Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet321/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Қобилиятлар таснифи 
Психология фанида қобилиятлар қуйидагича тавсифланади: 
1.Табиий қобилиятлар одамлар ва ҳайвонлар учун хос бўлиб, идрок 
қилиш хотирада сақлаш, оддий мулоқотга кириша олиш шулар жумласидандир. 
Биологик жиҳатдан асосланган бу қобилиятлар асосини шартли рефлекслар 
ҳосил бўлиш жараѐни ташкил этади. Инсондаги ва юксак даражада 
ривожланган ҳайвонлардаги бу қобилиятлар бир-биридан фарқ қилади.
2.Махсус инсоний қобилиятлар ижтимоий-тарихий табиатга эга бўлиб, 
ижтимоий ҳаѐт ва тараққиѐтни таъминлайди. Махсус инсоний қобилиятлар ўз 
навбатида умумий ва хусусий қобилиятларга бўлинади.


329 
3.Умумий қобилиятлар инсоннинг турли фаолиятлари муваффақиятини 
таъминловчи ақлий қобилиятлар хотира ва нутқнинг ривожланганлиги, қўл 
ҳаракатларини аниқлиги ва бошқа хусусиятлардан иборат. Хусусий 
қобилиятлар алоҳида олинган бир фаолиятнинг муваффақиятини таъминлайди. 
Бу қобилиятлар алоҳида мулоқотнинг бўлинишини тақозо этади. Масалан, 
математика, техника, бадиий ижодий, спортга бўлган қобилиятлар шулар 
жумласидандир.
Айрим адабиѐтларда умумий қобилиятлар моҳияти турлича талқин 
қилинади. Жумладан, умумий қобилият деганда муваффақиятли равишда 
билим олишни таъминлайдиган шахснинг юксак интеллектуал тараққиѐти 
тушунилади. Бироқ бундай тушунча тор ва нотўғридир, чунки интеллектуал 
тараққиѐт фақат ихтиѐрий фаолият учун умуман талаб қилинади, холос. 
Умумий қобилият фаолиятнинг ҳамма турларига жумладан амалий фаолиятга 
ҳам таъсир қилади, деб ҳисобловчи психологлар
топилди. Аммо бу фикрда қарама-қаршилик мавжуд, агар умумий қобилият 
универсал аҳамиятга эга бўлган экан, унда қандайдир махсус қобилиятлар 
ҳақида гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ.
BADIIY 
TALANT 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   317   318   319   320   321   322   323   324   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling