Қўшимча адабиѐтлар: 
5.Литературоведение на пороге ХХИ века. М,1998 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


22 
МОДЕРНИЗМНИНГ ХХ АСР И ЯРМИДА ОҚИМЛАРИ 
Дарснинг мақсади - Модернизмнинг ХХ аср И ярмида 
оқимлари ҳақида тушунча бериш 
  
Режа: 
1. 
Абстраксионизмнинг санъатдаги кўринишлари 
2. 
Авангардизм тушунчаси 
3. 
Авангардизм вакиллари- Нозим Ҳикмат,Пабло Неруда, 
Адонис ва бошқалар 
4. 
Авангардизм театри 
5. 
Миллий адабиѐтда модернисм таъсири 
Таянч сўзлар: авангардизм, бадиий исѐн, абстраксионизм, 
шаклий янгиланиш, формалисм, мавҳум тасвир,бадиий кашфиѐт, 
суирреализм. 
Лотинча Абстраcтио – узоқлашиш, мавҳумлик сўзидан ташкил 
топган. Санъатдаги шаклга катта эътибор берадиган формалистиc 
оқим бўлиб, бу оқим ҳақиқатдаги реал воқелик ва конкрет, аниқ 
нарсаларни 
акс 
эттиришни 
рад 
этади. 
Абстраксионизм 
рассомчиликда мавҳум геометриc шакллардан, ҳар хил ҳажм 
кўринишда маъносиз, мантиқсиз чизмачиликдан иборатдир. Ёки 
бир қора квадратнинг ичига оқ доира чизилиб, рассом фикрича бу 
шакл тагида ўзига ҳос маъно яширинган бўлиши мумкин. 
Абстрактионистлар ўз санъатларини реалистиc санъатга қарши 
қўйишади. Адабиѐтда абстраксионизм айниқса матн орқали намоѐн 
бўлиб, фақат адиб тушунарли фикрларни ифода этади. Нега 
абстрактионистлар реалистларга қарши курашади? Чунки уларни 
фикрича санъат умуман борлиқни акс эттирмайди, балки 
санъаткорнинг ҳис туйғуларини ифодалайди. 
АВАНГАРДИЗМ 
Франсузча Авантгарде – илғор гуруҳ сўзидан ташкил топган. 
ХХ аср санъати ва адабиѐтида ―сўл оқими‖ ларини ифодалайди. 
Германияда буларни ―ехпрессионизм‖ кўринишида, бошқа 
мамлакатларда яна бошқача кўринишда учрайди. Адабиѐтда ―сўл 
оқимлари‖ нинг юзага келиши биринчи жаҳон уруши билан боғлиқ. 
Авангардистлар ижтимоий шарт-шароитларга қарши бадиий ифода 
шакллари орқали кураш олиб боришда реалистиc методдан ҳам 


23 
фойдаланишга мажбур бўладилар, чунки унинг намоѐндалари ўз 
санъатини инқилобий санъат деб билдилар ва буржуа маданиятига 
қарши кураш олиб бордилар. Идеалистиc нуқтаи назардан инсон ва 
омма тушунчасига қараб абстраcт нарсалар сифатида, дунѐда ҳамма 
нарса ўзидан бўлади, тартиб йўқ деган ғояни илгари сурдилар.
Кўпгина халқлар адабиѐтида авангардизм ХХ аср револутсион 
санъати тараққиѐтида дастлабки босқич сифатида пайдо бўлади. 
Шунинг учун таниқли адиблар – шоирлар Нозим Ҳикмат, Пабло 
Неруда, Адонис (Араб дунѐсида Лубнон) ўз ижодини мана шу 
оқимга бурадилар. Ҳозирги пайтда янги неоавангардизм оқими 
тоғрисида 
тушунча 
мавжуд. 
Турли 
халқлар 
адабиѐтида 
авангардизмнинг ўзига хос тарихи бор бўлиб, улар қандай шаклда 
бўлмасин баъзида бошқа оқимларга қарши чиқади ва ўзларини 
ҳақиқий санъат деб эълон қилади. 
Авангардизм 
жамиятдаги 
мунофиқлик, 
пулни 
илоҳийлаштириш ва бошқа илларларга қарши пайдо бўлган кескин 
аммо мавҳум бўлган аксарият анаъналардан ҳам воз кечишга олиб 
келади. 
Ижтимоий 
шарт-шароитларга 
қаратилган 
бадиий 
шаклларга ҳам тарқалиб уларни тасвир воситалариданвоз кечишга 
олиб келади. Шу йўсинда уларнинг реалистиc усуллариданҳам воз 
кечишлари мумкин эди. 
Масалан фр. Сурреалистлар синтаксисни бузиб янги тил 
яратишга урундилар. Авангардизм намоѐндалари ―санъат санъат 
учун‖оқими намоѐндаларидан фарқли ўлароқ актив ижтимоий 
мавқега эгадирлар. Бу нарса уларни ХИХ аср экадент оқимидан ҳам 
узоқлаштиради.
Машҳур 
драматург Бартолъдни театр тизими ҳам 
авангардизм оқими билан боғлиқ. 
ХХ аср ИИ ярмида авангардизмга янада қизиқиш уйғотди. 
Аввал реализмни фақат ягона самарали бадиий тизим деб қабул 
қилинар эди. Бу бир томонлама қараш. Авангардизмнинг шакилй 
тамойиллари, умуман бадиий шакллари ҳам адабиѐт ва санъат 
ривожида, тараққиѐтида ўз ижобий тариҳий ролларини ўйнаб 
келди ва келмоқда. Аммо шуни ҳам назарда тутиш керакки бу 
атамани ўзлари модернистиc оқимлар бўлган янги мактаблар ҳам 
мослаштирди ва неоавангардизм деганда ана шу мактабларни 
моҳиятини тушуниш керак. Исѐн ва эксперимент булар ҳар доим 
ҳам новаторликка олиб келмайди. 


24 
Ҳақиқий янгилик киритиш янги мазмунли кашфиѐт қилиш 
демакдир. Авангардизм оқимида тўғри баҳо бериш учун биз уни 
аниқ шароитларда тутган ўрнини, моҳиятини ва адабий курашларда 
иштирокидан билиб оламиз. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling