Ўзбекистон республикаси олий ва ўрт а махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Монолог – бадиий асрда иштирок этувчи шахсларнинг ўз-ўзига  ѐки ўзгаларга қаратилган нутқи.  Мунозара


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/16
Sana22.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1221972
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
O\'quv qo\'llanma

Монолог – бадиий асрда иштирок этувчи шахсларнинг ўз-ўзига 
ѐки ўзгаларга қаратилган нутқи. 
Мунозара - тортишув, фикр олиш маъноларини билдиради. 
Поэтик атама сифатида эса форс-тожик ва ўзбек поэзиясида маълум 
жанрнинг номидир. Мунозарада турли нарса, ҳодиса, тушунча, 
ҳолат ва бошқалар конфликтга киришади. Образлар кўпинча 
рамзий моҳият касб этиб, мунозара қиладилар. Мунозара насрда 
ҳам, назмда ҳам ѐзилиши мумкин. Мунозара қиссадан ҳисса 
чиқариш ѐки муаллифнинг асар асосида ѐтган масала юзасидан 
чиқарилган хулосаси билан якунланади 
Новаторлик – адабий жараѐн билан боғлиқ категория, адабий 
жараѐнда анъана билан ҳар вақт диалектик алоқада мавжуд бўлган 
ҳодиса, адабиѐт тараққиѐтининг муҳим ички омили, бадиий 
тафаккур ривожига сезиларли таъсир ўтказиб,кейинчалик анъанага 
айланувчи муҳим бадииѐ-эстетик янгилик. 
Памфлет – публицистика жанри, аниқ бир шахс ѐки ижтимоий 
тузилма (тузум, партия, ҳаракат, гуруҳ ва б.) ни кескин фош этиш 
мақсадига қаратилган кичик ҳажмли асар. 
Публицистика – ижтимоий-сиѐсий ҳаѐт масалаларини 
ѐритадиган барча турдаги асарлар: публицистик мақолалар, очерк, 
памфлет, мурожаатнома, прокламация, фельетон ва ҳ.к. 
Рамзийлик – тушунча ва ҳис-туйғуларнинг шартли белгилар
рамзлар ѐрдамида ифодалаш. 
Тақлид – адабиѐтда ўзигача мавжуд бўлган асар 
хусусиятларини қайта яратиш, ижод амалиѐтида у ѐки бу 
санъаткорга эргашиш тарзида намоѐн бўлувчи ҳадиса. 
Трагедия – қаҳрамонларнинг руҳий коллизияси (бир-бирига 
зид бўлган манфаат ва интилишларининг тўқнашуви) га 
асосланадиган, ғоятда жўшқин, эҳтиросли, таъсирли ва оқибати 


34 
фожиа билан тугайдиган драматик жанр. Трагедия муросасиз 
кураш, ғоятда ўткир зиддият, фавқулодда кескин конфликт 
заминига қурилади. Унда характерлар ва эҳтиросларнинг ҳаѐт-
мамот кураши ифодаланади. Трагедиянинг ижтимоий-сиѐсий, 
ғоявий ѐки психологик конфликтида кўплаб кишилар қисмати 
кўрсатилади. Конфликтлар миллий ҳодисаларга бўлниб қолмасдан, 
балки умумбашарий характерга ҳам эга бўлади. Бундай асарларда, 
одатда, йирик тарихий фожиалар, даврларнинг алмашинуви каби 
улкан ҳодисалар тасвирланади. Трагедияда кўпинча ҳақиқат ва 
адалат учун курашган буюк инсонларнинг фожиаси берилади. 
Трагедиянинг 
қаҳрамонлари, 
одатда, 
улуғвор 
фавқулодда 
характерли одамлардир. Трагедияда инсон қалбининг ранг-баранг 
томонлари, ҳаѐтнинг нурли ва фожиали ҳодисалари ғоятда ѐрқин 
очиб берилади. У ҳаѐтдаги шиддатли, қайғули, мунгли воқеаларни 
акс эттиради. 
Авангардизм – шартли равишда модернистик адабиѐтнинг бир 
қатор оқимларига хос бўлган хусусиятнинг умумий номи сифатида 
қўлланувчи атама. Яъни Авангардизм адабий жараѐндаги муайян 
бир йўналиш ѐки оқим эмас, балки бир қатор оқимларга хос 
хусусият, яна ҳам аниқроғи, модернизмнинг кескин, радикал 
қанотидир. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling