Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги


Пайвандлаш жихозини танлаш


Download 320.8 Kb.
bet10/21
Sana20.10.2023
Hajmi320.8 Kb.
#1713647
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
3-18 TMJ TOSHQULOV RO\'ZIMAT DIPLOM ISHI

1.8. Пайвандлаш жихозини танлаш

Хаво совитиш копусини тайёрлашда сифатли пайванд чок олиш учун пайвандлаш жараёни турғун давом этиши керак. Бунинг учун пайвандлаш жихозлари тўғри танланган бўлиши керак. Пайвандлаш жихозлари электр ёйини таъминловчи манба ва пайвандлаш автоматидан ташкил топади.


Пайвандлашни амалга оширишда хар хил турдаги пайвандлаш усулларидан фойдаланилганлиги туфайли бир неча хил пайвандлаш жихозлари танланади.
Юқорида хисобланган пайвандлаш режими кўрсаткичларини хисобга олиб обечайка халқа ва бўйлама чоклари асосий пайванд чоклари хисобланади ва улар флюс остида автоматик усулда амалга ошириш учун АДС-1000-4 пайвандлаш трактори танланади, электр ёйини таъминлаш манъбаси сифатида эса ТДФ-1001 трансформатори қабул қилинади.
АДС-1000-4 маркали пайвандлаш тракторларининг конструкцияси оддий, габарит ўлчамлари кичик ва нисбатан енгил бўлиб, уларни бошқариш қулай. Бу автоматлар универсаллиги сабабли саноатда кенг тарқалган бўлиб, 1000 А гача бўлган токларда тегишли маркали, диаметри 1,6-6 мм ли электрод симларида ишлайди. Бу автоматлар билан конструкцияларнинг ички томонидан халқали, тўғри чизиқли чоклари пайвандланади. Пайвандлаш трактори қирраларига олдиндан ишлов берилган ва ишлов берилмаган учма-уч ва бурчак чокларни, пайванд чок бўйлаб харакатланиб, пастки холатда пайвандлашни амалга оширади.
АДС-1000-4 пайвандлаш трактори халқали ва тўғри чизиқли чокларни флюс остида буюмни ташқи тарафидан пайвандлашга хизмат қилади.
Пайвандлаш ёйини ток билан узлуксиз таъминловчи агрегатларга ток манбалари дейилади. Пайвандлаш токи манъбаларига қуйидаги асосий талаблар қўйилади: ёйнинг осон олдирилиши билан унинг барқарор ёниши, токнинг қисқа туташувининг чекланиши, ишчининг хавфсиз ишлашини таъминлаш.
7-жадвал
АДС-1000-4 пайвандлаш тракторини техник тавсифи

кўрсаткичлар

қийматлари

Номинал пайвандлаш токи, А

1000

Пайванлаш токини ростлаш чегаралари,А

300-1000

Электрод сими диаметри, мм

2-6

Электрод симини узатиш тезлиги, м/соат

1,7-10,1

Пайвандлаш тезлиги, м/соат

0,3-3,3

Пайвандлаш тракторини оғирлиги, кг

65

Флюс бункерини хажми, дм3

12

Пайвандлаш трансформатори - ўзгарувчан токнинг саноат тармоқлари кучланиши 220...380 В ни паст кучланишга, яъни ГОСТ бўйича пайвандлаш жиҳозлари кучланишига ва лозим бўлган пайвандлаш токини таъминловчи электромагнит аппаратдир. Пайвандлаш трансформаторининг, турғун пайвандлаш жараёни учун лозим бўлган тез пасайиб бориши учун трансформаторнинг махсус конструкцияси, яъни сочилма магнит оқимлари катталаштирилган трансформатори ишлаб чиқарилган. Пайвандлаш трансформаторининг чулғамлари суриладиган конструкцияси энг кўп тарқалган. Бундай трансформатор Э320, Э330 маркали электротехник пўлат маркали пластинкалардан йиғилган берк магнит ўтказгичида йиғилади.


8-жадвал
ТДФ-1001 таъминлаш манъбасини техник тавсифи

кўрсаткичлар

қийматлари

Номинал пайвандлаш токи,А

1000

Пайвандлаш токини ростлаш чегаралари,А

300...1200

Салт юриш кучланиши, В

68...71

Номинал ишчи кучланиш, В

220;380

УДЭ, %

100

Талаб қиладиган қуввати, кВ.А

82

Массаси, кг

720

ТДФ-1001 трансформатори 1 ва 2 чулғамлар, металл ўзак, чулғамлар харакатланиши учунт винт ва ток қийматини ўзгартириш дастасидан ташкил топади.


Бундан ташқари хаво совитиш корпусида хар хил штуцер ва патрубкалар пайвандлаш кўзда тутилади. Бу деталларни пайвандлаш учун химоя газ мухитида амалга оширилади. Карбонат ангидрид гази мухитида пайвандлаш жихози сифатида ВДУ – 504 таъминлаш манбаи ва ПДГ – 508 туридаги пайвандлаш ярим автомати танланади.
9-жадвал
ПДГ – 508 пайвандлаш ярим автомати техник тавсифи




кўрсаткичлар

Қийматлар

1

Уч фазали ўзгарувчан ток номинал кучланиши, В

380

2

Тармоқ частотаси, Гц

50

3

Номинал пайвандлаш токи, А

500

4

Ток тури

доимий

5

Пайвандлаш токини ростлаш чегараси, А

160-500

6

Электрод симини диаметри, мм

1,2-2,0

7

Электрод симини узатиш тезлиги, м/соат

108-232

8

Кассетадаги электрод сими массаси, кг

12

9

Газ сарфи, л/дақ

8-20

10

Ярим автомат ташқи ўлчамлари, мм
Узунлиги-Эни-баландлиги

445х316х370



11

Бошқарув шкафи ташқи ўлчамлари, мм
Узунлиги-Эни-баландлиги

450х304х330



12

Бошқарув шкафи оғирлиги, кг

30

14

Ярим автомат оғирлиги, кг

26

ВДУ-504 тўғрилагич бир постли механизациялашган карбонат ангидрид гази мухитида пайвандлаш учун мўлжалланган.


Пайвандлаш тўғрилагичи – бу ўзгарувчан токни уч фазали тармоғи энергиясини ёй билан пайвандлашда фойдаланиш учун тўғриланган ток энергиясига айлантирувчи статик ўзгартиргичдир
10-жадвал
ВДУ – 504 тўғрилагичини техник тавсифи




Кўрсаткичлар

Қийматлар

1

Уч фазали ўзгарувчан ток номинал кучланиши, В

220 ёки 380

2

Номинал пайванлаш токи, А

500

3

Салт ишлаш кучланиши, В

70-20

4

Номинал ишчи кучланиш, В

50

ВДУ – 504 тўғрилагичи асосий элементлари – уч фазали пайвандлаш трансформатори Т1 ва тиристорлар блоки V1-Vc. Пайвандлаш трансформаторларининг магнит ўтказгичида бирламчи ва иккиламчи чулғамлар бир-биридан бир қанча масофада жойлашган бўлади. Бу эса пайвандлаш ВАТни хосил қилиш учун зарур бўлган сочилма оқим пайдо бўлишини таъминлайди.





Download 320.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling