Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
ассосиасияси,
ўхшашлик ассосиасияси ва қарама-қаршилик ассосиасияларидан иборатдир. Ёндошлик ассосиасиясининг асосида вақт ва фазовий муносабатлар ѐтади. Бошқача қилиб айтганда, ѐндошлик ассосиасияси бир неча нарса ѐки ҳодисаларни айни бир вақтда ѐки кетма-кет идрок қилишдан ҳосил бўлади. Масалан, боғчада боласи ҳар куни ўзининг тарбиячи опаси ва тарбияланаѐтган гуруҳини идрок қилади. Кейинчалик, яъни катта бўлгандан сўнг боғчасини есласа тарбиячи опаси ва аксинча, тарбиячи опасини есласа, боғча гуруҳи кўз ўнгида гавдаланади. Ҳозирги пайтда идрок қилинаѐтган нарса билан илгари идрок қилинган нарса ўртасида маълум ўхшашлик бўлса, бу нарсалар ўртасида ўхшашлик ассосиасияси ҳосил бўлади. Масалан, бола даставвал боғчага келган пайтида боғча мудирасининг ташқи кўриниши, овози ва муносабатларини ўз онасига ўхшатиши мумкин. Кейинчалик бола онасини кўрганда, мудира опасини ва аксинча мудира опасини кўрганда онасини еслайдиган бўлиб қолади. Бу иккала одамнинг бола тасаввуридаги образлари ўртасида ассосиасия ҳосил бўлади. Ҳозирги идрок қилинаѐтган нарсалар билан илгари идрок қилинаѐтган нарсалар ўртасида қарама-қарши белгилар ва хусусиятлар бўлса, бундай нарсалар ўртасида қарама-қаршилик ассосиасияси юз беради. Масалан ѐз-қиш, иссиқ-совуқ каби нарсалар ўртасида қарама-қаршилик ассосиасиялари ҳосил бўлади. Шундай қилиб, хотиранинг нерв-физиологик асосида бош мия пўстида ҳосил бўладиган шартли рефлекслар, турли ассосиатив боғланишлар ѐтади. Лекин, одам есда олиб қолиш пайтида ассосиасиялар ҳосил бўлганлигини мутлақо сезмайди. Ҳар хил ассосиасияларнинг ҳосил бўлганини одам кейинчалик бирор нарсани есга тушириш пайтида бўлади. Хотиранинг нерв-физиологик механизмлари хусусида тўхталар эканмиз, сўнгги йилларда техниканинг ғоят тез ривожланиши натижасида турли есда олиб қолувчи аппаратларга бўлган эҳтиѐж бениҳоя кўпайиб кетганлигини таъкидлаш жоиз. Бу ўз навбатида хотиранинг нерв-физиологик механизмларини психолог ва физиологлардан ташқари инженерлар, биохимиклар, генетиклар ҳамда кибернетиклар томонидан ўрганилишига олиб келди. Натижада хотиранинг нерв физиологик механизмларини тушунтирувчи бир қанча янги назариялар майдонга келди. Ана шундай назариялардан енг муҳими молекулаларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган биохимик назариядир. Бу назарияга кўра бирор нарсани есда олиб қолиш ва есда сақлаб туриш махсус тузилишни ўзгариши билан боғлиқдир. Ўтказилган текширишларга кўра, бирор нарса есда олиб қолинганда, асосан нерв ҳужайраларининг (нейронларнинг) дендрит шохлари таркибида ўзгариш юзага келади. Улар қандайдир бошқачароқ тузилишга кириб оладилар. Дендритлар тузилишидаги ҳосил бўлган ўзгариш дарров ўтиб кетадиган бўлмай, анча мустаҳкам бўлади. Шу сабабли есда олиб қолган нарса узоқ вақт хотирада сақланиб туради. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling