Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Есга тушириш ва унинг турлари


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Есга тушириш ва унинг турлари. 
Ўтмишда идрок қилинган нарсалар, ҳис-туйғу, фикр ва иш-
ҳаракатларнинг онгимизда қайтадан тикланиши есга тушириш дейилади. Есга 
туширишнинг нерв-физиологик асослари бош мия пўстида илгари ҳосил бўлган 
нерв боғланишларнинг қўзғалишидир. Есга туширишнинг таниш, еслаш, 
бевосита еслаш, орадан маълум вақт ўтказиб еслаш, ихтиѐрсиз ва ихтиѐрий 
турлари мавжуд. 
Таниш илгари идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни такрор идрок қилиш 
натижасида у ѐки бу ҳодисани есга туширишдир. Таниш аниқ ва ноаниқ 
бўлиши мумкин. Ноаниқ танишда биз бу нарсани нотаниш эмаслигини ҳис 
қиламиз, холос. Масалан, бир одам кўзимизга иссиқ кўринади, лекин уни 
қаерда кўрганимизни еслай олмаймиз. Тўлиқ, аниқ танишда эса идрок 
қилинаѐтган нарсанинг номи катта рол ўйнайди. Масалан, биз бир кишини 
кўриб, уни таний олмасак, унинг фамилиясини ѐки исмини
ешицак, дарров ким эканлигини биламиз. 
Еслаш нарса ва ҳодисаларни, уни айни пайтда идрок қилмай есга 
туширишдир. Масалан, бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисаларни, билиб олган 
ишларимизни бемалол есга туширишимиз мумкин. Еслаш ҳам аниқ ва ноаниқ 
бўлади. Масалан, биз шеърни ѐддан айтиб берсак ҳам уни қаерда ва қачон 
ўқиганимизни еслай олмаймиз. Есга тушириш аввал танишдан бошланади. 
Масалан, имтиҳонга кирганда билетни кўриб, унинг саволини ўқиб таниймиз. 
Демак, бунда предметнинг номи муҳим рол ўйнар экан. Бевосита есга тушириш 
материални идрок қилиш кетиданоқ есга туширишдан иборат. Масалан, 
шеърни ѐд олганимизда бир неча сатрни ўқиган китобга қарамасдан 
такрорлаймиз, яъни бевосита есга туширамиз. Бир карра кўздан кечирилган 


188 
материални бевосита есга туширилган миқдорига қараб, хотиранинг кўлами 
аниқланади. 
Материалнинг кўп қисмини бевосита есга тушира оладиган кишининг 
хотира кўлами кенг ҳисобланади. Масалан, артистларда сўз ва ибораларни есда 
тутиб қолиш хотирасининг кўлами кенг бўлади. Ҳисоб-китоб ишларини 
юритадиган ходимларда сонларни есда тушириш хотирасининг кўлами кенг 
бўлади. 
Вақт ўтказиб есга тушириш есда олиб қолинган нарсани орадан бир қанча 
вақт ўтказиб есга туширишдирки, бунда шу орада онгимизда бошқа жараѐнлар 
ўтгандек бўлади. Масалан, ѐшлигимиздаги воқеа ва ҳодисаларни шу тариқа 
еслаймиз. 
Идрок қилинган нарсалар миямизда ўрнашиб қолиши, есимизда туриши 
туфайли турли усулда есимизга тушиши мумкин. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling