Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


 Руҳий фаолиятнинг давомийлигига кўра


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

3. Руҳий фаолиятнинг давомийлигига кўра: 
а) қисқа муддатли хотира; 
б) узоқ муддатли хотира; 
в) оператив (тезкор) хотира. 
4. Руҳий фаолият қўзқатувчисининг сифатига кўра: 
а) мусиқий;
б) ешитиш хотираси; 
5. Руҳий фаолиятнинг инсон йўналишига қараб: 
а) феноменал; 
б) касбий. 
Келтирилган хотира турларини умумий тарзда қуйидагича ифодалаш 
мумкин: 
 
 
 
Psixik aktivlik faoliyatiga 
ko'ra 
Materialning 
davomiyligiga ko'ra 
Harakat 
Qisqa muddatli 
Xotira turlari 


178 
 
Ҳаракат хотираси - инсон фаолиятининг ҳар бир турида руҳий 
фаолликнинг у ѐки бу кўринишларини устунлик қилишида кузатилади. 
Масалан, ҳаракат, ҳиссиѐт, идрок, ақл-заковат каби руҳий фаолиятнинг 
кўринишлари мавжуддир. Ана шу руҳий фаоллик турларининг ҳар бири 
тегишли ҳаракатларда ва уларнинг маҳсулотларида ўз ифодасини топиб 
ҳаракатларда,ҳиссий кечинмаларда, туйғуларда, образларда, тимсолларда, фикр 
ва мулоҳазаларда акс этади. 
Турли ҳаракатлар ва уларнинг бажарилиши тартиби, тезлиги, суръати, 
изчиллиги ва бошқаларни есда қолдириш, мустаҳамлаш, есга туширишдан 
иборат хотира тури ҳаракат хотираси деб аталади. 
Хотиранинг бош қа турларига қараганда, ҳаракат хотираси баъзи 
одамларда аниқ равшан устунлик қилиши учраб туради. Психология фанида 
классик мисолга айланиб қолган ушбу ҳолатни келтириб ўтиш мақсадга 
мувофиқдир: бир мусиқа ишқибози мусиқаларни хотирасида мутлақо қайта 
тиклай олмас экан, лекин у яқиндагина ешитган операни фақат пантомимика 
тарзидагина қайта тиклаш имкониятига эга бўлган. Турмушда шундай одамлар 
учрайдики, улар ўзларида ҳаракат хотирасининг борлигини умуман 
пайқамайдилар. Мазкур хотира турининг ғоят аҳамияти шундан иборатки, у 
юриш, ѐзиш, ифодали ҳаракат малакалари билан бир қаторда ҳар хил амалий 
меҳнат малакаларини таркиб топтиришнинг асосини ташкил қилади. Агар 
инсонда ҳаракат хотираси бўлмаганда еди, ўзини ҳар гал "бошдан бошлаб" 
ўрганар еди. Фигурали учиш, лангар билан сакраш, гимнастика, чопиш, хатти-
ҳаракатлар, бадиий гимнастика билан шуғулланиш ҳаракат хотирасини тақозо 
этади. Жисмоний чаққонлик, меҳнат маҳорати, "олтин қўллар", зийрак кўзлар, 
егилувчанлик ва кузатувчанликка эга бўлиш юксак, барқарор ҳаракат хотираси 
мавжудлигининг аломати бўлиб ҳисобланади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling