Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги
Ишлаб чиқариш микроиқлими меъёрлари
Download 320.8 Kb.
|
3-18 TMJ TOSHQULOV RO\'ZIMAT DIPLOM ISHI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Заҳарларнинг инсон организмига таъсир этиш йўллари ва оқибати
- Ишлаб чиқариш корхоналарида ҳаво алмаштириш
Ишлаб чиқариш микроиқлими меъёрлари
Йўл қўйилиши мумкин бўлган нормалар йилнинг совуқ ва бир мавсумдан иккинчисига ўтиш даврларида (ташқи ҳавонинг) ўртача кундалик ҳарорати-10 °С дан юқори (ёки мувофиқ ҳолда паст) доимий иш жойларидан ташқарида бирмунча катта рақамларда ўзгариб туриши, йилнинг иссиқ пайтида эса цехлар ҳавосининг ошган ҳарорати (айниқса Осиё шароитида ва иссиқлик ажралиб чиқиши мумкин бўлган цехларда) иссиқликнинг аниқ ортиқча бўлишини кўзда тутади. Бу ташқи муҳитининг иссиқ бўлиши билан бирга катта миқдордаги иссиқликни йўқотишни қийинлиги билан боғлиқ. Заҳарларнинг инсон организмига таъсир этиш йўллари ва оқибати Ишлаб чиқаришда заҳарларнинг организмга асосий тушиш йўллари ва тери қопламаларидир, меъда-ичак йўллари орқали тушиши камроқ аҳамиятга эга. Камдан-кам ҳолларда заҳарлар терининг шикастланган қисмлари орқали киради. Масалан, симобли ўлчов асбоблари ишлаб чиқариш жараёнида кўл терисига шикаст етганда симобнинг тери остига тушиши эҳтимол. Ишлаб чиқаришда заҳарланишнинг кўпчилик қисми заҳарли газлар, буғлар, туман, аэрозоллар билан нафас олиш натижасида пайдо бўлади. Бунга ўпка тўқимаси сатҳининг катталиги, заҳарнинг қонга тез тушиши ва заҳарнинг нафас билан олинадиган ҳаводан турли органлар ва тизимларга ўтиш йўлида қўшимча тўсиқлар йўқлиги сабаб бўлади. Ишлаб чиқариш корхоналарида ҳаво алмаштириш Умумий ҳаво алмаштириш. Ишлаб чиқариш корхоналари ишлаб чиқариш биноларида ажралиб чиқаётган ҳар хил зарарли моддаларни шамол йўналтириш воситаси билан биргаликда чиқариб юборишнинг имконияти бўлмаса, ёки ажралиб чиқаётган моддалар технологик жараённинг ҳамма участкаларидан ажралиб чиқаётган бўлса, унда якка тартибдаги шамоллатиш воситаларини қўллаш имконияти йўқолади. Табиий ҳаво алмаштириш ташқаридан бино ичига кирган совуқ ҳаво бино ичидаги иссиқлик ҳисобига иссиқлик қабул қилиб, исигандан кейин ҳажми кенгайганлиги сабабли енгиллашиб бинонинг юқори томонларига қараб ҳаракатланади ва агар биз бинонинг юқори қисмида ҳавонинг чиқиб кетиши учун труба ёки тирқишлар ҳосил қилсак унда биз ҳавони ташқарига чикариб юбориш имкониятига эга бўламиз. Биз жараён ҳар қандай саноат корхонаси биносида, шунингдек ҳар қандай бинода, айниқса, совуқ фаслда узлуксиз давом этади ва бу ҳодисани аэрация деб юритилади. Маҳаллий шамоллатиш системалари зарарли моддаларнинг ажралиб чиқаётган жойларнинг ўзида ишлаб чиқариш зонасидаги ҳавоги аралашиб улгурмасдан ушлаб қолиш ва чиқариб юборишни таъминлаши зарур. Ишлаб чиқариш корхоналарини ёритиш усуллари манбаларига нисбатан ишлаб чиқариш корхоналарини ёритиш икки усулда: 1) табиий куёш ёруғлиги ёрдамида ёритиш (бунда қуёш тарқатаётган нурдан тўғридан-тўғри фойдаланилади ёки қуёш нурининг таъсирида ёруғлик тарқатаётган осмоннинг диффузия ёруғлигидан фойдаланилади); 2) куёш ёрдамида ёритишнинг иложи бўлмаган ишлаб чиқариш корхоналари хоналарини ва қуёш ботгандан кейин умуман ишлаб чиқариш корхоналарини электр нурлари ёрдамида сунъий ёритиш йўли билан амалга оширилади. Авария ёритилишлари шунингдек 50 кишидан ортиқ ишчи ишлайдиган саноат корхоналарининг эвакуация йўллари, ўтиш жойлари, зинапоялар ва бошқа чиқиш жойларига ўрнатилади. Бунда ёритилиш саноат корхоналари полларини, зиналарини ва ўтиш жойларини камида 0,5 лк ва худудларини камида 0,2 лк дан кам бўлмаган ёруғлик билан ёритлиши керак. 100 кишидан ортиқ ишчи ишлайдиган ишлаб чиқариш корхоналарининг чиқиш жойлари ёруғлик сигналлари (кўрсаткич сигналлар) билан таъминланиши керак. Махсус ёритилиш турларига қўриқлаш мақсадидаги ва навбатчи ёритилишларни киритиш мумкин. Бундай ёритилишлар учун умумий ёритиш воситаларининг бир қисмидан ёки авария ёритгичларидан фойдаланиш мумкин. Download 320.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling