Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро давлат университети иқтисодиёт ва туризм факултети
Download 375 Kb.
|
хисобот 1,2,3
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. АТ «Туронбанк»нинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари
- АТ “Туронбанк” мижозлари базасининг таркиби тўғрисида маълумот
- Мижозлар таркиби 01.01.2021 йил ҳолатига 01.01.2022 йил ҳолатига
- Жами: 400 059 382 202 -17 857
- АТ “Туронбанк”активлари таркиби тўғрисида маълумот
- Активлари таркиби 01.01.2021 йил ҳолатига 01.01.2022
- Жами: 2 792,2 5 846,6 3 054,4
- АТ “Туронбанк” хусусий капитали таркиби тўғрисида маълумот
- Хусусий капитал таркиби 01.01.2021 йил ҳолатига
- Жами: 398,4 1162,4 764,0
- АТ “Туронбанк” мажбуриятлари таркиби тўғрисида маълумот
- Мажбуриятлар таркиби 01.01.2021 йил ҳолатига 01.01.2022
Миллий рейтинг:
2020 йил, uzA+ (Юқори) «Axbor-Reyting» банклараро рейтинг компанияси АТ «Туронбанк»га: Миллий шкала бўйича кредитга лаёқатлилик «uzA+» (Жуда юқори) рейтингини берди; Инвестицион фаоллик бўйича - 66,54 балл билан баҳолади. 2. АТ «Туронбанк»нинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари АТ “Туронбанк” Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган 86 та комплекс хизматлар кўрсатиш маркази (шундан 14 таси ҳудудий комплекс хизматлар кўрсатиш маркази), 75 та универсал касса, 4 та жамғарма касса, 26 та махсус кассалар орқали иқтисодиётнинг реал секторида фаолият юритувчи корхона ва ташкилотларга, кичик бизнес корхоналарига, хусусий тадбиркорларга ҳамда аҳолига турли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. 2022 йил 1 январ ҳолатига мижозлар базаси 382 202 тани ташкил этди (3-жадвал). 3-жадвал
2022 йил 1 январ ҳолатига юридик шахслар ва ЯТТлардан иборат бўлган мижозлар сони 21 735 тани ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига (19 812 та) нисбатан 1 923 тага кўпайиб, ўсиш 109,7 фоизни ташкил этди. Шунингдек, омонатчилар сони ўтган йилнинг шу даврига (34 271 та) нисбатан 6 575 тага кўпайиб 40 846 тани, ўсиш 119,2 фоизни ташкил этди. Пластик карта эгалари бўлган мижозлар сони 2022 йил 1 январ ҳолатига 319 621 тани ташкил этди. Бунда 2021 йил давомида жами 174 244 та мижозга пластик карта очилиб, 200 574 та оффлайн тизимда ишловчи пластик карта (дуэт тизимида ишловчи) муомаладан чиқарилди. 3. АТ «Туронбанк»нинг актив операциялари ҳамда уларни таҳлил қилиш ва таснифлаш 2022 йил 1 январь ҳолатига банк активлари 5 846,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (2 792,2 млрд. сўм) нисбатан 3054,4 млрд. сўм ёки 209,4 фоизга ўсди (4-жадвал). 4-жадвал
Банкнинг даромад келтирувчи активлари миқдори 5 089,8 млрд. сўм бўлиб, ўтган йилга (1 788,8 млрд. сўм) нисбатан 3 301,0 млрд. сўмга ёки 284,5 фоизга ошди ҳамда жами активлардаги салмоғи 87,0 фоизни ташкил этди. Ҳисобот санасига банкнинг жорий ликвидлик кўрсаткичи 59,8 фоизни ташкил қилиб, Марказий банк томонидан ўрнатилган меъёр (30 фоиз)дан 29,8 пункт ёки 199,3 фоизга кўпдир. 4.Банк капитали ва мажбуриятлари 2022 йил 1 январь ҳолатига банкнинг устав капитали 884,0 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (238,6 млрд. сўм) нисбатан 645,4 млрд. сўм ёки 370,5 фоизга ўсди. Банкнинг устав капитали бўйича 2021 йил якунига ўрнатилган бизнес-режа (884,0 млрд. сўм) 100,0 фоизга бажарилган. 2022 йил 1 январь ҳолатига банкнинг хусусий капитали 1162,4 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (398,4 млрд. сўм) нисбатан 764,0 млрд. сўм ёки 292,0 фоизга ошди. Банкнинг хусусий капитали бўйича 2021 йил якунига ўрнатилган бизнес-режа (1 109,7 млрд. сўм) 52,7 млрд. сўм ёки 104,7 фоизга ортиғи билан бажарилган (5-жадвал).
5-жадвал
2022 йил 1 январь ҳолатига банк томонидан аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлардан жалб қилинган депозитлар (депозит сертификатлар ҳисобига жалб қилинган маблағлар бундан мустасно) миқдори 3 496,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (1 940,2 млрд. сўм) нисбатан 1 556,0 млрд. сўмга ёки 180,2 фоизга ортган. 2022 йил 1 январь ҳолатига банкнинг жами мажбуриятлари 4 684,2 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига (2 393,9 млрд. сўм) нисбатан 2290,3 млрд. сўм ёки 195,7 фоизга ўсди (6-жадвал). 6-жадвал
Download 375 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling