Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Емоционал стресс-таъқиқ қилиш, фалокат, ҳаѐтий ўзгаришлар (оилавий 
можаролар, тўсатдан ишдан бўшатиш яқин кишисини йўқотиш, узоқ муддатли 
севгидан қутила олмаслик сабабли, хавф остида қолганда, атрофдагилар 
томонидан нотўғри муносабат қилинганда ва ҳоказоларда) кўринади.
Олимлар ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, фалокат, ҳаѐтий 
ўзгаришлар, кундалик ташвишлар кўпроқ стресслар ҳисобланади.
Фалокат - бу нотинчлик, уруш, йер қимирлаш, сув тошқинлари, 
автоҳалокатлар ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммаси инсон руҳий ҳолатига жуда катта 
салбий таъсир кўрсатади. Олимлар шуни таъкидлашадики, қаттиқ йер 
қимирлаши, сув тошқинлари, ѐнғин бўлиши каби фалокатларнинг инсон 
руҳиятига катта таъсир кўрсатиши натижасида хавотирланиш даражаси юқори 
бўлиши кузатилади.
Ҳаѐтий ўзгаришлар - бу инсонни ҳаѐтида юз берадиган воқеа ва 
ҳодисалардир. Масалан, яқин кишисининг ҳалок бўлиши, кутилмаганда иш 
ўрнини йўқотиши, ажралишлар ва ҳоказо. Агарда инсон бир қанча инҳирозли 
вазиятни бошидан ўтказса, қаттиқ касалланиши ва ҳаттоки ўлимга ҳам олиб 
келиши мумкин. 
Кундалик ташвишлар - бу иш жойларида содир бўладиган 
қийинчиликлар, 
ўқиш 
жойларидаги 
ўқувчиларнинг 
ўқувчиларга, 
ўқитувчиларнинг 
ўқитувчиларга 
нотўғри 
муносабатда 
бўлишлари, 
имтиҳонларни муваффақияциз якунланиши ва ҳоказоларда намоѐн бўлади. 
Кундалик ташвишлар майда стрессларни келиб чиқишига сабаб бўлиши 
мумкин, майда стресслар тўпланиб бориб инсон соғлиқига таъсир кўрсатади. 
Жумладан, қон босимининг ошиши, юрак фаолиятининг бузилиши ва
бошқаларда кузатилиши мумкин. Доимий юз бериб турадиган кундалик 
ташвишлар, ақлий, жисмоний, емосионал ва руҳий зўриқишга олиб келиши 
мумкин
Стресс айрим одамларда йенгил кечади, айрим одамларда жиддийроқ, 
қийинроқ ўтади. Бунга асосий сабаб қуйидагилар деб белгиланади: унинг ҳосил 
бўлиши стрессли вазиятга қай даражада муносабатда бўлишимизга ва бу 
ҳолатни баҳолашимизга ва у билан курашишимизга боғлиқдир. Масалан, 
оптимист одамлар стресс ҳолатини тақдирнинг бир синови деб қабул қилса, 
пессимист одамлар унинг ҳаѐтига хавф-хатар туғилди, деб қабул қилар эканлар. 


250 
Пессимистларда хавотирланиш даражаси юқори бўлади ва улар вақтида 
овқатланмасалар ҳам стресс ҳолатига тушиб қолаверадилар. Психологлар 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling