330
Ниҳоят, шундай психологлар ҳам борки, улар фақат
махсус
қобилиятларни тан оладилар. Умумий қобилият ҳақида гапирганда ҳам махсус
қобилиятлар йиғиндиси таъсирини кўзда тутадилар. Кишининг турли-туман
фаолиятлари орасида биттаси асосий ѐки йетакчи фаолият шароитида шахснинг
махсус тараққиѐтини белгиловчи фаолият бўлиб ажралиб туради. Бу
фаолият
туғма спесифик зеҳн нишоналарига мос тушиши мумкин.
Ҳамма махсус қобилиятларни, инсон фаолиятининг асосий турларини уч
турга: фан, санъат, амалиѐтга ажратиш мумкин. Шунга биноан қобилиятни
миллий, бадиий ва амалий деб классификасиялаш мумкин. Бу турларнинг ҳар
бири ўз навбатида майда турларга бўлинади.
Илмий қобилият абстракт, евристик фикрлашнинг
юксак ривожланган
бўлишини, оғзаки мантиқий хотирани, қатъият ва сабр-тоқатни талаб қилади.
Бу қобилиятга қуйидаги майда қобилиятлар киради: физик,
математик
қобилият, химия, философия, тарих, биология фанларига нисбатан бўлган
қобилиятлар.
Бадиий қобилият сенсор образли фикрлашнинг алоҳида ривожланган
бўлимини, ўткир емосионал таъсирчанлик ва реактивликни талаб қилади. Бу
қобилиятга тасвирлаш, мусиқавий, артистик ва адабий қобилиятлар киради.
Амалий қобилият практик ақлнинг юксак даражада ривожланганлигини,
фаҳм-фаросатнинг кучлилиги, ирода ва йетук киришувчанликни ўз
ичига
олади. Амалий қобилиятга конструктив-техникавий қобилият, бошқарувчанлик
қобилияти, шу жумладан ташкилотчилик ва бошқалар киради.
Назарий ва амалий қобилиятлар ҳам инсон қобилиятларидан бўлиб,
назарий қобилиятлар мавҳум, мантиқий ҳаракатларга мойилликда намоѐн
бўлади.
Ўқув қобилиятлари билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш, шахс -
шаклланиши, педагогик таъсирлар самарадорлигини ортишида ижобий рол
ўйнайди.
Ижодий қобилиятлар моддий ва маънавий маданият асарларини яратиш,
янги ғоя, кашфиѐт ва янгиликлар йечишда намоѐн бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: