Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Қобилиятларнинг миқдор ва сифат тавсифи
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- KENGLIGI VA YUNALISHIGA KORA
- Л.С.Вигоцкий
Қобилиятларнинг миқдор ва сифат тавсифи
Психологияда қобилиятлар индивидуал психологик хусусиятлар сифатида тавсифланади ва бунинг асосида тафовутланадиган хислатлар фазилатлар ѐтади. Шунинг учун ҳар бир шахсда бир хил натижа бир хил сифат кутиш мумкин эмас, чунки инсонлар ўз қобилиятлари бўйича бир-бирларидан муайян даражада фарқ қиладилар, бинобарин улар ўртасидаги фарқлар сифат ва миқдор жиқатидан бўлиши мумкин. Қобилиятларнинг сифат тавсифи шахснинг қайси индивидуал психологик хусусиятлари фаолият муваффақиятларининг мажбурий шарти тариқасида хизмат қилишини англатади. Уларнинг миқдор тавсифи эса фаолиятга қўйиладиган талабларни шахс томонидан қай йўсинда бажариш имконияти мавжудлигини билдиради, яъни мазкур инсон бошқа одамларга қараганда KENGLIGI VA YUNALISHIGA KO'RA TALANT GENIYLIK MAXSUS UMUMIY QOBILIYAT ATROF MUHIT BILAN FAOL O'ZARO TA'SIR TA'LIM VA TARBIYA DARAJA 328 малака, билимлардан нечоғлик тез, йенгил, пухта фойдалана олишини намойиш қилади. Ўқувчининг қобилиятлари нимага намоѐн бўлишини ва бинобарин ўқувчи шахсини қандай индивидуал психологик хусусиятлари фаолиятни қай даражада бажариш қобилиятига эга эканлиги, яъни ўқувчининг бошқаларга нисбатан малака ва билимларни қанчалик тез, йенгил ва мустаҳкам эгаллаб олишини билиш педагог учун муҳимдир. Қобилият хусусиятларининг сифат томонидан қаралиши мақсадга ҳар турли йўллар билан боришга имкон берувчи "ўзгарувчан миқдор" тўплами сифатида, фаолият муваффақиятини таъминловчи инсон психологик хусусиятларининг йиғиндиси сифатида кўрилади. Бир хусусиятларни ўрнини иккинчи бир хусусиятлар билан босишнинг кенг имкониятлари мавжуд, буни одам ўзида чиндан қатъийлик билан ишлаш орқали ривожлантириши мумкин. Педагог ва психолог Сколовинский кўр-кар Олга Скороходовада фақат илмий ходимлик қобилиятини эмас, балки адабий қобилият билан, бошқариш ѐрдами билан тўлдириш хусусияти ҳар бир одам олдида касб танлаш ва уни такомиллаштиришнинг ниҳоятда кенг имкониятларини очиб беради. Қобилиятларнинг сифат жиҳатдан тавсифи одам меҳнат фаолиятининг қайси соҳасида (педагог, спорт, савдо ва бошқалар) йенгиллик билан "ўзини топа олади" ва қандай қилиб катта ютуқ ва натижаларга эриша олади деган саволга жавоб бериш имкониятини беради. Қобилиятларни миқдор тавсифи ва уларни ўлчаш муаммоси билан кўпроқ чет ел психологлари (Кеттелл, Термен, Спирмен) ва бошқалар шуғулланганлар. Улар катталарда кобилиятни ўлчаш усули сифатида ақлий истеъдод тестларидан фойдаланганлар. Боланинг ақлий истеъдод коеффисенти И Қ ақлий ѐши Боланинг ҳақиқий ѐши Бу усул одамнинг ақлий қобилиятлар эгаси эканлигини эмас, балки одамда қобилиятлар билан аралаштириб бўлмайдиган бирор бир хилдаги маълумотлар, кўникма ва малакалар борлигини намоѐн қилади. Л.С.Вигоцкий бу усулни танқид қилиб, ўзининг келажак тараққиѐт зонасини белгилаш "методи" деб аталадиган усулини таклиф қилди. Қобилиятлар одамнинг фаолиятидан ташқарида мавжуд бўлмайди. Қобилиятларнинг таркиб топиши эса таълим-тарбия жараѐнида боланинг ютуқлари тезлигида намоѐн бўлади. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling