Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Оператив хотира инсон томонидан бевосита амалга оширилаѐтган фаол 
тезкор ҳаракатлар, усуллар учун хизмат қилувчи жараѐнни англатувчи мнемик 
ҳолат оператив хотира деб аталади. Ҳозирги замон психологиясида ушбу 
ҳолатни намоѐн қилиш учун қуйидаги мисол келтирилади. Математик амални 
бажаришга киришар эканмиз, биз уни муайян бўлакларга ажратиб ҳал қилишни 
мақсад қилиб қўямиз. Шу боисдан оралиқ натижаларни ѐдда сақлашга 
интиламиз, ниҳоясига яқинлашган сари айрим материаллар есдан чиқа 
бошлайди. 
Мазкур ҳолат матнни талаба ѐки ўқувчи томонидан ўқишда, уни кўчириб 
ѐзишда, ижодий фикр юритишда, ақлий фаолиятни амалга оширишда яққол 
кўзга ташланади. 
Хотира жараѐнлари 
Хотира фаолияти есда қолдиришдан бошланади. Есда қолдириш идрок 
қилинган нарса ва ҳодисаларни мия пўстида из ҳосил қилишдир. Унинг 
физиологик асоси мия пўстида муваққат нерв боғланишининг вужудга 
келишидир. Есда қолдириш ўзининг фаоллиги жиҳатидан иккига бўлинади: 
а) ихтиѐрий есда қолдириш; 
б) ихтиѐрсиз есда қолдириш. 
Ихтиѐрсиз есда қолдиришда олдиндан мақсад қуйилмайди, мавзу 
танланмайди ва ирода кучи сарфланмайди. Ўзининг гўзаллиги, ҳиссий 
таъсирчанлиги, ҳажми, ҳаракатчанлиги, тезлиги, шакли ва бошқа хоссалари 
билан фарқ қиладиган нарса ва ҳодисалар ихтиѐрсиз есда қолади. Масалан, 
тасодифий ҳодисалар, карнай-сурнай овози ихтиѐрсиз есда қолади. 


184 
Ихтиѐрий есда қолдиришда эса олдиндан мақсад қўйиб мавзу белгиланади. 
Масалан, дарс материалларини есда олиб қолиш, имтиҳонга тайѐрланиш ва 
бошқалар. Ихтиѐрий есда қолдиришда қуйидаги турли усуллардан 
фойдаланилади: 
 мақсад қўйиш, масалан, институтга кириш олдидаги мақсад; 
 ўқув материалларини тушуниб есда қолдириш;
 есда қолдиришнинг расионал усулларидан фойдаланиш, масалан, есга 
тушириш йўли билан есда қолдириш. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling