Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчидан
Биринчидан, емоциялар нафас олиш аъзоларининг ишларида ўзгариш
ясайди. Масалан, ѐқимли ҳис-туйғулар ишга тушганда нафас олишнинг тезлиги ва ампилитудаси ортади, ѐқимсиз ҳис-туйғулар устун келганда камаяди, қўзғалган вақтида нафас ҳаракатлари тезлашади ҳамда чуқурлашади, зўр бериш вақтида-секинлашади ва юзакилашади, ҳаяжон вақтида тезлашади, ҳамда кучсизлашади, кутилмаган ҳолатда, ҳайрон қолишда зудлик билан тезлашади, қўрқувда секинлашади ва ҳоказолар. Турли емоционал ҳолатларда нафас олишнинг ўзгариши а) хурсандликда нафас олиш бир минутига 17 марта; б) фаол хафаликда 9 марта; в) қўрқишда 64 марта; д) жаҳл чиққанда 40 марта. Иккинчидан, емоция имо - ишораларда, мимикада, яъни кишининг юзида бўладиган ҳаракатларда ҳамда бутун баданнинг маънодор ҳаракатларида кўринади. Учинчидан, гуморал ҳаракатлардаги, яъни организмнинг қон таркибидаги ва бошқа суюқликлардаги кимѐвий ўзгаришларни ва шунинг билан бирга модда алмашишида бўладиган янада чуқур ўзгаришларни ўз таркибига олади. Демак, емоцияларнинг ташқи ифодасига мимика, имо-ишора, афт-башара ва қад-қоматнинг ўзгаришлари, айрим ташқи секресия безларининг фаолияти ѐш, сўлак, тер ажралиши ҳамда айрим ҳаракатларнинг хусусиятларидаги ўзгаришлар, яъни уларнинг тезлиги, кучи, координасияси ва ҳоказолар киради. Емоцияларнинг енг аниқ ва яққол кўринишларидан бири кулги билан йиғидир. 246 Л.Н.Толстой ўз асарларида одамнинг руҳий ҳолатини ифодаловчи нигоҳларнинг 85 хилини ва кулишнинг 97 хилини тасвир етган. "Ҳар хил сабаб билан йиғлаган пайтда одамнинг боши ва оғзи ҳар хил қиѐфада ўзгаради" - деган еди. Леанардо да-Винчи. Рус психологи П.М.Якобсон томонидан ишланган расмлардан кўриниб турибдики, одамнинг афтидаги қиѐфа асосан лаблар, қош ва кўз ўзгаришларининг бир-бирига нисбатан турлича ҳолатга, шунингдек, кўзнинг қанчалик чақнаб туришига боғлиқдир. Кўзнинг қанчалик чақнаши кўз ѐшининг миқдори, кўз шиллиқ пардасидаги томирларнинг катталашуви билан белгиланади. Масканинг тагида кўриниб турган кўз ўзининг ифодасини йўқотган бўлади. Кўз, лаб, қовоқ, қошнинг ҳар хил ҳолати, хатто одам чеҳрасини ҳам турли қиѐфага киритади. Одам ҳиссиѐтларини билдиришнинг енг нозиги ва енг кучлиси санъат, хусусан, музика билан лирик шеърлардир, уларни том маънода ҳиссиѐтнинг тили дейиш мумкин. Одам ўзини ва гавда ҳаракатларини, шунингдек товушни атайлаб чиройли қилиб кўрсатиши мумкин. У гарчи "муайян ҳиссиѐтларни ўзи кечирмаѐтган бўлса ҳам ўша ҳиссиѐтларни ифодалайдиган ҳаракатлар қила олади. Ҳар бир киши ҳам ўз ҳиссиѐтларининг ташқи ифодаларини маълум даражада ўзгартириши мумкин. Одамларни кундалик муомалаларида баданнинг хилма-хил ифодали харакатлари, имо-ишоралар хусусан, кўз билан қилинадиган имо-ишоралар, товушнинг оҳанги, ғамгинлиги муҳим аҳамиятга эга. Шунчаки бир хўмрайиш, салгина жилмайиб кулиш, йелка қисиш каби ифодали ҳаракатлар кишининг мақсадини англатади. Кайфият тушунчасига психологик манбаларда турли нуқтаи назардан ѐндашилган тақдирда ҳам мазмунан улар бир хилликни англатади. Жумладан Қ.Турғунов луғатида шахснинг кучсиз ѐки ўртача кучга эга бўлган нисбатан барқарор умумий емосионал ҳолати, А.В.Петровскийнинг "Умумий психология" дарслигида кайфиятлар анча вақт давомида кишининг бутун хатти-ҳаракатига тус бериб турадиган умумий ҳиссий ҳолатини ифода этади, деб таъкидланади. Профессор Е.Ғ.Ғозиев фикрича, кайфият шахснинг руҳий жараѐнларига муайян вақт давомида тус бериб турувчи емосионал ҳолатдир. Кайфият, яъни одамнинг хурсанд ѐки ғамгин кайфияти ҳеч вақт сабабсиз майдонга келмайди. Одам бажараѐтган бирор ишнинг маваффақиятли тугаши ѐки имтиҳондан яхши ўтиш- яхши тетик кайфиятни юзага келтиради. Қилаѐтган ишингизни олдинга юрмаслиги ѐки ишга берилган ѐмон баҳо одамда маъюслик, кучига ишонмаслик кайфиятини туғдиради. Кайфиятнинг хуш ѐки нохуш бўлиши, биринчи навбатда одамнинг сиҳат- саломатлиги билан ҳам боғлиқдир. Масалан, ичимиз қаттиқ оғриб турган вақтда кайфият чоқ бўлмайди. Одатда одамда кайфиятнинг у ѐки бу тури, яъни хушчақчақлик хурсандлик ѐки ғамгинлик, маъюслик, тушкунлик устун бўлиши мумкин. Ана шунга қараб одамлар хушчақчақ, ғамгин, серташвиш деб турли гуруҳларга бўлинадилар. Лекин шуни айтиш керакки, одам ўз кайфиятининг қули бўлиб, қолмай, уни бошқара билиши керак. Ўз кайфиятини идора қила биладиган 247 одамларнинг ҳар доим руҳи тетик, кайфияти чоғ ва ишида унум бўлади. Кайфиятни идора қила олмайдиган одамлар билан яшаш жуда қийин бўлади. Бундай одамлар арзимаган нарсадан кайфиятини бузиб, тўмсайиб юрадиган ѐки аразлаб ѐтадиган одамлар бўлади. Бундай одамларни одатда "сиркаси сув кўтармайдиган" ѐки "жаҳли бурнини учида турадиган" одамлар дейишади. Агар одам ҳар доим ўйлаб, ақл билан иш туца, кайфиятини бўлган бўлмаган нарсаларга бузавермайди. Инсон кайфиятини пайдо бўлишига ва ўзгаришига таъсир қилувчи қуйидаги иккита омилларни таҳлил қилиш лозим: Улардан биттаси объектив ва субъектив хусусиятли вазиятдир: а) табиий омилларга тааллуқли бўлган вазият (ҳавонинг совуқлиги ѐки иссиқлиги); б) шахслараро муносабатнинг ноқулайлиги ва бошқалар. Иккинчисини бир манба сифатида талқин қилиш мумкин, бу-субъектив, шарт-шароитлардир. Масалан, меҳнат ва ўқиш фаолиятига керакли воситаларнинг мавжудлиги. Ичкиккинчи субъектив муносабатлар, илиқ психологик муҳит, мулоқатмандлик мароми, рағбатлантириш, мулоқот ўрнатиш услуби, шахсиятига тегмаслик, тенг ҳуқуқлилик, шахснинг психологик хусусиятларини ҳисобга олиш ва ҳокозо. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling