Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги


Қалайлаш ва оқартириш участкалари


Download 320.8 Kb.
bet20/21
Sana20.10.2023
Hajmi320.8 Kb.
#1713647
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
3-18 TMJ TOSHQULOV RO\'ZIMAT DIPLOM ISHI

Қалайлаш ва оқартириш участкалари. Қалайлаш ва оқартириш участкаларида вентиллацион ҳавога заҳарли газлар ( углерод оксиди, водород, фторид, аэромоддалар( қурғошин ва унинг бирикмалари ) ва шунга ўхшашлар ажралади ПОС - 40 ва ПОС - 61, кавшарлар, билан қалай қўрғошинли оқартириш ва қалайлашда қўрғошинли аэрозолининг (заррачалари ўлчами 0,7- 7 мкм ) солиштирма ажралиши қуйидагини ташкил этади:
Қуввати 20-60 Вт элекр кавшарлагичлар билан қалайлаш 0,02- 0,04 мг/100 кавшар.
Кавшарга ботириш билин оқартириш ( ванна сиртига қоплаш ) 300-500 мг(м2 соат).
б - кесилаётган металл листнинг қалинлиги, мм Mn, Cr, - пўлат таркибидаги марганес ва хромнинг миқдори % .
Тўлюти билин оқартириш ва тозалашда ( тўлқин киришга қоплаш ) 3000-5000 мгм ( м2 соат) .
1 кг полителинни 800- 900 °С ҳароратда куйдирганда ажраладиган углерод оксидининг массаси қуйдагича мг динипласт -240; керосин -180; полигмаси-100; фторпласт-100; Фторпластли изолясияни куйдирганда 1 г изолясиянинг 3 мг водород фториди ажратилади.

Иқтисодиёт
қисми

6. ИҚТИСОДИЁТ ҚИСМИ

Жамият учун зарур бўлган моддий бойликлардан ташқари миллий даромаднинг ҳам асосий қисми айнан корхоналарда ишлаб чиқарилиши сабабли корхоналар иқтисодиётининг ҳолати бутун халқ хўжалигига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади, деб ҳисобланади. Корхона қайси тармоққа мансублиги ва мулк шаклидан қатъи назар қанчалик яхши ва самарали ишласа, иқтисодиёт кўрсаткичлари ҳамда аҳолининг турмуш тарзи шунчалик юқори бўлади.


Корхона – ижтимоий ишлаб чиқаришнинг бош бўғини бўлиб, унда илмий иқтисодиётнинг асосий иқтисодий масалалари ҳал этилади.
Маҳсулотлар яратиш ва хизматлар кўрсатиш муайян технологик жараёнлар, меҳнат қуроллари материаллари, одамларнинг билими ва кўникмалари ижтимоий меҳнат тақсимоти ва кооперациялашга асосланган ҳолда мустақил амалга ошириладиган тизимга айтилади.
Корхона иш ўринларини беради иш ҳақи тўлайди солиқлар тўлаш йўли билан давлат ва ижтимоий дастурларни амалга оширишда қатнашади.
Айнан корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари ва ишчини ишлаб чиқариш воситалари билан ўзаро алоқаси амалга оширилади.
Корхона ўз фаолиятини ўзи бошқаради, ишлаб чиқарилган маҳсулотни олинган соф фойдани солиқ ва бошқа тўловларни тўлагандан сўнг қолган қисмини тасарруф этади.
Корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ва ассортименти, хилма-хиллиги, хом ашё етказиб берувчилар ва ҳаридорлар нархларни шакллантириш, ресурслардан тежамли фойдаланиш, кадрларни қўллаш, юқори унумли техника ва технологиядан фойдаланиш масалалари ҳал этилади.
Хўжалик фаолиятининг жорий ва истиқболдаги вазифаларини бажариш корхоналардан қуйидаги функцияларни амалга оширишни талаб қилади:
- ишлаб чиқариш ва шахсий истеъмол учун маҳсулотларни тайёрлаш;
- маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва сотиш;
- сотувдан кейин хизмат кўрсатиш;
- ишлаб чиқаришнинг моддий-техника асосини таъминлаш;
- ходимлар меҳнатини ташкил қилиш ва бошқариш;
- солиқларни тўлаш, бюджетга тўланувчи ихтиёрий ёки мажбурий бадал ватўловларни амалга ошириш;
- амалдаги стандартлар, нормативлар ва давлат томонидан чиқарилган қонун-қоидаларга риоя қилиш.
Бу функциялар корхоналарнинг ҳажми, қайси тармоққа мансублиги, ижтимоий инфратузилманинг мавжудлиги, маҳаллий ҳокимият идораларибилан муносабатларга асосланиб аниқлаштирилади. Бугунги бозор иқтисодиёти ва фан-техника тараққиёти корхоналарнинг амалга оширувчи функцияларини кенгайтириши ҳамда уларнинг фаолиятидаги ишлаб чиқариш кўрсаткичларини янада яхшилаш учун янги вазифалар белгилаб бериши мумкин.
Иқтисодиётнинг ривожланишига керакли билим ва кўникмаларни, маблағва кучларни киритмасдан туриб корхона ҳам, жамият ҳам ривожланган иқтисодиётни ҳамда моддий неъматларнинг тўкинлиги ва турмуш тарзининг юқорилигини талаб қила олмайди. Хозирги кунда бозор иқтисодиёти ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши ва корхоналарнинг мустақил фаолият кўрсатишларига кенг имкониятлар очиб бериш билан бирга кадрларга, уларнинг билимлари, кўникмалари ва малакаларига катта талаблар қўймоқда.
Бир томондан фан-техника тараққиёти, иккинчи томондан эса бозормуносабатлари ва рақобатчиликнинг ривожланиб бориш шароитларида меҳнат бозорида фақатгина замонавий корхоналар иқтисодиётини яхши билувчи, унинг балансини тўғри тушунувчи, бизнес-режа ишлаб чиқаришга қодир, инвестицион ва бошқа хўжалик фаолияти билин боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишни тўғри амалга оширувчи мутахассислар муваффақиятга эришиши мумкин.
Фан-техника тараққиёти, малакали кадрлар, хўжалик механизми ва ундан оқилона фойдаланиш, изланиш, тадбиркорлик, ташаббускорлик, рағбатлантириш буларнинг барчаси иқтисодиётда ижобий силжишларга эришиш учун хизмат қилади
Ишлаб чиқариш жараёнида унинг муҳим элементлари - ишлаб чиқариш воситалари ва иш кучи ўртасида ўзаро алоқалар содир бўлади. Ишлаб чиқариш воситалари ўзининг иш жараёнида бажарадиган ролига қараб, меҳнат воситалари ва меҳнат буюмларига бўлинади.
Меҳнат воситалари - инсон меҳнат буюмларига таъсир қиладиган ва уларни ўзгартирадиган моддий воситалар мажмуи. Ишлаб чиқариш жараёнида инсон моддий бойлик яратиш мақсадида таъсир қиладиган барча нарсалар меҳнат буюмларидир.
Меҳнат воситалари - асосий фондларни, меҳнат буюмлари эса айланма фондларни ташкил этади.
Саноатнинг асосий фондлари меҳнат воситалари бўлиб, улар ишлаб чиқариш жараёнида кўп марта қатнашади ва секин-аста емирилган сайин ўз қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ўтказиб боради ҳамда ўз натурал шаклини сақлаб қолади. Хизмат муддати бир йилдан кам бўлган меҳнат воситалари асосий фондларга киритилмайди. Айланма ишлаб чиқариш фондлари бир ишлаб чиқариш жараёнида ўз қийматини тайёр маҳсулотга тўла-тўкис ўтказади ҳамда ўзининг моддий шаклини батамом ўзгартиради.
Саноат корхоналарида турли меҳнат воситаларидан фойдаланилади. Улар ёрдамида меҳнат буюмига таъсир қилинади ва меҳнат буюмлари инсон талабларини қондирадиган ҳолга келтирилади.
Ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган ёки унинг амалга ошиши учун яхши шароит яратиб берувчи меҳнат воситаларига ишлаб чиқариш асосий фондлари дейилади. Ишлаб чиқаришда қатнашмайдиган меҳнат воситаларига ноишлаб чиқариш асосий фондлари дейилади. Уларга турар жой-бинолари, клублар, болалар боғчалари, мактабгача муассасалар, мактаблар, соғлиқни сақлаш объектлари ва бошқалар киради.
Саноат корхоналарига қарашли ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондлари шу корхоналарнинг асосий фондларини ҳосил қилади. Ҳозирги вақтда республикамизнинг халқ хўжалигида ишлаб турган асосий фондларни 100% деб қарасак, шундан ишлаб чиқариш фондларининг улуши 68 % ни ва ноишлаб чиқариш фондларининг улуши эса 32% ни ташкил қилади.
Саноатда ноишлаб чиқариш асосий фондлариннг корхоналар асосий фондлари суммасидаги салмоғи ҳам анча катта. Ноишлаб чиқариш фондларининг муттасил ўсиб бориши - жамиятнинг моддий ва маданий турмуш даражаси ошишининг энг муҳим кўрсаткичларидан биридир.
Ишлаб чиқариш асосий фондларининг янгиланиш ва такомиллашувига саноат корхоналарини куриш, реконструкция қилиш ва кенгайтиришда янги асосий фондларни янада юқорироқ техник даражада яратиш йўли билан, шунингдек ишлаб турган корхоналарнинг саноат ускуналарини модернизациялаш, емирилган ҳамда маънавий эскирган ишлаб чиқариш фондларини янгилаш асосида эришилади.
Корхоналар фаолият юритиш жараёнида моддий ва пул харажатларини сарфлайдилар. Корхонанинг умумий харажатлари ичида ишлаб чиқариш харажатлари энг катта салмоққа эга. Ишлаб чиқариш харажатлари мажмуаси корхонага маҳсулот ишлаб чиқариш қанчага тушишини кўрсатади, яъни маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил қилади.
Корхоналар, шунингдек, маҳсулотни сотиш бўйича харажатларни, яъни ишлаб чиқаришдан ташқари ёки тижорат (ташиш, қадоқлаш, сақлаш, реклама қилиш ва ҳоказо) харажатларини амалга оширадилар.
Маҳсулот (иш, хизмат) таннархини ташкил қилувчи харажатлариқтисодий мазмунига кўра, қуйидаги элементларга асосан гуруҳларга тақсимланади:
*моддий харажатлар;
*асосий фондлар амортизацияси;
*меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар;
*ижтимоий эҳтиёжларга мўлжалланган харажатлар;
*бошқа харажатлар.
Моддий харажатлар ишлаб чиқариш харажатларининг энг катта қисми бўлиб, умумий харажатларнинг 60 - 80 фоизини ташкил қилиши мумкин.
Моддий харажатлар ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:
*хом ашё ва материаллар харажатлари;
*технологик мақсадлар ва хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланувчи ёқилғи ва энергия;
*харид қилинувчи бутловчи қисмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар;
*сотиб олинган қадоқлаш ва ўров материаллари харажатлари;
*машина ва асбоб-ускуналарни таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар;
*бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ишлаб чиқариш хизматлари;
*хизмат даври бир йилгача бўлган кичик қийматли ва тез эскирувчи предметларнинг эскириши ёки ҳар бир инструмент, инвентарь, лаборотория ускуналари ва махсус кийим-бош учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравар миқдоригача қиймати;
*табиий хом ашёдан фойдаланиш билан боғлиқ солиқ, йиғим ва бошқатўловлар;
*ишлаб чиқаришда бекор туриб қолиш ва сифатсизлик (брак) туфайли юзага келадиган йўқотишлар;
*табиий йўқотишлар билан боғлиқ бўлган ёки айбдор шахслар мавжуд бўлмаган ҳолда юзага келадиган йўқотишлар.
Амортизация ажратмалари миқдорига тенг бўлган асосий ишлаб чиқариш фондларининг эскириши харажатларнинг йирик элементларидан бири ҳисобланади. Булар қаторига асосий фондларнинг тезлашган амортизацияси ваунинг индексациясини киритиш мумкин.
Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар корхонанинг асосий ишлаб чиқариш персонали меҳнатига ҳақ тўлашга сарфланадиган харажатлар бўлиб, ишлаб чиқаришдаги юқори натижалар учун мукофотлар, рағбатлантирувчи ва компенсация тўловлари, жумладан, қонунчиликда белгиланган нормативлар чегарасида нархларнинг ўсиши ва индексация учун тўловлар, шунингдек, корхона ходимлари штатида бўлмаган, лекин асосий ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар учун тўланувчи ҳақни ўз ичига олади.
Мазкур харажатлар элементлари қаторига қуйидагилар киритилган:
*амалда бажарилган иш учун тариф ставкалари, лавозим маошлари ва шукабилар асосида тўланувчи иш ҳақи;
*ходимларга натурал тўлов шаклида берилувчи маҳсулотлар қиймати;
*ишлаб чиқаришдаги юқори натижалар учун берилувчи мукофот ва бошқа тўловлар;
*қонунчиликка асосан баъзи тармоқлардаги ходимларга бепул берилувчи кийим-кечак, озиқ-овқат, уй-жой, коммунал хизмат ва ҳоказолар қиймати;
*ҳар йиллик меҳнат ва ўқув таътили учун амалга оширилувчи тўловлар;
*корхонани қайта ташкил қилиш, штатлар қисқариши туфайли ишдан бўшатилган ходимларга тўланувчи маблағлар.
Ижтимоий эҳтиёжлар учун харажатлар нобюджет ижтимоий фондларига (нафақа фонди, ижтимоий суғурта фонди, бандлик фонди ва ҳоказо) ажратилувчи маблағларни англатади.
Маҳсулот (иш, хизмат) таннархидаги бошқа харажатлар - бу, қонунчиликда белгиланган тартибда махсус нобюджет фондларига ўтказилувчитўловлар ва солиқлар; йўл қўйиш мумкин бўлган миқдордаги чиқиндилар учун тўловлар; корхона мулкини мажбурий суғурталаш; рационализаторлик таклифлари учун мукофотлар; қонунчиликда белгиланган ставкаларда кредитлар бўйича тўловлар; маҳсулотни сертификатлаш учун бажарилган ишларга ҳақ тўлаш; қонунчиликда белгиланган нормалар бўйича хизмат сафарларига ҳақ тўлаш; ёнғинга қарши кураш ва қўриқлаш муассасаларига ҳақ тўлаш; кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, ходимлар танлашни ташкил қилиш, алоқа хизмати, ҳисоблаш марказлари, банклар хизматига ҳақ тўлаш; асосий ишлаб чиқариш фондларини ижарага олганлик учун ҳақ тўлаш; номоддий активларнинг эскириши ва ҳоказолар.
Ишлаб чиқариш харажатларига, асосий ишлаб чиқариш фондларини ишгатайёр ҳолатда сақлаб туриш - капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш, машина ва асбоб-ускуналарга қараш ва эксплуатация қилиш учун сарфланувчи барча харажатлар киради. Асосий ишлаб чиқариш фондларини таъмирлаш бўйича мураккаб ишлар амалга оширилиб, харажатлар бир хилда тақсимланмаганда корхоналар (Молия Вазирлиги рухсати билан) маҳсулот таннархи ҳисобига асосий фондларни таъмирлаш учун заҳира (резерв) фондлари ташкил қилиши мумкин.
Хорижий валютадаги харажатлар Марказий банкнинг операциялар амалга оширилган кундаги курсига асосан сўмларда белгиланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга қилинадиган харажатларни ўсишига, хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия, асбоб-ускуналар нархининг ўсиши, транспорт хизмати тарифларининг юқорилиги, реклама ва вакиллик харажатларининг ўсиши кабилар таъсир қилади. Амортизация ажратмалари миқдори ҳам ўсиб бормоқда. Нархлар эркинлиги ва ижтимоий зиддиятлар кучайган шароитларда харажатлар тузилмасида иш ҳақининг салмоғини ошириш катта аҳамият касб этади. Шу билан бир вақтнинг ўзида ижтимоий ва тиббий суғурталаш, нафақа таъминоти, аҳоли бандлик фондлари, турли хил компенсацион тўловларга ажратилувчи маблағлар миқдори ҳам ортиб бормоқда.

Download 320.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling