Беихтиѐр есда қолдиришда қизиқиш катта рол ўйнайди. Бизнинг
олдинги тажрибамиз билан боғлиқ нарса ва ҳодисалар беихтиѐр осон есда
қолади. Биз баъзи бир фактларни билсак, улар ҳақида тушунчага эга бўлса, шу
фактларга тегишли бўлган ҳамма нарсалар осон есда қолади.
Ихтиѐрсиз есда қолдириш инсон ҳаѐтида катта аҳамиятга эга бўлиб,
ундан ортиқча ҳаракат талаб қилмаган ҳолда ҳаѐтий тажрибаларни
кенгайтиради ва бойитади. Бироқ ихтиѐрсиз есда қолдириш тез бўлса ҳам
кўпинча ноаниқ бўлади, бундай есда олиб қолинган нарса ва ҳодисалар
кейинчалик янглиш есга туширилади.
Ихтиѐрий есда қолдириш кўзда тутилган мақсадга мувофиқ танланган
материални есда қолдиришдир. Киши ихтиѐрий есда қолдириш учун есда
сақлашнинг махсус усулларини сақлаган ҳолда материални пухта есда
қолдириш учун ўзининг керакли кучини сарф қилади. Аммо механик есда
сақланишни маъноли есда сақлаш билан қўлланилиши фойдалидир.
Психология фанида есда олиб қолишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
o
Маълумот, хабар, таассурот, ахборот ва материалларни ешитиш орқали
идрок қилиш ҳамда есда олиб қолиш.
o
Эгаллаш ѐки ўзлаштириш зарур бўлган материалларни кўриб идрок
қилиш ѐрдамида есда олиб қолиш.
o
Материалларни ҳаракат ѐрдамида ва ешитиш орқали идрок қилиш ҳамда
есда олиб қолиш.
o
Аралаш ҳолатда есда олиб қолиш, ешитиш, кўриш, ҳаракат кабилар
орқали идрок қилиш ва есда олиб қолиш ѐки бир нечта таъсир этувчилар
ѐрдамида акс эттириш .
Мана шу йўллар орқали ешитиш, кўриш, ешитиш ҳаракат,
комбиноторлаштирилган (аралаш) турлари ѐрдамида хотиранинг қайси тури
устунроқ ѐки қайси бири бўш эканлигини аниқлаш мумкин.
Есда олиб қолишда ассосиасияларнинг аҳамияти муҳимдир. Бунинг учун
есда олиб қолиш жараѐнининг боғланишлари пайдо бўлиш суръатини аниқлаш
мақсадида улар хусусиятларига биноан қуйидаги:
Сабаб оқибат боғланиш.
Бўлак ва яхлит муносабати.
Қарама-қаршилик муносабати.
Инкор этиш ҳолати.
Адекват ѐки аниқлик турларга ажратилади.
Есда олиб қолиш инсон фаолиятининг хусусиятига бевосита боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |