Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
ТАФАККУР Тафаккур ҳақида тушунча
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- А.В.Петровский
ТАФАККУР
Тафаккур ҳақида тушунча Тафаккур инсон ақлий фаолиятининг юксак шаклидир. Тафаккур орқали биз сезги аъзоларимиз билан бевосита акс еттириб бўлмайдиган нарса ва ҳодисаларни онгимизда акс еттирамиз. Умуман олганда ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисалар ўртасида кўз билан кўриб, қулоқ билан ешитиб бўлмайдиган ички муносабатлар ҳамда қонуниятлар мавжуд. Ана шу ички боғланиш ҳамда қонуниятларни биз тафаккур орқали билиб оламиз. Демак, тафаккур деб нарса ва ҳодисалар ўртасидаги енг муҳим боғланишлар ва муносабатларнинг онгимизда акс еттирилишига айтилади. Айнан тафакур орқали биз моддий оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини билиш имконига эга бўламиз. Шу боис дунѐни билишда бевосита сезиш, идрок, тасаввур ва бавосита тафаккур муҳим рол ўйнайди. Тафаккур тушунчасининг мазмун моҳияти психология дарсликларида олимлар томонидан турлича талқин қилинади. Жумладан, умумий психология дарсликларида тафаккурга берилган таърифлар турлича бўлиб унинг иккита ѐки учта муҳим хусусияти таъкидлаб ўтилади, холос. Жумладан, П.И.Ивановнинг дарслигида "тафаккур инсоннинг шундай ақлий фаолиятидирки, бу фаолият воқеликни енг аниқ, тўлиқ, чуқур ва умумлаштириб акс эттириш га (билишга), инсонни тақин ҳам оқилона амалий фаолият билан шуғулланишига имкон беради" деб таърифланади. Ушбу таърифда тафаккурнинг тўла, аниқ ва умумлаштирилган ҳолда акс эттириш и таъкидлаб ўтилади, холос, лекин унинг характерли хусусиятлари бевосита сўз ѐрдами билан ифодаланиши муаллифнинг диққат марказидан четда қолган. Dunyoni bilish Bevosita - sezish, idrok Bavosita tafakkur tasavvur 198 М.В.Гамезо томонидан "тафаккур воқеликнинг умумлашган ҳолда ва сўз ҳамда ўтмиш тажриба воситаларида акс еттирилиши" эканлиги баѐн қилади. У тафаккурнинг умумлашган сўз воситасида ва воситали атроф- муҳит ҳодисаларини акс еттира олишни таъкидлайди. А.В.Петровский таҳрири остидаги дарсликда тафаккурга қуйидагича таъриф келтирилади: "Тафаккур - ижтимоий сабабий, нутқ билан чамбарчас боғлиқ муҳим бир янгилик қидириш ва очишдан иборат психик жараѐндир, бошқача қилиб айтганда, тафаккур воқеликни анализ ва синтез қилиш, уни бавосита ва умумлаштириб акс эттириш жараѐнидир". Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling