Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
Таққослаш - шундай бир тафаккур операсиясидирки, бу операсия
воситаси билан объектив дунѐдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшашлиги ва бир-биридан фарқи аниқланади. ХИХ-ХХ асрларда яшаган олим К.Д.Ушинский таққослаш жараѐни борасида қуйидагиларни таъкидлаган: "Агар сиз табиатни бир нарсасини равшан тушуниб олишни истасангиз, унинг ўзига жуда ўхшаш бўлган нарсалардан тафовутини топингиз ва унинг ўзида жуда узоқ бўлган нарсалар билан ўхшашлигини топингиз. Ана шунда сиз шу нарсанинг енг муҳим белгиларини пайқаб оласиз, демак шу нарсани тушуниб оласиз". Нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшашлик ѐки фарқни, тенг ѐки тенгсизликларни, айният ѐки зиддиятларни аниқлашдан иборат бўлган фикр юритиш операсияси, билишнинг дастлабки ва зарур воситаси бўлиб ҳисобланади. Аждодларимиз таққослашнинг таълимдаги роли тўғрисида шундай фикрларни билдирган еди. Таққослаш ҳар қандай тушунишнинг ва ҳар қандай тафаккурнинг асосидир. Оламдаги нарсаларнинг ҳаммасини таққослаб кўриш йўли билан била олмасак, бошқа йўл билан била олмаймиз, агар биз ҳеч нарса билан солиштиришимиз ва фарқини билиб олишимиз мумкин бўлмаган бирон бир нарсага дуч келганимизда еди, у ҳолда биз шу нарса тўғрисида ҳеч қандай фикр қила олмаган бўлар едик. Таққослаш операсияси икки хил йўл билан амалга ошиши мумкин: амалий аниқ нарсаларни бевосита солиштириш ва назарий тасаввур қилинаѐтган образларни ва нарсаларни онгда фикран таққослаш. Агар одам икки бойлам юкни қўл билан кўтариб, бир неча хил таом мазасини қиѐсласа ѐки икки пайкал пахтазор қосилдорлигини таққосласа, бу амалий таққослаш бўлади. Шунингдек, ўқувчилар икки қалам ѐки икки стерженнинг учини ѐғочга ѐки қоғозга солиштирсалар, у аналогик ҳолатга мисол бўла олади. Бундан ташқари метр билан масофани, тарози билан оғирликни, термометр билан 202 ҳароратни, телескоп билан осмон жисмларини ўлчаш пайтида ҳам таққослаш жараѐни вужудга келади. Инсон теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларнинг барчасини бевосита акс эттириш , қўл билан пайпаслаш имкониятига эга эмас. Шу боисдан тўпланадиган билимларнинг аксарияти қўл билан ушлаш, кўз билан кузатиш евазига эмас, балки фикр юритиш орқали, мантиқ ѐрдамида англанилади. Улар ўртасида ўхшаш ва фарқли аломат ҳамда белгилар назарий таққослаш асосида ажратилади. Демак, инсон олаѐтган кенг кўламдаги ахборотлар фарқини фикран таққослаш ѐрдамида англаб йэтади. Жумладан, ўқувчилар дилда ўйлаѐтган нарсаларни фикран солиштириб кўрадилар. Баъзан турли ѐшдаги кишилар ўз тенгдошлари характерида, қизиқишида, юриш туришида, муомаласида ва бошқа хусусиятида ўхшашлик ва тафовут борлигини топадилар. Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling