Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги


Корпус чокларини пайвандлаш учун флюс ёстиқчаси


Download 320.8 Kb.
bet13/21
Sana20.10.2023
Hajmi320.8 Kb.
#1713647
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
3-18 TMJ TOSHQULOV RO\'ZIMAT DIPLOM ISHI

2.2. Корпус чокларини пайвандлаш учун флюс ёстиқчаси

Халқа чокларни флюс остида автоматик пайвандлаш да уни ташқи тарафдан хаводан химоя қилиш, шунингдек чокни ташқи томондан яхши шаклланишини таъминлаш мақсадида махсус флюс ёстиқчаси қўлланилади. Бу флюс ёстиқчаси универсал пайвандлаш қурилмаси билан бирга ишлайди ва роликли таянчлар рамасига ўрнатилган рельсда харакатланадиган аравачада ўрнатилган. Бу флюс ёстиқчаси харакатланувчи аравача 11, пневматик цилиндр 10, рама 9, уч барабан 2,5,7, ролик, таранглаш қурилмаси 6, резина матоли лента 3, бункер 8 ва яшик 1 дан иборат.


Аравача диаметри 800-4000 мм бўлган буюм тагига киритилиши мумкин. Аравача ғилдиракларидан бири қўл тормози ёрдамида керакли жойда тўхтатиб қўйиш мумкин. Аравача рамасида махкам холда телескопик цилиндр ўрнатилган. Пневматик цилиндр телескопик бўлганлиги сабабли штокларни харакатланиш узунлиги етарли даражада таъминланади. Барабанларда тортилган лента пайвандланаётган буюм айланиши давомида флюсни узатиш ва пайванд чок пастки томонидан бир текис келишини таъминлайди. Лентани керакли даражада таранглигини таранглаш қурилмаси амалга оширади. Ролик эса пайванд ёйи ёнаётган жойда флюсни қўшимча равишда қисиш ва зичлаштиришга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида металл бутун қалинлиги бўйича суюқланган холда хам суюқ металл ва шлакни оқиб тушишини бартараф этади. Пайвандлашни бошлашдан аввал бункерга флюс солинади. Пайвандланаётган цилиндрик буюм ўз ўқи атрофида айланиши натижасида унга флюс орқали зич ёпишган лента хам харакатланади, бункер эса харакатланаётган лентага флюсни бир текис узлуксиз холда узатилишини таъминлайди.
Сифат назорати


3. СИФАТ НАЗОРАТИ
3.1. Конструкция пайванд бирикмаларда учрайдиган нуқсонлар

Пайванд чокларида учрайдиган нуқсонлар (ғоваклик, чала ҳосил қилинган чок, дарз, ғудда ва бошқалар) хилма-хилдир. Улар одатда ташқи ва ички нуқсонларга ажратилади:


1. Ташқи нуксонлар. Буларга чок эни ва баландлигининг чизма талабига жавоб бермаслиги, чалалиги, ғуддалар, тошмалар, дарзлар, деформацияланиши оқибатида геометрик шаклнинг ўзгариши ва бошқалар киради.
2. Ички пуқсонлар. Буларга кўзга кўринмайдиган газ ва шлак ғоваклари, дарзлар, чала пайвандланган кемтик жойлар ва ҳоказолар киради.Айрим нуқсонларнинг ҳосил бўлиши сабаблари билан танишибчиқамиз:
а) чок эни ва баландлигининг чизма талабига мос келмаслиги. Одатда заготовкаларнинг пайвандлаш юзалари қониқарли даражада мосланмослиги, пайвандлашда злектрод ёки горелка ва чокбоб симнинг бир текис юргизилмаслиги, пайвандлаш режимига риоя қилмаслик нати-жасида ҳосил бўлади:
б) чок ёнида кемтик жойлар бўлиши кўпинча пайванллаш токи ошириб юборилганда ҳосил бўлали;
в) чала пайвандланган жойлар бўлиши технологияга риоя этмаслик ҳолларида учрайди:
г) ғуддалар, одатла, электрод ёки пайванллаш металлар юзаси ҳали етарли даражада қизимасдан, суюкланиб оқиши ёки пайвандлаш металларининг ортиқча бўлиши натижасида учрайди:
д) ғовакларнинг чок ваннасида ҳосил бўлишига одатда металлар кристалланаётган паллада унда эрнёттан газларнинг (О2, N2.) тўла ажралиб чиқишга улгурмаслиги, электрод копламаларининг намлиги, газ алангасининг нотўгри ростланганлиги, пайвандлаш юзаларида занг ва бошқалар бўлиши сабаб бўлади;
е) тоб ташлаш ва бўлиши. Одатда заготовкаларни пайвандлашда, тез қизиб совушида ҳосил булади. Бу кучланишлар катта булиши,пайвандланган металларнинг тобташлаши ва базан чокка яқин жойнинг тобланиши дарз кетишигаолиб келади.
Пайвандлашда ҳосил бўлувчи нуқсонлар, ички зуриқиш қиучланишлари қиймати заготовкаларнинг материалига, шаклига ва ўлиамнарига, пайвандлаш усулларига чокни ҳосил қилиш техносогиясига ва бошқаларга боғлиқ бўлали.
Маълумки, пайванд бирикмаларнинг сифати қатор кўрсаткичларга, жумладан, металларни металл электроллар билан электр ёй ёрдамида дастаки пайвандлашда пайвандланувчи металлар хилига, кимёвий таркибига, қалинлигига, электрод маркасига, типига, қоплама хилига,пайвандлаш усулига, режимига ва ишчи малакасига боғлиқ. Металларни бошқа пайвандлаш усулларида пайвандлаш ҳам бевосита юқоридаги кўрсаткичларга боғлиқдир. Шу боисдан айни кўрсаткичларнинг чок сифатига таъсирини ўрганиш муҳимдир. Масалан, пўлатларни пайвандлашда уларнинг таркибидаги пайвандланувчанлигига салбий таъсир этувчи элементлар (C, S, Р) нинг миқдорига ва уларнинг жойлашиш характерига қарамоқ лозим, чунки улар С>0.25дан, С>0.04% дан ортиб, текис ток тақсимланмаса, пайвандлашда чок дарз кетиши мумкин. Шунингдек, аниқланганки, мартен печида олинган пўлат бессемер конвейеридан олинган пўлатдан, қайнамайдиган пўлат қайновчи пўлатдан яхши пайвандланади. Юқорида қайд этилган кўрсаткичлар яна пайвандлаш жюйларини пайвандлашга тайерлашга ва белгиланган технологиянинг бажарилишига боғлиқ. Маълумки, корхоналарда пайвандланган бирикмаларнинг сифатини назоратчилар томонидан махсус хонада чокдан ва бирикмадан кутилган техник талабларга кўра тегишли асбоблар ва приборлар ёрдамида амалта оширилади.



Download 320.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling