Ўзбекистон республикаси олий ва ўрт а махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'quv qo\'llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшимча адабиѐтлар
- Таянч сўзлар ва иборалар
Саволлар:
1. Ижодий метод нимани белгилайди? 2. Сиз ўрганаѐтган адабиѐтда жаҳон адабиѐти билан мутаносиблик борми? 3. Сиз ўрганаѐтган миллий адабиѐтда жанрлар қандай ривожланган? 4. Адабий йўналиш адабий оқимдан қайси жиҳатдан фарқ қилади? Адабиѐтлар: 1. Хализев В.Е. Теория литературе. М, 2005 2. Естетика теории литературе. М, 2005 3. Борееев Ю. Эстетика. Теория литературе. Энсиклопедический словар терминов М. 2003 Қўшимча адабиѐтлар: 4. История зарубежной литературе ХИХ века. Страин Европи И США. М. 1983 5. Волков И.В. Творческие методи И художесвенние системи. М., Искуство, 1989 12 СИМВОЛИЗМ Дарснинг мақсади - Символизм ҳақида тушунча бериш Режа: 1.Реал рамзлар ва символизм рамзлари 2. Символизм оқимининг ѐрқин намояндалари: Варлеи, Рембо, Стефан, Маллерис ва бошқалар 3. Символизм поетикаси 4. Символизмнинг асосий ҳусусиятлари 5.Миллий адабиѐтда рамзларнинг роли Таянч сўзлар ва иборалар: рамз, субъектив ижодий ѐндашув, миститсизм, формалисм (шаклбозлик) Бу адабий оқим ХИХ асрнинг 80-йилларида натурализм ва импрессонизмдан кейинроқ пайдо бўлди ва Франсия, Германия, Белгия, Австрия, ХХ аср бошида эса Россияда ривожланди. Символизмда рамз ўзининг ҳаѐт билан боғлиқлигини йўқотади ѐки ундан узоқлашади. Символизмнинг рамзини реализм ва романтизмнинг рамзларидан ажратиш лозимдир. Агар уларда рамз реал ҳодисаларнинг ифодаси ѐки бошқа шаклда берилган акси бўлса, символизмда бу моҳият йўқолиб, рамзнинг мазмуни қандайдир идеалистик, ирратсионал (ақл ва онгдан ташқари ) бўлиб кўринади. Реалистик рамзлар: тонг отиши – янги ҳаѐт рамзи; темирчи образи – меҳнаткаш халқ рамзи. Символизм рамзлари: дала ўрдаги – инсон тақдири рамзи (Норвегия драмматурги Генриҳ Ибсон (1828-1906) ижодида); Артур Рембо (1854-1891)нинг ―Маст кема‖си тушкун кайфият рамзи. Мазкур асарда айтилишича, ўз йўлини бошқариш имкониятини йўқотган кема Океан бағрида бемақсад сузиб юради. Бу кема шоир поетиc ―мен‖ининг рамзидир. Ушбу шоирнинг ―Унлилар‖ шеърида символизмнинг моҳияти қуйидагича ифодаланган: ―А-қора, Э-оқ, И-қизил, У-яшил, О-кўк, Уларнинг сирини кейин айтаман!‖ Бунда шоирнинг субективистик ѐндашувлиги кўриниб турибди. Нега айнан Шу унлилар айни Шу рангларни ифода этади, 13 бошқача ѐндашиш мумкинми?! Рамзлар ҳаѐт билан боғланмаган, ижтимоий аҳамиятини йўқотган. Символизм ХХаср бошларида ҳам Европа адабиѐтида ўз мавқеини сақлаб қолди. Кейинчалик унинг ўрнини кубизм, футурисм каби оқимлар эгаллади. Символизм жамиятнинг тушкунлигини ифодаласада, ижобий хусусиятлари ҳам кам эмас. Символизм тарафдорлари бадиий жиҳатдан адабиѐтни бойитиб, уни мусиқа санъати билан яқинлаштирди. А.Рембо символизмнинг энг ѐрқин намояндаларидан, энг истеъдодли вакилларидандир. Рембо дастлаб адабиѐтнинг ижтимоий ролини эътироф этган исѐнкор сифатида танилди. Аммо 1871 йилда Париж коммунасининг мағлубиятидан сўнг унинг мавқеи кескин ўзгарди. Адабиѐт Рембо учун ижтимоий- сиѐсий аҳамиятини йўқотди. Шундай қилиб, символизм ―баѐн этувчи‖ санъат бўлмасдан, балки ―илҳомлантирувчи‖ санъат, у ақлга эмас, балки ҳиссиѐт оламига мурожаат қилади. Символизм вакиллари: Франсияда – А.Рембо (1854-1891) П.Верлен (1844-1896) С. Маллери (1842-1898) Анри де Ренъе ва бошқалар; Белгияда – М.Метерпинк (1862-1949) Э.Верҳарн (1855-1916) Норвегияда – Г.Ибсон (1828-1906), асарлари: ―Қўғрчоқ уйи‖, ―Дала ўрдаги‖, ―Жамият арконлари‖; Германияда – Гаупман; Россияда – А.Блок; А.Белът. Символистлар тасвирий-бадиий санъатлар учун янги воситалар излашган. Мавҳум идеаллар ва ҳиссиѐтларни ифодалашда улар катта таъсирчан кучга эга бўлишган. Шеъриятда улар товушлар тузилишига катта аҳамият беришган. Улар озод шеърнинг кенг тарқалишига кўп имконият яратиб беришган. Лекин шу жиҳатларни ривожлантириш билан бирга салбий томонлари ҳам кўринди. Уларнинг ―таъсир этишига‖ қаратилган шеърияти кўпроқ шакл яратиш вазифалари билан мужассамлашди, съоз ўз мазмун моҳиятидан ҳоли бўлиб, унуинг асосий қурилиш материаллари бўлмиш сўз, тил қулаш ва йўқолиш хатарлари остига тушиб қолди. 14 Умумий халқ тили оз адабиѐтчиларда қандайдир ўзига хос тилга айлана бошлади. Символистлар ўзларини ―танланган инсонлар‖, оддий одамлардан юқори турадиган шахслар деб ҳисоблашди. Уларнинг санъати халқдан йироқлашди. Унда мистисизм (воқеаларни юқори кучлар таъсири билан тушунтириш), субъективизм (фақат шахсга сиғиниш) ва зодагонликка мойиллик пайдо бўлди.шакл услубнинг асосий методи бўлиб, уларда шаклбозликка берилиш кузатилди. Айниқса, франсуз адиби Маллери ижодида. Формализм, яъни шаклбозликка берилиш эса Декаданс – янги типдаги санъатнинг асосий ҳислатларидандир. Демак, ХХаср бошида символизм адабий саҳнадан тушмасдан, балки шу даврнинг саосий йўналишларидан бирига айланди. Араб ва бошқа Шарқ халқлари адабиѐтига катта таъсир кўрсатган Томас Эллиот мана шу символизмнинг ХХ асрнинг кўриниши намояндаси саналади. Натурализм, импрессионисм, символизм ХХ аср санъатига сингиб кетиб, ундан хилма-хил тус ва шаклларда ифодаланди. Символизмнинг асосий ҳислатлари: 1. Символистлар фикрича, инсонлар ва ҳодисаларни реалистиc нуқтаи назардан тасвирлаш ҳалокатга олиб боради, тасвир учун фақат рамз ва рамзий воситалар ярайди. 2. Символистлар учун реал ҳодисаларнинг аҳамияти йўқ; 3. Ҳиссиѐтга берилганлиги учун уни баъзида романтизмга ўхшатиб неоромантизм деб аташади; 4. Символистлар адабиѐтни бойитишди, сўз санъатини мусиқа санъатига яқинлаштиришди. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling