Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Сўз-мантиқ хотираси мазмунини фикр ва мулоҳазалар, аниқ ҳукм ҳамда 
хулоса чиқаришлар ташкил этади. Инсонда фикр ва мулоҳаза турли хил 
шакллар ѐрдамида ифодаланганлиги туфайли уларни ифодалаш фақат 
ўзлаштирилаѐтган материалларнинг асосий маъносини изоҳлаш, талқин қилиб 
бериш ѐки уларни сўзма-сўз ифодаланишини айнан айтиб беришга қаратилган 
бўлиши мумкин. Агар маълумот, ахборот, хабар, материал маъно жиҳатидан 
қайта ишланмаса, у ҳолда материални сўзма-сўз ўзлаштириш, мантиқий 
ўрганиш бўлмасдан, балки аксинча механик есда олиб қолишга айланиб қолади. 
Сўз-мантиқ хотирасининг вужудга келишида биринчи сигнал билан бир 
қаторда иккинчи сигналлар тизими асосий ҳисобланади. Чунки сўз мантиқ 
хотираси фақат инсонгагина хос бўлган хотиранинг махсус тури ҳисобланиб, бу 
хотира тури ўзининг содда шакллари билан ҳайвонларга ҳам тааллуқли бўлган 
ҳаракат, ҳис-туйғу ва образли хотиралардан сифат, ҳам миқдор жиҳатдан 
кескин фарқ қилади. Ана шу боисдан сўз-мантиқ хотираси бир томондан 
хотиранинг бошқа турлари тараққиѐтига асосланади, иккинчидан уларга 
нисбатан йетакчилик қилади. Шу билан бирга, бошқа


182 
турларнинг ривожланиши сўз мантиқ хотирасининг такомиллашувига узвий 
боғлиқдир. Сўз-мантиқ хотирасининг ўсиши қолган хотира турларининг 
барқарорлашувини белгилайди. 
Хотира турларига нисбатан бошқача тарзда ѐндашиш ҳоллари ҳам 
учрайди. Шу боис хотира фаолиятини амалга ошираѐтган фаоллик 
хусусиятлари билан узвий боғлиқ равишда турларга ажратилади. Масалан, 
фаолият мақсадига кўра хотира ихтиѐрсиз ва ихтиѐрий турларга бўлинади.
Ихтиѐрий хотира деганда маълум мақсадни рўѐбга чиқариш учун 
муайян даврларда ақлий ҳаракатларга суянган ҳолда амалга оширилишидан 
иборат хотира жараѐни тушунилади. Бу фаолиятни одам онги бевосита 
бошқаради. Кўпинча психология фанида ихтиѐрий хотирага ихтиѐрсиз есда 
олиб қолиш қарши қўйилади. Бу жараѐн маълум керакли топшириқ ѐки вазифа 
қўйилса, есда олиб қолишга етакловчи фаолият бирон-бир мақсадни рўѐбга 
чиқаришга йўналтирилган тақдирда юзага келади. Биз математик 
топшириқларини йечаѐтганимизда масаладаги сонларни есда олиб қолишни ўз 
олдимизга мақсад қилиб қўймаймиз. Мазкур сўз мантиқ хотирада асосий 
мақсад фақат масала йечишга қаратилади. Бунинг натижасида сонларни есда 
сақлашга, ҳеч қандай ўрин ҳам қолмайди. Шунга қарамай, биз уларни қисқа 
муддат бўлса-да, есда сақлашга интиламиз. Бу ҳолат фаолият якунлангунга 
қадар давом этади. 
Есда олиб қолишни мақсад қилиб қўйиш есда олиб қолишнинг асосий 
шарти ҳисобланади. Серб психологи Радосавлевич ўз тадқиқотида қуйидаги 
ҳодисани баѐн этади. Тажрибада текширилувчидан бири синовда 
қўлланилаѐтган тилни тушунмаганлиги туфайли унинг олдига қўйилган 
вазифаларни бажармаган. Бунинг оқибатида унча катта бўлмаган тадқиқот 
материали 46 марта ўқиб берилганига қарамай, есда олиб қолинмаган. 
Тажрибанинг кейинги босқичида вазифа текширилувчига тушунтириб 
берилгандан сўнг у материал билан олти марта ўиб, танишиб, уни такрорлаб, 
қисмга ажратиб есга қайта туширишга эришган. 
Хотиранинг ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз турлари хотира тараққиѐтининг 
иккита кетма-кет босқичларини ташкил этади. Ихтиѐрсиз хотиранинг 
турмушда ва фаолиятда катта ўрин эгаллашини ҳар ким ўз шахсий 
тажрибасидан билади. Ихтиѐрсиз хотиранинг муҳим хусусиятларидан бири 
маълум мақсадсиз ақлий, асабий, иродавий зўр беришсиз ҳаѐтий аҳамиятга эга 
бўлган кенг кўламдаги маълумот, хабар, ахборот, таъсуротларнинг кўпчилик 
қисмини акс эттириш дир. Шунга қарамасдан инсон фаолиятининг турли 
жабҳаларида ўз хотирасини бошқариш зарурати туғилиб қолиши мумкин. 
Худди мана шундай шароитлар, ҳолатлар, вазиятларда есда сақлаш, есга 
тушириш ѐки еслаш имкониятини яратадиган хотиранинг мазкур тури катта 
аҳамиятга эгалиги шубҳасиз. 
Сўнгги пайтларда рус ва хориж психологиясида хотира борасидаги 
тадқиқотчиларнинг эътиборини есда олиб қолишнинг дастлабки, бошланғич 
дақиқаларида вужудга келадиган ҳолатлар, жумладан ташқи таассурот 
изларининг мустаҳкамланишигача бўлган жараѐнлар, ҳолатлар, механизмлар
шунингдек, уларнинг мустаҳкамланиш муддатларини ҳам ўзига жалб қилиб 
келмоқда. 


183 
Масалан, бирор материал хотирада мустаҳкам жой олиш учун уни 
субъект томонидан тегишли равишда қайта ишлаб чиқиш зарур ва материални 
бундай ишлаб чиқиш учун маълум даражада муддат талаб этиш табиийдир. Ана 
шу муддат хотирада қайта тикланилаѐтган изларни мустаҳкамлаш деб қабул 
қилинган. Мазкур жараѐн инсон томонидан яқиндагина бўлиб ўтган 
ҳодисаларнинг акс садоси сифатида кечирилади ва такомиллашади. Инсон 
муайян дақиқаларда, лаҳзаларда, айни пайтда бевосита идрок қилинаѐтган 
нарсаларни гўѐ кўришда, ешитишда давом етаѐтгандек туюлади. Ушбу жараѐн 
келиб чиқиши жиҳатидан беқарор, ҳатто ўзгарувчан, лекин улар шу қадар 
махсус тажриба орттириш механизмларининг фаолиятида муҳим аҳамият касб 
этади. Шу боисдан уларнинг роли шу қадар аҳамиятли-ки, бу жараѐнларда есда 
олиб қолиш, есда сақлаш, ахборотлар, малумотлар, хабарларни қайта есга 
туширишнинг алоҳида тури сифатида қаралади. Ушбу жараѐн одатда 
психология фанида қисқа муддатли хотира деб аталади. 
Жуда кўп қайтаришлар ва қайта тиклашлар натижасида материални узоқ 
муддат давомида есда сақланиб қолиши характерли бўлган узоқ муддатли 
хотирадан фарқ қилган ҳолда, қисқа муддатли хотира бир марта ҳамда жуда 
қисқа вақт оралиқида идрок қилиш ва шу ондаѐқ қайта тиклашдан сўнг қисқа 
муддатли есда олиб қолиш билан характерланади. 
Ҳозир илмий адабиѐтларда қисқа муддатли хотирани қуйидаги атамалар 
билан номлаш учрайди: "бир лаҳзалик", "дастлабки", "қисқа муддатли" ва 
бошқалар. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling