Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги
Download 320.8 Kb.
|
3-18 TMJ TOSHQULOV RO\'ZIMAT DIPLOM ISHI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Магнит майдонидан муҳофазаланиш
- Экология қисм и 5. ЭКОЛОГИК ҚИСМИ Атроф муҳит муҳофазаси.
Сунъий ёритиш манбалари
Ёруғлик манбаларини танлашда ва уларни бир-бирларига солиштиришда, уларнинг қуйидагитавсифларидан фойдаланилади: 1) электротехника тавсифи (унинг номинал кучланиши ва қуввати); 2) ёруғлик техникаси тавсифи (лампа нурлантираётган нур оқими, максимал ёруғлик кучи); 3) иқтисодий ва ишлатиш тавсифлари: лампанинг нур бериши лм/Вт билан ўлчаниб, лампадан келаётган нур оқимининг унинг электр қувватига нисбатидан иборат. Лампанинг хизмат қилиш даври,иккита даврдан: 1) умумий ишлатиш даври (унинг ёндирилган вақтидан бошлаб то куйгунга қадаришлаш даври) ва 2) лампанинг фойдали хизмат даври (бунда лампа ўз нур бериш қобилиятининг 20%-ини йўқотган ҳолда ҳали ишлатиш учун яроқли ҳолати ҳисобга олинади) иборат. Магнит майдонидан муҳофазаланиш Электромагнит майдонларининг инсон организмига таъсири электр ва магнит майдонларинингкучланиши, энергия оқимининг интенсивлиги тебраниш частотаси, нурланишнинг тананинг маълумюзасида тўпланиши ва инсон организмининг шахсий хусусиятларига боғлиқ бўлади. Экология қисми 5. ЭКОЛОГИК ҚИСМИ Атроф муҳит муҳофазаси. Ватанимизнинг мустақилликга эришиши экология муаммоларини ҳал қилиш, инсоннинг табиатга бўлган муносабатини янги босқичга кўтариш имкониятини беради. Ҳозирги кунда табиатни муҳофаза қилиш масаласи тинчликни сақлашдан кейинги ўринда турадиган энг муҳим муаммолардан биридир. Атрофимиздаги табиат миллионлаб йиллар давомида юзага келган ҳамда ўзининг мураккаб қонунларига риоя қилган ҳолда яшайди. Ана шу табиат билан инсон ўртасида мураккаб мувозанат мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг азалдан табиатиниег гўзаллиги билан оламга машҳур, булганда бу ҳудудда қадимдан чорвачилик, деҳқончилик, суғориш, иншоотларни қуриш, балиқчилик, ипакчилик, пахтачилик ривожланган. Аждодларимиз ўзлари яшаган масканни босқинчилардан ҳимоя қилганлар, унинг табиатини асраб авайлаганлар доим авлодларга озод ва обод Ватанни қолдириш учун ҳаракат қилганлар. Улар ўзларини табиатни фарзанди деб билганлар. Маҳмуд Қошғарий, Беруний, Ибн сино, Бобурларнинг асарларида атроф муҳитга бўлган муносабат ўз аксини топган. Чет эллик олимлар тарафидан "Экология" тушунчаси фанга киритилган бўлсада, боболаримиз бу тушунчани анча илгари англадилар, уни ўз турмуш ва фаолиятларини моҳиятига айлантирган эдилар. Яъни сувга ахлат ташламаслик, фарзанд туғилгандан ниҳол ўтқазиш, хазон ёқмаслик каби бу ишлар ўша даврдаги кенг тарқалган удумларимиздан ҳисобланади. Алломаларимиз табиатдаги мавжуд мувозанатни бузмасликга катта эьтибор берганларки, бугунги кунга келиб бундай қараш экология тушунчасини асосига айланган. Табиатни асраб - авайлаш, мамлакатни гўзал боғга айлантириш ҳам буюк бобомиз Амир Темур замонидаҳам катта этибор касб этган эди. Буюк соҳибқирон бобомиз табиатни инсон ҳаётида катта ўрин тутишини яхши билган, табиатни мувозанатини сақлаш лозимлигини таъкидлаб келган. Ҳозирги кунда атроф муҳитни сақлаш энг долзарб масалалардан биридир. Дуёнинг барча минтақаларида йирик саноат, марказлари транспорт воситалари атроф - муҳитни ифлослантираётганини денгиз, ва океан захарланаётгани ҳайвонот ва ўсимликлар оламидаги турларнинг тобора камайиб бораётгани сир эмас. Полимер материалларга механик ишлов берганда чанг ҳосил бўлиши балан бир вақтда ишлов берилаётган материал таркибига кирувчи ҳар хил кимёвий моддалар ва бирикмалар ( фенол, фармадьдегид, стирол ва бошқалар)нинг буғлари ажралади. Download 320.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling