Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

а) Деструктив низо. Унинг келиб чиқиш сабаблари қуйидагилардан 
иборат: 
 шахсий хусусиятларни бир-бирига мос келмаслиги туфайли вужудга 
келади; 
 муносабатларнинг бузилишига олиб келади; 
иштирокчилар сони ортиб боради
 қарама-қарши томонга нисбатан нэгатив баҳолар кучайиб боради; 
 низо жараѐнидаги объектнинг шахсга кўчиши осон юз беради. 
б) Продуктив низонинг келиб чиқиш сабаблари қуйидагилардан 
иборат: 
 нуқтаи - назарларнинг бир-бирига мос келмаслиги сабабли вужудга 
келади; 
 муаммони кенгроқ қарши олишга олиб келади; 
 оптимал йечимнинг топилишига ѐрдам беради; 
 шахсга кўчирилмайди. 
Мулоқот кишиларнинг бир-бирини тушуниши 
Биргаликдаги фаолиятнинг муваффақиятли рўй бериши кўп жиҳатдан 
коммуникатив жараѐн иштирокчилари бир-бирини қандай идрок етаѐтганини, 
ҳар бир иштирокчида бошқа иштирокчи ҳақида қандай тасаввурлар 
шаклланаѐтганлигига боғлиқ. Бу эса мулоқотнинг персептив томонини ўрганиш 
заруратини вужудга келтиради.
Кишиларнинг бир-бирини идрок этиш жараѐни мулоқотнинг ажралмас 
қисми бўлиб, у мулоқотнинг персептив томонини ташкил этади.
Инсоннинг инсон томонидан идрок етилиши "ижтимоий персепсия" 
дейилади. Дастлаб бу атама Дж.Брунер томонидан 1947 йил ишлатилган бўлиб, 
у персептив жараѐнларнинг ижтимоий детерминасиясини англатган. 
Кейинчалик бу атама бошқачароқ маънога эга бўлиб, у ижтимоий объектларни, 


88 
яъни одамлар ижтимоий гуруҳлар, катта ижтимоий тузилмаларни идрок этиш 
жараѐнини англата бошлаган. 
Ижтимоий персептив жараѐнларда индивид қуйидагиларни идрок 
этиши мумкин:
А. 
ўз гуруҳига муносиб индивидни; 
Б. 
бошқа гуруҳга мансуб индивидни;
C. 
ўзининг гуруҳини;
Д. 
ўзга гуруҳни.

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling