Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Хотира турлари 
Хотира инсоннинг ҳолати ва фаолиятининг барча соҳаларида қатнашиши 
туфайли унинг намоѐн бўлиш шакллари, ҳолатлари, шарт-шароитлари


177 
омиллари ҳам хилма-хил кўринишга эгадирлар. Одатда хотирани муайян 
турларга ажратишда енг муҳим асос қилиб унинг тавсифномаси сифатида есда 
олиб қолиш, есда сақлаш, есга тушириш, унутиш сингари жараѐнларни амалга 
оширувчи фаолиятининг хусусиятларига боғлиқлиги олинади. Шу ўринда 
таъкидлаш жоизки, айрим дарсликларда хотира турлари турлича классификасия 
қилинади. Жумладан, А.В.Петровский таҳрири остида чиққан "Умумий 
психология" дарслигида қуйидаги классификасия учрайди: 
Фаолиятда кўпроқ сезилиб турадиган психик фаолликнинг 
хусусиятига қараб: ҳаракат, емосионал, образли ва сўз мантиқ хотира. 
Фаолиятнинг мақсадларига кўра: ихтиѐрсиз ва ихтиѐрий хотира. 
Материални қанча вақт есда олиб қолиш ва есда сақлаш муддатига 
кўра: қисқа муддатли, узоқ муддатли ва оператив хотира. 
М.Г.Давлетшин таҳрири остида чиққан "Умумий психология" ўқув 
қўлланмасида қуйидаги хотира классификасияси қайд қилинади: 
Психик фаоллигига кўра: ихтиѐрий ва ихтиѐрсиз хотира. 
Фаолият мақсадига кўра: ҳаракат, емосионал, образ ва сўз-мантиқ 
хотираси. 
Муддатига кўра: узоқ муддатли, қисқа муддатли ва оператив 
хотира. 
Е.Ғ.Ғозиев таҳрири остида чиққан "Умумий психология" ўқув 
қўлланмасида хотира турлари қуйидагича классификасия қилинган. 
1. Руҳий фаолиятнинг фаоллигига кўра:
а) ҳаракат ѐки мотор ҳаракат хотираси; 
б) образли хотира; 
в) ҳис-туйғу ѐки ҳиссиѐт хотираси; 
г) сўз-мантиқ хотира. 
2. Руҳий фаолиятнинг мақсадига биноан
а) ихтиѐрсиз; 
б) ихтиѐрий; 
в) механик. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling