Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги
Download 320.8 Kb.
|
3-18 TMJ TOSHQULOV RO\'ZIMAT DIPLOM ISHI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.3. Хаво совитиш корпусини йиғиш ва пайвандлаш учун техник талаблар
- 1.4. Хаво совитиш корпусини пайвандлаш усулини танлаш
- Дастаки ёйли пайвандлаш.
2 -жадвал 10ХСНД маркали пўлатни кимёвий таркиби, % (ГОСТ 19282-73)
3 -жадвал 10ХСНД маркали пўлатни механик хоссалари
1.3. Хаво совитиш корпусини йиғиш ва пайвандлаш учун техник талаблар Буюмни конструкторлик хужжатлар тўпламига тўлиқ мос келиши керак. Буюмнинг асосий параметрлари ва габарит ўлчамлари чизмада кўрсатилган талабларга мос келиши керак. Буюмнинг асосий деталлари чизмада кўрсатилган материаллар маркасидан тайёрланган. Буюмни ишлаб чикариш учун ишлатилдадиган деталлар материалларининг маркаси етказиб берувчи корхонанинг стандартларига тўғри келиши керак. Ишлатиладиган материалнинг сертификати мавжуд бўлмаса завод лабораториясининг кириш назоратидан ўтиши керак 1.4. Хаво совитиш корпусини пайвандлаш усулини танлаш Босим остида ишлайдиган цилиндрик конструкцияларни кам углеродли пўлатлардан пайвандлаб тайёрлашда дастаки ёйли пайвандлаш, химоя газ мухитида пайвандлаш, флюс остида ярим автоматик ва автоматик пайвандлаш, электрошлакли ва контакт пайвандлаш усуллари кенг қўлланилади. Дастаки ёйли пайвандлаш. Электр ёйи ёрдамида қўлда пайвандлаш. Пайвандлаш занжирининг битта сими электрод тутгичга (электрод 1 ана шу тутгичда қисилади), иккинчи сими эса пайвандланаётган асосий металл 2 на уланади. Эрийдиган металл электродбилан пайвандлаётганда (4 - расм, а) пайванд чек пайвандлашёйи 3 электрод 1 ҳамда асосий металл чекалари 2 ни эритишитуфайли ҳосил бўлади. Эримайдиган кўмир электрод биланпайвандлаётганда (4 - расм, б) чок металлини ҳосил қилиш учун ёй 3 га эритиб қўшиладиган сим 4 киритилади. Ерийдиган металл электрод билан ёй ёрдамида пайвандлаш (Н. Г. Славянов усули) металлни пайвандлашнинг бошқа усул-ларига қараганда энг кўп тарқалган усулдир. Бу усул қалинлиги 1 мм дан тортиб 60 мм* гача булган барча маркадагиуглеродли ва легирланган пўлатларни, чўян ҳамда рангли металларни пайвандлаш, ҳамда эритиб қоплашда, шунингдек,қаттиқ қотишмаларни ўзгармас ва ўзгарувчан ток таъсиридаэритиб қоплашда қўлланилиши мумкин. Кўмир электрод билан ёй ёрдамида пайвандлаш (Н. Н. Бенардос усули) камдан-кам ҳолларда қўлланилади. Чунки бунинг учун фақат ўзгармас ток ишлатилиши керак. Пўлатни пайвандлаётганда эритиб солинган металл сифати қопламали металлэлектрод билан пайвандлагандагига қараганда анча сифатсиз чиқади. Бу усулда қалинлиги 1-2 мм пўлатни қайирилган жойлари бўйича эритиб солинадиган металл из пайвандлаш мумкин.Чўянва рангли металларни пайвандлаш, қаттиқ қотишмаларни эритиб деталь юзасини қоплаш ва ёй ёрдамида қирқишда ҳам шу усул қўлланиши мумкин. 1 – расм. Ёйли дастакли пайвандлаш чизмаси: 1 – электрод ўзаги; 2 – электрод ; 3 –газ ёқи газ-щлак ҳимоя; 4 – пайвандлаш ваннаси; 5 – пайвандлаш чоқ; 6 – шлак қопламаси. Download 320.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling