а) Қаҳрамонлик-романик б) ишқий-романик в) маиший-романик каби ички турларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир. -
- Қаҳрамонлик-романик достонларда («Рустамхон» туркуми, «Якка Аҳмад», «Гўрўғли» туркумига кирувчи бир қанча асарлар) қаҳрамонлик йўналиши устун турса, ишқий-романик достонларда («Кунтуғмиш», «Гўрўғли» туркумининг сўнгги ҳалқалари) севги можаролари, саргузаштли воқеалар тасвирига алоҳида эътибор берилади.
-
- Китобий достонлар. Ўзбек бахшилари репертуаридан мустаҳкам ўрин олган эпик асарларнинг махсус бир турини — классик поэзия намуналарининг бахшилар томонидан фольклорга хос равишда қайта ишланиши натижасида юзага келган бевосита ёзма адабиёт таъсирида яратилган асарларни — китобий достонлар деб юритилади.
-
- Китобий достонларда қаҳрамонларнинг севги кечинмаларининг лирик томонларига алоҳида эътибор берилади. Каҳрамон ёр учун ажойиб-ғаройиб саргузаштларни бошидаи кечиради, оҳ-фиғон чекади, узун монологларда айрилиқ аламидан зорланади, йиғлайди, шикоят қилади, ғайритабиий кучларга ёлборади, яъни қаҳрамон кечинмалари баъзан диний, баъзан ўта сентиментал моҳият касб этади. Китобий достонлар ана шу хусусиятлари билан ишқ-муҳаббат темаси асосий ўрин олган соф фольклор достонлари («Равшан», «Кунтуғмиш» каби)дан ажралиб туради.
Ҳозирги кунда ўзбек фольклоршунослигида Ҳозирги кунда ўзбек фольклоршунослигида - Булунғур,
- Қўрғон,
- Шаҳрисабз
- Қамай,
- Шеробод,
- Жанубий Тожикистон,
- Хоразм каби достончилик мактаблари аниқланган.
-
- Булунғур достончилик мактаби
- Булунғур достончилик мактаби вакиллари қаҳрамонлик достонларини ижро этиш билан машҳур бўлганлар. Булунғур достончилик мактабининг сўнгги талантли вакили Фозил Йўлдош ўғли (1872—1955) ҳисобланади. Фозил Йўлдош ўғли, Йўлдош Мулла Мурод ўғлининг шогирдидир. Йўлдош шоир шогирдлар етиштириш билан машҳхур бўлган. Унинг ўн бир шогирди бўлиб, улардан Фозил Йўлдош ўғли энг иқтидорли достончи сифатида
Do'stlaringiz bilan baham: |