Ўзбекистон республикаси олий ва ўрт а махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'quv qo\'llanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- АБСУРД АДАБИЁТИ Дарснинг мақсади
- Таянч сўзлар ва иборалар
Саволлар:
1. Сиз абстраксионизмга таалуқли санъат асарларини кўрганмисиз? 2. Авангардизмга қайси санъат, шу жумладан сўз санъати ўзини мансуб дея олади? 3. Нега Нозим Ҳикмат, Пабло Нерудаларни авангард адабиѐтига қўшишган? 4. Авангард театрини қайси намояндасини биласиз? 5. Сиз ўрганаѐтган адабиѐтда авангард драматургияси борми? Адабиѐтлар: 1. Белокуров С.П. ―Словар литератураведических терминов‖ Санкт-Петербург, 2006 2. Борееев Ю. Эстетика. Теория литературе. Энсиклопедический словар терминов М. 2003 3. Дудова Л.В., Михаилская Н. П, Триков В.П, Модернисм в Зарубежной литературе Қўшимча адабиѐтлар: 4. Хотамов Н., Саримсоқов Б. ―Адабиѐтшунослик терминларининг русча ва ўзбекча изоҳли луғати‖ Т., 1994 25 АБСУРД АДАБИЁТИ Дарснинг мақсади - Абсурд адабиѐти ҳақида тушунча бериш Режа: 1. Абсурд адабиѐтининг оқимлари 2. Сюрреализм,унинг асосчилари, поетикаси 3. Экзистенсиолизм, ва унинг фалсафаси 4. Миллий адабиѐтда сюрреализм кўринишлари Таянч сўзлар ва иборалар: Абсурд, абстраксионизм, авангардизм, суйрреализм, экзитенсионизм Абсурд адабиѐтида бир нечта оқимларни ажратамиз: авангардизм, абстраксионизм, сюрреализм, экзистентсиализм. Модернистлар инсонни аниқ ҳаѐти вазиятда эмас, балки чегараланган алоқаларини йўқотган, ҳаѐтий заминдан узилган ҳолатида талқин этади. Уларнинг асарида инсон борлиги мавҳум, аниқсизлик, ҳолатда кўрсатилади. Авангардизм - ҳамма модернистиc, ўзини замонавий ва пешқадам ҳисобланган оқимларга ишлатилади. Кўпинча авангардизм реализмдан узилади, янги ифодавий воситалар ва шакллар изланишда кескин тасвирий усулларни қўллайди. Маяковский, Ҳамза ва бошқалар, Нозим Ҳикмат, Неруде. Абстраксионизм – реал воқелик бу оқимда абстраcт шаклларда ва доғларда кўринади тасвирий санъатда. В. Кандинский, К.С. Малевич. ―Қора квадрат‖ – предметсиз санъати манирести. Сюреализм – реализмга қарама-қарши, санъатдаги, жумладан сўз санъати – адабиѐтдаги модернистиc назариясини ҳаѐтга жорий этиш. Сюреализмда образ – бу жиловланмаган ҳаѐлининг эркин парвозини самараси, оқибати ѐки бошқа сўз билан айтганда озодликка қўйиб юборилган ҳаѐлотининг самараси. Сюрерализм 20-30 йилларда янги бадиий йўналиш, унинг асосчилари Андре Бретон, Пол Элюсар ва бошқалар. Янги бадиий воқелик қуриш – уларнинг шиори. Уларнинг фикрича, суиреализм (реализмдан юқори) оламдан ѐпинчиқни олиб ташлаб ―ҳақиқий‖ воқеликни яратади. Бунинг боиси мўжиза, ажойиботга алоҳида мойилликда ўз ифодасини топган ва инсонни оламга бўлган эстетик муносабатида (гўзалликни ишлашда) асосий категорияга айланган. 26 Андре Бретоннинг айтишча, ―оламда ажойиботдан бошқа ҳеч нарса йўқ‖. П.Елюар таърифи бўйича ―бир стакан сувда океан тубидаги каби ажойиботлар бор‖. Суйреалист ижодкорнинг асосий мавзуси бу воқеликдан ташқаридагини реаллиги. Сирли дунѐнинг ҳақиқийлиги, оддий нарсанинг ажойиблиги. Бадиий контсйптсияси, олам ва шахсият ҳудудлари тарқалиб кетган, ҳамма нарса ўрнидан силжиган, ѐйилиб кетган. Дунѐ, кўринишларнинг тартибсиз массаси, шахсият ўзининг ―мен‖ қаерда бошланади, қаерда тугайди билмайди, дунѐ ўзи нима. Демак, суйреализм учун учун дунѐ, бу ҳаос. Ва у ўзининг бадиий ижоди билан одамлар ва инсон ўртасидаги бузилган алоқани тиклашига ҳаракат қилади. Сюреализмда коинот доимо кескин ҳолатда танг ҳолати – шиддат бўлади. Инсон совуқ ва сирли олам билан бир ўзи юзма-юз қолади. Сюреализм поетикаси принтсипини – гўят истиорани ишлатишда. Истиора бир-бирига ўхшамаган нарсаларни ўхшатишда, бир-биридан узоқ предметларни яқинлаштиришда ўз ифодасини топади. Шунинг учун ҳам сюреалистларда дунѐ ҳудудсиз, жилваланган – предмет кўп нарсаларга ўхшатилади ва ҳеч нарсага ўхшамайди. Шунинг учун ҳам воқеликнинг сирли тимсоли пайдо бўлади. Сюреализмнинг поетиc воситалари, мантиққа бовар қилмайдиган монтаж, маъносига аҳамият берилмасдан бирлаштирилган нарсалар, ақл бовар қилинмаган сўзларни алоқаси. Сюреализмда аниқлик йўқ, у тарихийликдан ҳоли. Уларнинг ижодида вақт ва қонуният билан узилиш бор, тарихини кўрсатиш ѐки жўғрафиясини аниқлашдан четга чиқишга уриниш бор. Воқелик йўқолади, масалан, Силвадор Далининг ―ҳотира қайсарлари‖ картинасида столда турган соат эриб тушади. Унинг маъноси, вақт ѐпилади, тарих йўқолади. Яъни сюрреализм учун тарихий жараѐн ўзи йўқ, вақтга лоқайдлик. ―Кўнгил тарихидан бошқа тарих йўқ ‖ дейди Сен-Жон Перс. ―Ҳамма нарсага лоқайдлик‖ – А. Бретон. Сюреализм учун ақл-заковат зид, унинг йўналиши, ҳаѐлпарастлик, фантазия, мўжиза-ажойибот, ички ҳиссиѐт. Изтиробдаги инсон англаб бўлмайдиган сирли оламда – бу Сюреализмнинг асосий тимсоли. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling