3- MAВЗУ: ЎЗБЕК ДОСТОНЧИЛИК МАКТАБЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ Маърузачи: фил.ф.н., профессор в.б. Тавсия этиладиган адабиётлар: - 1. Мирзаев Т. Халқ бахшиларининг эпик репертуари. - Т.: Фан, 1979.
- 2. Жўраев М., Эшонқулов Ж.. Фольклоршуносликка кириш. Ўқув қўлланма. Т.: “Фан технологиялар” -2017. 192 б.
- 3.Мадаев О. Ўзбек халқ оғзаки ижоди. Т.: “Мумтоз сўз”, 2010.
- 4. Мадаев О., Собитова Т. Ўзбек халқ оқзаки поэтик ижоди. Т., 2005.
-
- Ўзбек достонларининг улуғвор поэтик умумлашмалари, юксак бадиий тимсоллари уларни дунё фольклорининг тенгсиз намуналари - рус билиналари, украин думалари, қозоқ ботирлар жири, қирғиз «Манас»и, қорақалпоқ «Қирқ қизи», ҳинд «Махабҳарата» қиссаси, Ғарб ва Шарқнинг улкан эпослари қаторига қўйди.
- «Достон» сўзи қисса, ҳикоя, саргузашт, шону шуҳрат, таъриф ва мақтов маъноларида ишлатилади. Адабий термин сифатида бу ном халқ оғзаки ижоди ва ёзма адабиётидаги йирик ҳажмли эпик асарларни англатади. Бироқ улар ҳаётни тасвирлаш воситалари ва усуллари жиҳатидан бир-биридан жиддий фарқ қилади.
- Достонлардаги тарихий воқелик халқ фантазияси асосида умумлашган тимсолларда ўз ифодасини топади. Унда умумлаштиришнинг ўзига хос кўриниши - эпик умумлаштириш ҳукмронлик қилади. Бундай умумлаштириш халқнинг ижтимоий адолат ҳақидаги идеаллари ва орзу умидлари билан йўғрилган.
- Халқ оғзаки ижодининг юксак санъат тури достон ва достончиликнинг пайдо бўлиши тараққиёти бахшилар номи билан боғлиқдир.
Атоқли олим Ҳоди Зарифовнинг ёзишича бахши мўғилча ва буриятча “бахша” сўзларидан олинган бўлиб, “устод, маърифатчи” деган маъноларини беради. Ўзбекларда бахши кенг маънода халқ достончиси достонларни куйловчи, ёдда сақловчи ва наслдан-наслга ўтказувчи инсонларга нисбатан қўлланилади. -
Do'stlaringiz bilan baham: |