Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet327/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   323   324   325   326   327   328   329   330   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Iqtidor 
Geniallik 
Ijtimoiy 
sharoit 


336 
Ҳар қандай лаѐқат қобилият даражасига кўтарилиши учун енг мураккаб 
йўлни босиб ўтиши керак бўлади. қобилиятлар илк даврларданоқ ривожлана 
бошлаб, бир неча босқичда амалга ошади.
Қобилиятларнинг ривожланиши ва шаклланиши биринчидан, маълум бир 
фаолиятга мойиллик ѐки интилиш борлигига ва фаолият натижаларининг 
шароитга қараб тегишли табиий зеҳн, нишоналарни аниқлаш йўли билан, 
иккинчидан мутахассис (музикант, артист, рассом ва ҳоказо) раҳбарлигида 
тизимли фаолиятга жалб этиш орқали шахснинг табиий хусусиятларини 
чиниқтириш ва ривожлантириш йўли, билан учинчидан, умумлашган ақлий 
операсияларни шакллантириш йўли билан бориши керакки, бу операсиялар 
умумий ва махсус ахборотни йенгил ва самарали ўзлаштиришни, танлаган 
фаолият бўйича кўникма ва малакаларни ҳосил қилишни таъминласин. 
Тўртинчидан, 
ўқувчининг 
махсус 
қобилиятини 
камол 
топтиришни 
жадаллаштиришни таъминловчи шахсни ҳар томонлама ривожлантириш йўли 
билан. Бешинчидан, шахснинг фаоллик аломатларини тарбиялаш йўли билан 
бориш керакки?, бу аломатлари даставвал меҳнацеварлик, мустақиллик, 
ташаббускорлик, пухталик, қатъиятлик, синчковлик ва танқидийликдан иборат. 
Буларсиз индивиднинг потенсиал имкониятлари ва қобилияти фаолиятда 
максимал равишда ривожлана олмайди. Олтинчидан, мактаб ўқувчиларига 
нисбатан индивидуал муносабатда бўлишни умумий талаблар билан тўғри 
қўшиб олиб боришдир. қобилиятнинг муайян изчилликда намоѐн бўлиши ва 
ривожланишини ҳаѐт тажрибаси кўрсатиб турибди.


337 
Қобилият турли ривожланиш даражасига эга бўлиши мумкин. Илмий 
абстраксиялаш қобилиятнинг икки даражасини фарқлаш имконини беради; 
репродуктив ва ижодий акс эттириш даражалари. ўз қобилиятини 
ривожлантиришнинг биринчи даражасидаги киши билимларни жуда моҳирлик 
билан ўзлаштиради. Фаолиятни ўрганиб олади ва уни бирор намуна орқали 
амалга оширади. Иккинчи даражада турган киши эса янгилик яратишга 
қодирдир. Бу даражаларни текширишга метафизик муносабатда бўлиш 
ярамайди албатта, биринчидан ҳар қандай репродуктив акс эттириш , фаолият 
ижодий фаолият елементларини ижодий акс эттириш фаолияти эса 
репродуктив фаолият елементларини, ўз ичига қамраб олади, бусиз уларни 
тасаввур қилиб бўлмайди. Иккинчидан, юқорида айтилган даражалар ҳам 
қандайдир ўзгармас ва қотиб қолган нарсалар эмас. Киши билимларни 
ўзлаштириб, кўникма ҳосил қилиш жараѐнида фаолият бир даражадан иккинчи 
даражага ўтиб туради. қобилиятнинг табиий манбаи ҳам мавжуд бўлиб ва у 
табиий зеҳн деб юритилади.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   323   324   325   326   327   328   329   330   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling