Аҳоли омонатлари
Банк филиалларида аҳолининг бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб қилиш ишлари янада жадаллаштирилди. Ҳозирда амалдаги 12 турдаги омонатлардан 10 хили муддатли ва жамғарма омонатлардир. Омонатлардан 2 таси банк “Zoomrad” иловаси орқали бошқарилади.
Омонатлар бўйича аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганилиб, узоқ муддатли янги омонат турларини жорий қилиш ва улар тўғрисидаги ахборотларни банкнинг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлар ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.
Аҳолидан 2021 йил якунига қадар 17,5 млрд. сўм ва 2022 йилнинг
I чорагида 11,7 млрд. сўм, II чорагида 15,4 млрд. сўм, III чорагида 15,4 млрд. сўм ва IV чорагида 15,3 млрд. сўмлик узоқ муддатли омонатларни жалб қилиш ҳамда 2022 йил якунида жами аҳоли омонатлар қолдиғи 539,0 млрд. сўмга, шундан узоқ муддатли аҳоли омонатлар улушини 21,8 фоиздан 40 фоизгача ошириб 215,6 млрд.сўмга етказиш кўзда тутилган.
Юқорида кўрсатилган натижаларга эришиш мақсадида янги турдаги узоқ муддатли, жозибали 12 ой ва 24 ой муддатга нақд пулда ва бошқа банк карталаридан жалб қилинадиган “Active” ва АТ “Туронбанк” пластик карталаридан нақдсиз жалб қилинадиган 12 ойга “ЖОЗИБА” мобил омонат турлари амалиётга жорий қилинди.
Амалга оширилган ишлар натижасида, 2022 йил 1 январь ҳолатига банк бўйича аҳоли омонатлари қолдиғи 311,2 млрд. сўмни, шундан узоқ муддатли омонатлар 108,6 млрд.сўм (35%) ни ташкил этиб, йил бошига (193,5 млрд.сўм) нисбатан 117,7 млрд. сўмга ёки 161 фоизга ошган (11-жадвал).
11-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |