Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
Есда сақлаш деганда илгари туғилган таассурот, фикр, ҳис-туйғу ва иш-
ҳаракатларнинг такрорланишига мойиллик пайдо қилиши ва мустаҳкамланиши тушунилади. Бунга сабаб асаб тизимининг егилувчанлигидир. Шунинг учун асаб тизими илгари бўлиб ўтган таассуротларни такрорлашга тайѐр туради. Фақат есга тушириш учун қулай шароит бўлсагина есга тушади. Бундай шароит бўлмаганда зарур материални ихтиѐрий еслаш жараѐни қийинлашади. Шундай қилиб, есга туширишда ана шу тариқа қийналиб қолиб, зарур бўлган нарсани шу онда есга тушира олмаймиз. Унутилган нарсаларни яна хотирада қайтадан тикланиши реминиссенсия ҳодисаси (хира есга келтириш) дейилади. Бу ҳодисанинг сабаби шуки, узоқ вақт бир иш билан машғул бўлганда мия чарчаши юз беради. Чарчаш ҳаддан ташқари ошиши натижасида нерв хужайраларида тормозланиш юз беради. Материални есда қолдирилгандан кейин 12 соат ичида есга туширилса, материалнинг кўп қисми унутилади. Материални ўқиб ўрганиб олингандан кейиноқ уни яхши хотирлай олмай, аммо орадан бир неча вақт ўтгандан кейин уни тўла хотирлай олишликнинг сабаби материални ўқиб, ўрганиб олишда рўй берадиган чарчашдир. Материални еслаш учун бўлган кучли хоҳиш натижасида тормозланиш юзага келади, бу эса материални қайта есга туширишдаги қийинчиликни кучайтириб юбориши мумкин. Вақт ўтиши билан ишга чалқиб кетган инсонларда тормозланиш тарқаб кетади. Шунда есга тушириш лозим бўлган нарса хотирага киради. Материални мустаҳкамлашга бўлган қизиқишнинг бўлиши материални узоқроқ есда сақлашга олиб келади. Унутиш вақтга боғлиқ бўлади. Бу Г.Еббингауз томонидан аниқланган бўлиб, унутиш материални ѐд олингандан кейин дарҳол айниқса тез рўй беради, ундан кейин эса унутиш анча секинлашади. Г.Еббингауз унутишнинг вақтга боғлиқлигини тажриба орқали аниқлаган. Тўпланган натижаларнинг кўрсатишича, материални ѐд олгандан сўнг унутиш суръати тез кейинчалик эса у бирмунча секинлашади. Бу қонуният маъносиз айрим бўғинларни унутиш устида олиб борилган ишларида тасдиқланган. Тажрибаларнинг кўрсатишига қараганда, ўрганилган нарсалар бир соатдан кейин унутилади. Материални ўзлаштириш жараѐни мабойнида хотирлаш натижасида унутиш секинлашиб боради. Муваққат асаб боғланишлари 189 сусайиши натижасида қачонлардир содир бўлган нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро алоқалари хотирада аста-секин йўқолиб боради. Вақтнинг ўтиши билан бирмунча унутилиб кетилаѐтган вақтли боғланишларни, яъни ассосиасияларни қайтадан тиклаш жараѐни куч-қувват, хатти-ҳаракатларни талаб қилади. Г.Еббингаузнинг издошлари ва шогирдлари томонидан ўтказилган жуда кўп тадқиқотларнинг кўрсатишича, унутиш суръати материалнинг маъноли ѐки маъносизлигига, унинг қанчалик англанилганлигига боғлиқдир. Материал қанчалик мазмундор англанилган тушуниб олинган бўлса, у ҳолда унутиш ҳам шунчалик секин кечади. Лекин маъноли материалга нисбатан ҳам унутиш аввал тез суръатда бўлиб, кейинчалик эса у секинлашади. Бирон-бир материални ўзлаштириш ѐки есда олиб қолиш инсоннинг эҳтиѐжлари, қизиқиши, фаолиятнинг мақсади билан боғлиқ бўлса, бу материал секин унутилади. Унутишнинг тезлиги есда олиб қолинган материалнинг мустаҳкамлигига тескари пропорсионал хусусият касб этади. Демак, есда олиб қолишнинг мустаҳкамлигига ўзлаштирилаѐтган материалнинг маънога эга ѐки эга эмаслигига боғлиқликдан ташқари яна бир нечта омиллар ўз таъсирини кўрсатади ва унинг фаолият мазмунига айланишига ҳам боғлиқ. Шунингдек, улар шахснинг шахсий, индивидуал хусусиятларига ҳам бевосита боғлиқдир. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling