Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги


Хаёт фаолияти хавфсизлиги


Download 320.8 Kb.
bet16/21
Sana20.10.2023
Hajmi320.8 Kb.
#1713647
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
3-18 TMJ TOSHQULOV RO\'ZIMAT DIPLOM ISHI

Хаёт фаолияти хавфсизлиги

4. ХАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ


Хаёт фаолияти хавфсизлиги булими
Инсон ўз меҳнатини мукаммаллаштириш ва унинг унумдорлигини ошириш мақсадада меҳнат қуролларини ва ишлаб чиқариш воситаларини доимий ва тўхтовсиз равишда ўзгартириб боради. Бунинг натижасида у доимий равишда юзага чиқадиган янги зарарли ва хавфли омиллар таъсириостига тушиб туради. Бу ҳолат айниқса ҳозирда, инсоният ХХI асрга қадам қўйганда долзарбмуаммога айланди. Халқ хўжалигининг турли соҳаларида мураккаб техник қурилмалар ва машиналарнинг қўлланилиши натижасида ишловчиларда нерв-психологик, статик юкланишлар,невроз ҳолатлари, касб касалликлари кўпайди, авария ва фалокатлар содир бўлиши ортди. Булар ўзнавбатида ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш масаласининг аҳамиятини оширади. Меҳнат шароитларини яхшилаш ишлари бир қанча омилларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Барча ишлаб чиқариш омиллари қуйидагиларга бўлиниши мумкин: ташкилий, техник, санитар гигиеник, табиий-иқлимий ва иқтисодий.


Зарарсиз ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратишнингасосий йўллари
Хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитлари куйидагиларни: мос технологияни, иш тартибини, чиқариш воситаларидан фойдаланишни, кулай иш шароитларини, хом ашёларни, ярим маҳсулотларни, иш ўринларини ташкил қилишни ва жиҳозлардан, ҳимоя воситаларидан оқилонафойдаланиш, хавфсизлик талабларини бажариш, касбига қараб танлов ўтказиш ва ишчиларни ўқитиш, техник-меъёрий ҳужжатларга хавфсизлик воситаларини киритиш билан таъминланади. Иш хоналари, қурилиш меъёри ва қоидаларига (ҚМҚ) мос келиши керак, хоналар ва ишжойларида хавфли ва зарарли таъсирлар даражаси меъёрий кўрсаткичлардан юқори бўлмаслиги шарт.Ишлаб чиқариш майдонлари ҚМҚ талабларига ва давлат назорат ташкилотлари тасдиқлаган қоидаларга жавоб бериши зарур. Ишлаб чиқариш жиҳозлари ГОСТ 12.2.003-94 га, ҚМҚ ва технологик лойиҳалаш меъёрига мос келиши ҳамда иш жойлари етарли ёритилган бўлиши шарт.
Санитария меъёрлари ва қоидалари
Ишлаб чиқариш санитарияси ишлаб чиқариш корхоналари территорияларининг ҳолатини яхшисақлаш, санитария-ободонлаштириш, ишлаб чиқариш биноларини ва хоналарини, санитария-техник қурилмалари (вентиляция, иситиш, ёритиш), санитария-маиший хоналар қурилмалари, шахсийҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги заҳарланишларни ҳамда касб касалликларининг олдини олиш, хизматчилар соғлиғини муҳофаза қилиш, шунингдек меҳнатни илмий ташкил қилиш ва ишлаб чиқариш эстетикаси билан боғлик бўлган гигиена чора-тадбирларини ишлаб чиқиш масалаларини ҳал қилади.
Ишлаб чиқариш обьектларига қўйиладиган умумий талаблар
Ишлаб чиқариш бинолари технологик жараён талабларига ва ускуналарнинг ташқи ўлчамларига асосланган ҳолда қурилади. СМ 245-92 қурилиш меъёрларига асосан, битта ишчига энг камида 15 м3 ҳажмда, 4,5 м2 юзага тенг бўлган хона тўғри келган бўлиши керак. Ишлаб чиқариш хоналарининг полидан шипигача бўлган баландлик 3,2 м, транспорт-омборхона хўжалигининг баландлиги 3,0-3,2 м ва одам юрадиган йўлак кенглиги 0,3-1,5 м бўлиши шарт.

Download 320.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling