Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интеллектуал ҳиссиѐтлар
Естетик ҳислар ҳам юксак аҳлоқий ҳислардан
ҳисобланади. Естетик ҳис деганда биз гўзалликни идрок қилиш, гўзалликдан завқланиш ва гўзаллик яратишга интилишни тушунамиз. Естетик ҳиссиѐт ҳамма одамларга хос бўлган ҳиссиѐтдир. Атрофдаги табиат манзаралари естетик ҳиссиѐтларимизнинг биринчи манбаи ҳисобланади. Масалан, баҳор фаслидаги тоғ манзаралари яйловларда қўй ва қўзичоқларнинг ўтлаб юришлари, баланд қорли қояларни узоқлардан мағрур туришлари одамда естетик лаззатланиш ҳиссини туғдиради ѐки худди денгиздек кўз илғамайдиган кўм-кўк пахтазорлар узоқларда чиройли бўлиб кўриниб турган дала тепаликлари одамда қандайдир кўтаринки руҳ туғдиради. Одамлар ҳаѐтнинг турли фактларига ва уларнинг санъатини акс эттириш ига қандайдир гўзаллик ѐки хунуклик фожиали ѐки кулгули, олийжаноблик ва разиллик, нозик ѐки дағал ҳодисалар сифатида муносабатда бўладилар. Бу ҳислар тегишли баҳоларда естетик дидларда намоѐн бўлади ва ўзига хос бадиий лаззатланиш ҳолатида кечирилади. Естетик ҳиссиѐтларнинг манбалари жуда кўп ва хилма-хилдир. Масалан, табиат манзараларидан лаззатланишдан ташқари тасвирий санъат асарлари, бадиий-адабий асарлар, музика ва хайкалтарошлик, архитектура ва меъморчилик ишлари ҳам одамда естетик ҳисни туғдиради. Бундан ташқари одамларнинг ўзаро бир-бирлари билан бўлган муносабат ва муомалалари ҳам естетик ҳиссиѐтларнинг манбалари бўла олади. Одамнинг кийиниши, уйининг тутиши, қандай жиҳозланиш, бошқалар билан муомаласи ҳам естетик ҳисларимизнинг манбаи бўла олади. Масалан, дағал гаплашадиган кишидан одам нафратланади, аксинча муомалали, гапни ўринли ва маданиятли қилиб гапирадиган кишидан одам завқланади. Шундай одамларга тақлид қилгиси келади. Умуман одамнинг естетик ҳиссиѐтлари кўп манбаларга эга бўлган мураккаб ҳиссиѐтлардандир. Интеллектуал ҳиссиѐтлар ҳам ўз моҳияти жиҳатидан аҳлоқий ҳиссиѐтларга яқин бўлган ҳиссиѐтлардир. Интеллектуал ҳиссиѐтлар одамнинг билиш жараѐни билан боғлиқ бўлган ҳиссиѐтлар бўлиб, бирор нарсадан ҳайрон қолиш, ҳайратда қолиш, шубҳаланиш каби ҳолатларда ифодаланади. Интеллектуал ҳиссиѐтларга даставвал ажабланишни киритиш мумкин. Ажабланиш инсон билиш фаолиятининг ажралмас томонидир. Ажабланган ва қандайдир тушуниб бўлмайдиган, ҳайратда қолдирадиган емоцияларга берилиб 254 қолган одам ўзининг билиш эҳтиѐжларини қондиришга интилади. Ҳақиқатни излаш шубҳаланиш ҳисси билан бир вақтда амалга ошириш мумкин. Бу ҳис одам фаол билиш фаолияти орқали ҳосил қилган ғоя ҳамда еътиқодларни ҳаѐтга тадбиқ қилиш учун бўлган курашнинг қийин дақиқаларида унга мадад бўлади. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling