«Алпомиш» достонида қўнғирот уруғи бошлиқларининг фарзандсизлиги, бўлажак қаҳрамонларининг ажойиб - ғаройиб ҳолатда туғилиши, унинг баходирона ёшлиги, Бойсарининг Бойбўри билан аразлашиб қалмоқ элига кўчиб кетиши, Алпомишнинг қалмоқ алплари билан ёнма-ён туриб, Барчин шартларини бажариши ва ёрини олиб қайтиши, етти йиллик тутқунликдан кейин хотини Барчиннинг Ултонтоз билан бўлаётган тўйи устига келиши ҳамда ўзини-ўзи бий сайлаган Ултонтозни енгиши каби воқеалар тасвирланади. Ана шундай саргузаштли воқеалар замирида ҳар қандай ёвузликни енгиб, эзгуликнинг тантанаси, ҳақиқат ва адолатнинг ғалабаси учун кураш, элу юртга самимий муҳаббат, душманга шафқатсиз ғазаб ва нафрат, мардлик ва фидокорлик, дўстлик ва қардошлик, инсонни улуғлаш каби олижаноб ғоялар куйланади. -
- Тарихий достонлар. Тарихда бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисалар, айрим тарихий шахслар фаолияти асосида яратилган достонлар тури бўлиб, бахшилар репертуарида бошқа достонларга нисбатан жуда кам ўрин эгаллайди, тарқалиш доиралари ҳам чегараланган. Уларда тарихий ҳақиқат билан афсона, факт билан тўқима чатишиб кетган бўлади, яъни бундай асарларда конкрет тарихий воқеликка фольклорга хос равишда янги маъно берилиб баҳоланади. Шу билан бирга уларнинг темаси, образлари, ташиган ғоялари конкрет тарихий шароитдаги курашлар билан боғлиқ равишда тасвирланади.
-
- Тарихий достонлар тарихдаги конкрет воқеа ва фактларни тасвирлаш характери, ҳужжатийликнинг даражаси жиҳатидан бир-бирларидан жиддий фарқ қиладилар.
Уларнинг шу хусусиятига қараб: а) тарихий-қаҳрамонлик в) тарихий-конкрет ёки янги; г) автобиографик достонлар каби ички турларга бўлиб ўрганиш мумкин. -
- «Ойсулув» достони тарихий-қаҳрамонлик достонларининг энг яхши намуналаридан биридир.
«Ойсулув» достонида Ўрта Осиё халқларининг чет эл босқинчилари тажовузига қарши олиб борган мардонавор курашлари тасвирланади. У чуқур ижтимоий-сиёсий мазмунга эга бўлиб, Эрон хукмдорларига қарши мардона курашган тадбирли аёл, паҳлавон ва сулув она («алп хотин») Ойсулув ҳамда унинг қаҳрамон, ўғли Кунботир образлари яратилган. -
- «Ойсулув» достони ўзининг сюжети, ижтимоий мазмуни, образларининг характери жиҳатидан қадимги Ўрта Осиё аҳолиси яратган оғзаки адабиёт ёдгорликларидан бўлган «Тўмарис» эпосига анча яқин туради. Тўмарис ва унинг ўғли Спарганиз бошчилигидаги массагетларнинг аҳмонийлар шоҳи Кир ҳужумига қарши олиб борган мардона курашлари ҳамда ватанпарварларнинг ғалабаси тасвири эпоснинг асосини ташкил этади. Бироқ бу асар ҳам бизгача тўлиқ равишда келиб етмаган. Унинг, мазмуни грек тарихчиси Геродотнинг (484—425) «Тарих» китобидаги ярим тарихий, ярим афсонавий характердаги нақли орқалигина маълумдир.
-
- Тарихий-фантастик достонларга «Тулумбий» (XV), «Ойчинор» (XVI), «Шайбонийхон» (XVI) кабиларни киритиш мумкин. «Шайбонийхон» достонида эпик воқелик ярим тарихий, ярим афсонавий характерга эга бўлса, «Тулумбий»да айрим тарихий шахслар номидан бўлак ҳеч нарса қолмаган, яъни унда сюжет тарихий воқелик асосида эмас, балки ишқий-саргузашт планда ривожланади.
-
- Тарихий-фантастик достонларга «Тулумбий» (XV), «Ойчинор» (XVI), «Шайбонийхон» (XVI) кабиларни киритиш мумкин. «Шайбонийхон» достонида эпик воқелик ярим тарихий, ярим афсонавий характерга эга бўлса, «Тулумбий»да айрим тарихий шахслар номидан бўлак ҳеч нарса қолмаган, яъни унда сюжет тарихий воқелик асосида эмас, балки ишқий-саргузашт планда ривожланади.
-
- Тарихий-конкрет ёки янги достонларга XIX асрнинг II ярми ва XX аср бошларида яратилган асарлар киради. Бундай достонлар ўзларининг мустаҳкам тарихий асосларига, қаҳрамонларининг прототипларига эга. «Тулғоной», «Номоз», «Маматкарим полвон», «Жиззах қўзғолони», «Мардикор», «Амир қочди», «Ҳасан батрак» кабилар янги достонларнинг энг яхши намуналари ҳисобланади. Аниқ факт ва ҳужжатларга асосланиш бундай достонларнинг бош хусусиятидир.
-
- Романик достонлар — ўзбек халқ бахшилари репертуаридаги достонларнинг энг катта туркимини эгаллайди. Бундай достонларда севги романтикаси ва фантастик саргузаштлар қаҳрамонлиги халқ қаҳрамонини идеаллаштиришнинг янги методи сифатида намоён бўлади.
-
- Романик достонларнинг сюжет схемалари ниҳоятда бир-бирига ўхшаш бўлиб, одатда қаҳрамон ғойибона ошиқ бўлган гўзални излаб сафарга отланади, ажойиб-ғаройиб ҳодисаларни, қийин саргузаштларнн бошидан кечириб, ғайритабиий кучлар билан тўқнашади, барча қийинчиликларни енгиб, ўз мақсадига эришади. Достон воқеалари ҳашаматли саройларда, шовқинли бозорларда, сеҳрли боғларда, тилсимли қўрғонларда, ваҳимали ғорларда, қўрқинчли ер ва сув ости йўлларида кечади. Бироқ бу достонларнинг ҳар бири композицион қурилиши, образлари, мотивларининг ишланиши, характер ва мазмунлари жиҳатидан мустақилдир, ҳар бирининг специфик хусусияти, ҳар бирида ўзига хос бадиий завқ бор.
-
- Романик достонларнинг состави ниҳоятда мураккаб. Қаҳрамонлик достонларда романик элементлар бўлганидек, романик достонлардан ҳам қахрамонлик элементлари, жангномалар хусусиятлари мустаҳкам ўрин олган. Ҳатто бир достонда бир неча тема баравар ишланган бўлиши мумкин. Шуларни ҳисобга олиб, бу тип достонларни: а) Қаҳрамонлик-романик б) ишқий-романик в) маиший-романик каби ички турларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
-
- Романик достонларни:
Do'stlaringiz bilan baham: |