Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
А.А.Смирнов, П.И.Зинченко
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- А.Н.Леонтев
А.А.Смирнов, П.И.Зинченко тажрибалари шуни кўрсатадики, есда олиб
қолиш у ѐки бу фаолиятдагина самарали бўлиши мумкин. А.А.Смирновнинг 185 тажрибаларида текширишларга қараганда икки хил фаолият таклиф қилинса, биринчи ҳолда улар маъноли матнни есда олиб қолиш назарда тутилади. Синалувчилар матнни ѐдлар эканлар, материаллар устида ҳеч қандай фаол иш олиб бормаганлар. Иккинчи ҳолда эса есда олиб қолиш вазифаси қўйилмайди- ю, лекин матн устида муайян иш олиб бориш унда учрайдиган маъновий хатоларни аниқлаш таклиф етилади. Иккинчи ҳолда есда олиб қолиш анча самарали бўлганлиги аниқланган. Махсус воситалар ва оқилона усулларни қўллаш орқали есда олиб қолиш соҳасидаги ѐндашишдан иборат ташкилий фаолият алоҳида аҳамиятга эга. А.А.Смирнов ўтказган тажрибасида шуни кўрсатадики, матнни махсус тузиб чиқилган режага асосланган ҳолда ѐдлаш режаси, пала-партиш есда олиб қолишдан икки баробар самаралироқ экан, психолог олимларнинг тавсиясига биноан ѐдлаш жараѐнида материални такрорлаш билан уни фаол есга туширишни ўзаро алмаштириб туриш юқори натижалар беради. Кузатишлар ва тажрибалар шуни кўрсатадики, ўқувчилар ва талабалар бу усулларни мустақил равишда эгаллай олмайдилар, одатда уларни муаллимнинг раҳбарлигида эгаллашади. Акс ҳолда ўқув фаолияти иштирокчилари материални бевосита ихтиѐрсиз есда олиб қолиш бос?ичида қотиб қолиши мумкин, бу ҳол ақлий ўсишга қарама-қаршидир. Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ўқув материалларининг маъносига тушуниб есда олиб қолиш йўли оқилона йўл бўлиб қолмасдан, балки у механик есда олиб қолиш жараѐнидан ўзининг самарадорлиги билан кескин даражада ажралиб туради. Есда олиб қолиш жараѐни деганда сезги, идрок, тафаккур, ички кечинмаларни хотирада сақланиш хусусияти тушунилади. Кундалик ҳаѐтимизда китоб, журнал, газета ўқиѐтганимизда материални есда олиб қолиш учун шу материалнинг маъносига тушуниб олишга ҳаракат қиламиз. Жамики нарса инсонга йетарли даражада тушунарли бўлмаса, у тақдирда уларни есда олиб қолиш жараѐни жуда қийин кечади. Ўрганилаѐтган материалнинг мазмуни ва маъносига тушуниб олиш учун одам уни таҳлил қилишга, умумлаштиришга ҳаракат қилади. А.А.Смирнов таъкидлаганидек, материални ўзлаштириб олиш худди шу жараѐнга яққол мисолдир. Муаллифларнинг шахсий фикрига кўра ўзлаштираѐтган материалларни есда олиб қолиш қийинлиги сабабли уларни тушуна олмасликдир. Тушуниб олишнинг есда олиб ҳолишдаги аҳамияти худди шу билан тавсифланади. Жаҳон психология фани тўплаган маълумотларга қараганда ўзлаштирилаѐтган материални механик тарзда эгаллашга нисбатан унинг маъносини тушуниб ўзлаштириш бир неча марта маҳсулдордир. Есда олиб қолиш жараѐнида ўзлаштирилаѐтган материалнинг маънога эга бўлиши ѐки бўлмаслиги муҳимдир. Ассосиатив психология мактабининг вакили, таниқли психолог Г.Еббингауз жаҳон психологиясида биринчи бўлиб 1885 йилда олий руҳий жараѐн бўлган хотирани, 1888 йилда интеллектни илмий тажриба методи негизида текширди ва кенг кўламда турмушга татбиқ этди. У хотира жараѐнини тажриба орқали текширишнинг асосий йўналишини ишлаб чиқди. Хотирани "соф" кўринишда ўрганишга ҳаракат қилиб маъно касб етмайдиган бўғинлардан фойдаланди. Унинг бу тадқиқоти кишининг мантиқий 186 хотираси эмас, балки механик хотирасига нисбатан қўлланишига хос тўғри йўналишдир. Г.Еббингаузнинг бу тадқиқоти психологияда интроспектив (ўз-ўзини кузатиш ѐки ички кузатиш) методига қарама-қарши қўйилган илмий тажрибавий метод ютуқи сифатида илмий-амалий аҳамиятга эгадир. У хотира жараѐнини текширишда ўз олдига 38 та маъно англатмайдиган бўғинлардан тузилган материални есда олиб қолишни мақсад қилиб қўйган. Бу материални ўзлаштириш ўртача 55 марта такрорлашни талаб қилади. Есда олиб қолиш учун 38-40 сўздан, 11 та сўз ўзаро боғлиқ бўлмаган сўзлардан фойдаланган. Бу материални ўзлаштириш 6-7 маротаба такрорлашни талаб етган, умумий ҳисоб эса 9 1 нисбатга тўғри келади. Рус психологлари тадқиқотларининг натижалари маънога эга бўлган материални ўзлаштиришда есда олиб қолиш учун турли хил йўналиш, кўрсатма бериш муҳим аҳамият касб этади, деган фикрни тасдиқлайди. А.Н.Леонтев, Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling