Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро давлат университети иқтисодиёт ва туризм факултети


АТ “Туронбанк” нинг таркибий ва ташкилий тузилмаси ва мижозларга кўрсатадиган банк хизматлари


Download 375 Kb.
bet2/11
Sana21.04.2023
Hajmi375 Kb.
#1368475
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
хисобот 1,2,3

АТ “Туронбанк” нинг таркибий ва ташкилий тузилмаси ва мижозларга кўрсатадиган банк хизматлари.

Мен Бухоро Давлат Университети Иқтисодиёт ва туризм факультети талабаси малакавий амалиёт дастурига мувофиқ ҳамда


АТ “Туронбанк” нинг 2022 йил 04 апрелдаги фармойишига асосан 2022 йил 4-апрелдан 30-апрелча АТ “Туронбанк” Навоий ҲКХКМ.да амалиёт ўтадим.

Акциядорлик тижорат «Туронбанк» Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунига мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва уларнинг иш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан телекоммуникация тармоғини модернизация қилиш ва ривожлантиришни маблағ билан қўллабқувватлашни таъминлаш мақсадида ташкил қилинган. Акциядорлик тижорат «Туронбанк» унинг таъсисчилари ўртасида имзоланган 1994 йил 30 декабрдаги таъсис шартномасига кўра ташкил қилинган бўлиб, ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра акциядорлик жамиятидир. Банкнинг номи: давлат тилида: кирилл ёзуви асосида – Акциядорлик тижорат «Туронбанк» қисқартирилган номи – АТ «Туронбанк» лотин ёзуви асосида – Aksiyadorlik tijorat «Turonbank» қисқартирилган номи – АТ «Turonbank» рус тилида: Акционерно-коммерческий «Туронбанк» қисқартирилган номи – АК «Туронбанк» инглиз тилида: Joint-Stock Commercial Aloqabank қисқартирилган номи – JSC Aloqabank.


АТ «Туронбанк» универсал-тижорат банк сифатида ўз фаолиятини қуйидаги лицензиялар асосида амалга оширади:



  • Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2019 йил 21 октябрдаги 48-сонли банк амалиётларини амалга ошириш лицензияси (1995 йил 22 мартдаги 48-сонли лицензияга алмаштирилган);

  • Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2014 йил 4 августдаги 59-сонли хорижий валютада амалиётларни амалга ошириш ҳақидаги Бош лицензияси (1996 йил 21 август 38-сонли лицензиясига алмаштирилган);

АТ “Туронбанк” ўзининг банк хизматлари бозоридаги фаолияти бўйича жуда катта тажрибага эга. Манзили: Ўзбекистон Республикаси, 100047, Тошкент шахар, Амир Темур шох кўчаси, 4-уй.
Тел.: (+998 71) 230-77-77, Факс: (+998 71) 233-47-10.

Download 375 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling