Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet325/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

2. "Фикрловчи тип" учун мавҳумларнинг, мантиқий тизимларнинг
назарий 
мулоҳазаларнинг, 
методологик 
муаммоларнинг 
устунлиги 
мувофиқдир. 
Бадиий типнинг мавжудлиги ақлий фаолиятнинг заифлиги ѐки ақлнинг 
йенгилмаслигини билдирмайди, лекин бу ўринда гап психика образли 
жабҳаларини фикрловчи томонлари устидан нисбатан устуворлиги ҳақида 
беради. Бироқ шуни таъкидлаш жоизки, шахснинг иккинчи сигналлар 
тизимидан устунлик қилади ва бу устуворлик мутлоқлик хусусиятига эгадир. 
Маълумки, инсонларнинг ҳаѐт ва фаолиятларида тил билан тафаккурнинг ўрни 
ҳал қилувчи аҳамият касб этади, шахс томонидан борлиқнинг акс эттириш
жараѐни сўзлар, фикрлов воситасида рўѐбга чиқарилади.
Қобилиятларнинг табиий асослари 
Одатда қобилиятлар инсонга шахснинг барча индивидуал психологик 
хусусиятлари каби табиат томонидан туғма равишда тайѐр ҳолда берилмайди. 
Балки ҳаѐт давомида ва фаолият жараѐнида шаклланади. Илмий психология 
қобилиятларнинг туғмалиги назариясини инкор етиб шахс қобилиятларининг 
номаълум табиий омиллар томонидан азалий белгиланиши тўғрисидаги 
тасаввурларга қарши зарба беради.
Қобилиятнинг туғмалигини инкор қилиш абсолют табиатга эга эмас. 
Психологияда қобилиятнинг туғма эканлигини тан олинмас экан, бу билан 
миянинг тузилиши билан боғлиқ бўлган дифференсиал хусусиятларнинг 
туғмалигини инкор қилмайди. Қобилият тараққиѐтининг дастлабки табиий 
шарти сифатида намоѐн бўладиган мия тузилишининг сезги аъзоларига ва 
функсионал хусусиятларига лаѐқат деб аталади. Лаѐқат кўп қирралидир. Шахс 
томонидан қўйилган талабларнинг табиатига боғлиқ равишда айнан бир хил 
лаѐқатлар асосида ҳар хил қобилиятлар ривожланиши мумкин.


333 
Ф.А.Галлнинг фикрича, одамнинг ҳамма қобилиятлари "ақл" ва 
"қобилият" сифатлари мия ярим шарларида ўзининг махсус қатъий 
марказларига эга, яъни бу сифатларнинг тараққиѐт даражаси мия тегишли 
қисмларининг миқдорига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Шунинг учун одамнинг 
калла суягига бир қараш ѐки бошидаги дўмбоқчаларни шунчаки пайпаслаб 
кўриш орқали гўѐ одамнинг қобилиятларини аниқласа бўлади. Лаѐқатнинг мия 
миқдори, массаси ва оғирлигига боғлиқлиги ҳақидаги фараз ҳам бекор 
қилинган. Катта ѐшдаги одам миясининг ўртача оғирлиги 1400 граммга яқин 
бўлади. У.С. Тургенев миясининг оғирлиги 2001 грамм, Д.Г Байронники 1800 
граммни, машҳур химик Ю.Либихники 1360 граммни, ѐзувчи Афрансники 1017 
грамни ташкил қилган. Енг катта мия ақлий жиҳатдан нуқсони бор одамга 
тааллуқли эканлиги аниқланган. 
1675 йилда Ф.Галтоннинг "Талантнинг ирсиятга боғлиқлиги қонунлари 
ва оқибатлари" деган китоби нашр этилди. Бунда муаллиф бир неча юзлаб 
машҳур кишиларнинг қариндошлик алоқаларини ўрганиб, талант ота-онадан 
ирсият йўли орқали ўтади деган хулосага келган. Бироқ Галтоннинг хулосалари 
илмий жиҳатдан асосланмаган еди. Бахлар оиласида мусиқага бўлган талант 
даставвал 1550 йилда маълум бўлган. Бу талант 1800 йилларда яшаган 
қандайдир Регина Сусанадан сўнг тамом бўлган. Умуман Бахлар оиласида 57 
дан кўп мусиқачи бўлган. Уларнинг 20 таси машҳур бўлган.
Бенд деган скрипкачилар оиласида 9 та машҳур мусиқачи бўлган. Гойдон 
оиласида 2 та машҳур мусиқачи бўлган. Кўпчилик қолларда машҳур 
одамларнинг насл-насабларини ўрганиш биологик ирсиятдан эмас, балки ҳаѐт 
шароитининг насдан наслга ўтишидан, яъни ҳобилиятлар тараққиѐтига ѐрдам 
беришдан эканлиги маълум бўлади.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган лаѐқатни миянинг 
микротузилиши ва сезги аъзолари билан боғловчи фараз маҳсулдор бўлиб 
ҳисобланади. 
Мия 
ҳужайраларини 
тадқиқ 
этиш 
истеъдодли 
нерв 
ҳужайраларининг морфологик ва функсионал хусусиятларида фарқ борлигини 
аниқлаш мумкинлиги фараз қилинади. Лаѐқатлар билан нерв жараѐнларининг 
айрим дифференсиал хусусиятлари ҳамда олий нерв фаолиятининг типлари 
ўртасида боғлиқлик мавжудлиги тўғрисида фараз ҳам ҳақиқатга яқиндир. 
Рус психологи Б.М.Теплов ва унинг шогирдлари ишларида олий нерв 
фаолияти типларининг хислатлари таъсири туфайли шахс қобилиятларининг 
тузилишида қандайдир сифат хусусиятлари пайдо бўлишини ани?лашга 
уринишган. Жумладан, нерв тизимининг алоҳида сезгирлиги маълум қобилият 
нишонаси сифатида вужудга келиши мумкин.
Қобилиятнинг табиий шарти, лаѐқати нерв тизимининг тузилиши ва 
функсияларининг ҳусусиятлари таркибида эканлиги ҳақидаги барча 
морфологик ва функсионаллик сифатлар сингари умумгенетика қонунларига 
бўйсуниш фаразининг ҳаққонийлигини далиллайди. Ф.Галтоннинг ирсият 
қонунлари тўғрисидаги ғоя қобилиятнинг табиий шартланган хусусиятлари 
тавсифини очиб бера олмайди. Чунки унда далилга муҳтож жуда кўп ўринлар 
мавжуддир. Шунинг учун қобилият табиатини биологик ирсиятдан эмас, балки 
турмуш муҳитининг наслдан наслга ўтишидан қидириш мақсадга мувофиқдир, 
агарда инсоннинг тараққиѐти ижтимоий-тарихий қонунлар билан бошқарилиши 


334 
тан олинар экан, қобилиятнинг тараққиѐти биологик ирсият қонунларга 
бўйсуниши мумкин эмас.
Юқоридаги мулоҳазаларга асосланган ҳолда хулоса қилиш мумкинки, 
қобилият ва лаѐқатлар табиий заминга боғлиқ бўлса-да, лекин улар фақат 
табиатнинг инъоми эмас, балки инсоният тарихий тараққиѐтининг бебаҳо 
мақсулидир. Худди шу боис қобилиятларнинг намоѐн бўлиши шахслар 
томонидан ижтимоий эҳтиѐжларни қондириш давомида ижтимоий шартланган 
билимлар ва кўникмаларни таркиб топтиришнинг яққол усулларига бевосита 
боғлиқдир. Шунинг учун қобилиятлар тараққиѐтининг узлуксиз таълим 
тизимига боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтиш муҳим аҳамиятга эга.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling