Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
ХОТИРА Хотира ҳаққида тушунча
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
ХОТИРА
Хотира ҳаққида тушунча Хотира биз илгари идрок қилган, бошдан кечирган ва бажарган ишларимизни ѐдда сақлаш, кейинчалик уларни еслаш ѐки хотирлаш жараѐнидир. Биз ҳар куни янги нарсаларни биламиз, кун сайин билимларимиз бойиб боради. Хотира фаолиятида шахснинг ғоявий йўналиши катта ўрин эгаллайди. Бу йўналиш унинг фаолиятини ҳаѐт шароити таъсирида шакллантиради. Киши ўзининг шу фаолияти учун муҳим бўлган воқеа, ҳодисаларни яхши еслаб қолади. Аксинча, киши учун кам аҳамиятга эга бўлган нарсалар ѐмон есда қолдирилади ва тезда унутиб юборилади. Шу ўринда хотира борасидаги таърифларга қайцак, кўпгина адабиѐтларда хотира тушунчаси қуйидагича таърифланади. "Индвиднинг ўз тажрибасида есда олиб қолиши, есда сақлаши ва кейинчалик уни яна есга тушириши хотира деб аталади". Лекин мазкур таърифларни таҳлил қилган профессор Е.Ғ.Ғозиев томонидан хотира тушунчасига қуйидагича таъриф берилади. "Хотира атроф- муҳитдаги воқелик (нарса)ни бевосита ва билвосита, ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз равишда, пассив ва фаол ҳолда, репродуктив ва продуктив тарзда, вербал ва новербал шаклда, мантиқий ва механик йўл билан акс еттирувчи есда олиб қолиш, есда сақлаш, қайта есга тушириш, унутиш ҳамда таниш ҳиссидан иборат психик жараѐн. Алоҳида ва умумийлик намоѐн қилувчи ижтимоий ҳодиса барча таассуротларни ижобий қайта ишлашга йўналтирилган мнемик фаолиятдир". Шуни таъкидлаш жоизки, келтирилган мазкур таъриф хотиранинг мураккаб, кенг қамровли жиҳатларини тўла таъкидлаш имкониятига эга. Шахснинг йўналиши унинг қизиқишида ифодаланади. Кишининг қизиқиши хотирага аниқ ва кучли таъсир кўрсатади, яъни яхши есда олиб қолишни таъминлайди. Биз кўпинча у ѐки бу нарса ва ҳодисаларни ѐмон есда қолдирамиз. Бу хотирани ѐмонлигини эмас, балки уларга қизиқиш йўқлигини кўрсатади. Масалан, ўқувчилар ҳамма фанларни бир хил ўзлаштира олмайдилар. Бу уларнинг ҳар хил хотирага эга эканликлар билан эмас, балки ўқитилаѐтган фанга қизиқишнинг ҳар хиллиги билан тушунтирилади. Есда олиб қолишга кишининг емосионал муносабати ҳам катта таъсир кўрсатади. 175 Киши учун яққол ҳаяжонли реаксия вужудга келтирувчи нарсалар онгда чуқур из қолдириб, пухта ва узоқ ѐдда сақланади. Биз бир нарсадан таъсирлансак, ўша узоқ вақт есда сақланади. Самарали хотира кишининг ирода сифатларига ҳам боғлиқдир. Кучсиз, иродасиз, ишѐқмас кишилар ҳар доим юзаки, ѐмон хотирлайдилар. Аксинча, иродали, материални ўзлаштиришга астойдил киришадиган кишилар пухта ва чуқур еслаб қоладилар. Самарали хотира кишининг умумий маданиятига, унинг ақлий савиясига, билимига, уқувига фикрлаш қобилиятига, кўникмаа ва одатларига ҳам боғлиқдир. Шундай қилиб, хотиранинг табиати ва унинг самаралилиги шахснинг хусусиятлари билан боғлиқдир. Шахс ўз олдига қўйилган мақсад ва вазифалари асосида ўзининг хотирлаш жараѐнини онгли равишда тартибга солади ва бошқаради. Хотира соҳасида қуйидаги асосий жараѐнлар: есда олиб қолиш, есда сақлаш, есга тушириш ва унутиш бир-биридан фарқ қилинади. Бу жараѐнлар фаолиятда таркиб топади ва белгиланади. Маълум материални есда олиб қолиш ҳаѐт фаолияти давомида индивидуал, яъни шахсий тажрибани тўплаш билан боғлиқдир. Тўпланган тажрибадан кейинги фаолиятда фойдаланиш қайта есга туширишни талаб қилади. Маълум материалнинг фаолиятда қатнашмай қолиши ѐддан чиқаришга олиб келади. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling