Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги
Пайванд бирикмадаги нуқсонларни назорат қилиш усуллари
Download 320.8 Kb.
|
3-18 TMJ TOSHQULOV RO\'ZIMAT DIPLOM ISHI
3.3. Пайванд бирикмадаги нуқсонларни назорат қилиш усуллари
Куйида пайванд бирикмаларининг сифатини кузатишнинг асосий усуллари ҳақида маълумотлар келтирилган: 1. Пайванд бирикмаларнинг ташқи қиёфасини, чок ўлчаларини кузатиш. Бунда назоратчи баъзан лупа ёрдамида ундаги ташқи нуқсонлар (пайванд бирикманинг ўлчам ва шакл аниқлиги, ғоваклик, дарз, кертик жойлар, чокнинг текис бостирилмагани, чок ўлчами ва бошқалар) аниқланади. 2. Чок зичлигини кузатиш. Бунда назоратчи чокда нуқсонлар (чалапайвандланганлиги, дарз, газ ва шлак қўшимчалари) ни аниқлайди. Бу нуқсонларни аниқлашда энг олдий усул кўзда ёки лупа билан керосин ёрдамида кузатиш усули кенг кўлланилади. Масалан, керосин билан синаладиган буюмларнинг бир томонига сувда эритилган бўр суркалади, иккинчи томонига керосин яхшилаб ҳўлланади. Агар чок зич бўлмаса, бўр суртилган томонда керосин қора доғ ҳосил килади, бу жойни дарров белгиламоқ зарур, акс ҳолда бу қора доғ тарқалиб, нуқсон жойни аниқлаш қийинлашади. Шуни қайд этиш жоизки, синалувчи чок қалинлигига ва шаклига кўра кероосин остида тутиш вақти 15 минутдан 2 соатгача бўлади. Одатда, аниқланган нуқсонлар кесилиб, бу жой пайванлланади. Кўп ҳолларда идишларда чок зичлигини ҳаво ва сув босими ёрдамида ҳам аниқланади. Бунда пайванд бирикмали буюмга ҳаво ёки сув (техник шартга кўра) ёрилмайдиган босимда ҳайдалади. Бунда, масалан, буюмнинт ташқи сиртига суюқ совун суртиладида, ички қисмига ҳаво маълум босимда ҳайдалганда суюқ совун суртилган сиртида (нозич жойда бўлса, шу жойда) ҳаво пуфакчалари кузатилади. Кичик буюмлардаги нозичликни аниқлаш зарур бўлса, у сувли идишга (сувсатҳидан 20-50 мм) ботирилади. Бунда ҳаво пуфакчалари ҳосил бўлган жой нозич жойни кўрсатади. Рентген ёки гамма нурлар ёрдамида кузатиш. Бу усул билан мазьулиятли пайванд бирикмалар чокининг сифати кузатилади. Мазкур синаш рентген ёки гамма нурлари чокнинг зич ерига нисбатан дарз,ғовакларда турли тезликда ўтишига асосланган. 233-расмда рентген ва гамма нурлари ёрдамида кузатиш схсмасикелтирилган. Ҳосил қилинган чокнинг орқа томонига фотоплёнкали кассета 4 кўйилиб, олд томонидан трубка орқали рентген нурлари 2 юборилади. Кейин бу плёнка махсус реактивда ишланганда нуқсонли жойлари қорайиб кўринади. Айниқса, газ нефть магистрал қувурлари чокларини кузатишда гамма нурлари (радиоактив кобальт-60) ҳосил қилувчи енгил ва арзон кўл келади. Радиоактив элемент 1 махсус қўрғошин ғилофли ампулага жойланган бўлиб, гамма нурлари синалувчи чокка йўналтирилади (233-разм, б). Рентген усулидаги каби плёнкага туширилган чоклардаги ғоваклар, дарзлар, уларнинг шакли ва ўлчамлари аниқланади. Радиоактив изотоплар билан иш олиб бораётган ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун масофадан бошқариладиган қўрғошин контейнерлар қўлланилади. Улардаги ампула радиограф учун хавфсиз бўлган масофадан бошқарилади. 7. Ультратовуш ёрдамида кузатиш. Бу усул ультратовуш ёрдамида тебранаёттан тўлқиннинг нуқсонсиз ва нуксонли жойларидан турлича тезликда ўтиш хусусиятига асосланган. Бунда синалувчи сиртита махсус электрон курилма ўрнатилиб, унинг ёрламида ультратовуш ёоруғлик нурга ўтказилиб, экранда нуқсонли жойлар импульс жойланишига кўра аниқланали Download 320.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling