Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим
Download 3.68 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- А.В.Петровский
- Кўргазмали-ҳаракат тафаккур тури
Тафаккур турлари
Муайян ижтимоий муҳитда турмуш кечираѐтган одамларнинг эҳтиѐжлари хатти-ҳаракат мотивлари нарсаларга қизиқишлар, интилишлар, майллар, ақлий қобилиятлари, ҳатто фаолиятлари ҳам турли тумандир. Худди ана шу боисдан уларнинг тафаккури ҳам ҳар хил ҳолатларда вазиятларда турлича тарзда вужудга келади, намоѐн бўлади. Психология фанида тафаккур турлари топшириқ хусусиятига, фикр ѐйиқлигига, фикрнинг оригиналлик даражасига қараб, қуйидагича шартли классификасия қилинади. Профессор Е.Ғ.Ғозиевнинг "Умумий психология" дарслигида тафаккур турлари қуйидагича классификасия қилинади: Тафаккур турлари Шаклига кўра Кўргазмали-ҳаракат, кўргазмали-образли, Топшириқ характерига кўра Назарий, амалий, ихтиѐрсиз, ихтиѐрий Фикр ѐйиқлигига кўра Конкрет, абстракт, реалистик, аутистик интуитив, дискурсив Фикрнинг оригиналлик даражасига кўра Репродуктив, продуктив, ижодий, визуал, фазовий В.Каримованинг "Психология" ўқув қўлланмасида тафаккур турлари қуйидагича классификасия қилинади. Тафаккур турлари Шаклига кўра Кўргазмали-ҳаракат, кўргазмали- образли, мантиқий Кўриладиган масаланинг характерига кўра Назарий, амалий Ижодийлик елементига кўра Конвергент, дивергент Янгилиги ва ноѐблигига кўра Репродуктив, продуктив (ижодий) Шунингдек, айрим адабиѐтларда тафаккур классификасияси қуйидаги тарзда ҳам ифодаланади. 210 А.В.Петровский муҳаррирлигида чоп етилган, "Умумий психология" дарслигида тафаккурни қуйидаги турлари ажратиб кўрсатилади: кўргазмали- ҳаракат, кўргазмали-образли, мавҳум назарий тафакур турлари ва бошқалар. Кўргазмали-ҳаракат тафаккур тури. Тарихий тараққиѐт давомида одамлар ўз олдиларида турган мақсадларни дастлаб амалий фаолият нуқтаи назаридан йечганлар, кейинчлик унда назарий фаолият ажралиб чиққан. амалий ва назарий фаолият чамбарчас бир-бири боғлангандир. Кўргазмали-ҳаракат тафаккур турига психологик адабиѐтларда қуйидагича таърифлар учрайди. Жумладан, В.Каримова томонидан кўргазмали- ҳаракат тафаккури одамнинг реал предметлар билан иш қилаѐтган пайтда фикрлаш жараѐнини назарда тутади. "Психологик луғатда" кўргазмали ҳаракатли тафаккур амалий тафаккурнинг бевосита идрок қилаѐтган нарса ва ҳодисалар ҳақида ҳаракатлар ѐрдами билан амалга ошириладиган фикрлаш тури, деб тавсифланади. Соф психологик фаолият бирламчи эмас, балки амалий фаолиятнинг ўзи бирламчидир. Яна фаолиятнинг тараққиѐти давомида унга нисбатан мустақил назарий фикр юритиш фаолияти ажралиб чиққан. Фақат бутун инсониятнинг тарихий тараққиѐти эмас, балки шу билан бирга ҳар бир боланинг психик тараққиѐти жараѐни ҳам даставвал соф назарий фаолият эмас, балки амалий фаолиятдир. Агарда инсониятнинг тарихий тараққиѐти муаммосидан четланиб, ушбу масалани олиб қарасак, у ҳолда амалий фаолият бирламчи эканлигига ишонч ҳосил қиламиз. Бунинг учун инсоннинг онтогенетик тараққиѐтини дастлабки фазасига мурожаат қиламиз. Бола туғилишдан тортиб, то унинг боғча ѐшигача даврини амалий фаолиятда кўргазмали-ҳаракат тафаккури ўсишининг асосий палласи деб аташ мумкин. Мазкур ѐшдаги инсон зоти ана шу амалий фаолият негизида ақлий ҳаракатларни амалга оширади, амалий билимларни ўзлаштиради, натижада кўргазмали-ҳаракат тафаккури ўса боради. Ушбу ѐшдаги кичкинтойлар ўзлари ўйнаѐтган ўйинчоқларни қўллари билан бевосита ушлаб кўриш орқали улар билан танишадилар, шунинг билан бирга уларни идрок қилишга интиладилар. Идрок қилинган предметлар ва ўйинчоқларни ўзаро солиштирадилар, қисмларга ажратадилар, анализ ва синтез қиладилар, бўлакларга ажратилганларни яхлит ҳолга келтириб бирлаштирадилар. Катталар тушунтиришига ишонч ҳосил қилмасдан, айни чоғда уларни объектни синдириб ѐки бузиб бўлса ҳам, уларнинг ички тузилиши билан танишиш иштиѐқи, майли кучли бўлади. Шу боисдан амалий характердаги муаммоларни Topshiriqni hal qilish usuliga ko'ra Ijodiylik darajasiga ko'ra Shakliga ko'ra Yangiligi va noyobligiga ko'ra Download 3.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling